Рақамли иқтисодиёт
Инвестицияларнинг социал‑иқтисодий моҳияти ва аҳамияти
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
1.Инвестицияларнинг социал‑иқтисодий моҳияти ва аҳамияти
Мамлакатимизни 2017‑2021 йилларда социал‑иқтисодий ривожлантиришнинг диққат‑маркази – аҳоли фаровонлигини ва юксак турмуш даражасини таъминлашга, мавжуд ресурс ва салоҳиятдан самарали фойдаланган ҳолда барқарор ва рақобатбардош миллий иқтисодиётни шакллантиришга қаратилган. Бу борада амалга оширилган кўплаб чора-тадбирлар қаторида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ҳамда хизматлар кўрсатувчи соҳаларни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр инновацион маҳсулотлар яратиш кўламининг кенгайиши ‒ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларининг янги кўринишларини жорий қилишга, иш ўринларини ташкил этиш ҳамда ташқи алоқаларнинг кенгайишига шароит яратади. Бу эса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида инвестицион фаолликнинг янада кучайишини талаб қилади. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳозирга қадар “инвестиция” тушунчаси моҳиятини мамлакатимизнинг иқтисодиёт соҳаси олимлари турлича талқин қилиб келадилар. Ўзбек тилининг изоҳли луғатига “инвестиция”атамаси – мамлакатимизнинг аралаш иқтисодиётга ўтишининг дастлабки йилларида (ўтган асрнинг 80‑йиллари охирида) хорижий тиллардан кириб келди. Унгача, назария ва амалиётда, “капитал қўйилма” ёки “капитал харажат” атамалари кенг ишлатилар эди. Аммо, “инвестиция” ва “капитал қўйилма” атамалари бир хил тушунча эмас, яъни синоним сўз эмас. “Инвестиция” атамаси“капитал қўйилма” атамасига нисбатан кенг мазмунли ва кенг қамровли тушунчадир. Капитал қуйилмалар ‒ асосий воситаларни янгилаш ва кенгайтиришга сарф этиладиган маблағлардир. Инвестиция эса тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига келгусида фойда олиш ёки социал самарага эришиш мақсадида инвесторлар томонидан киритиладиган барча турдаги моддий, молиявий ва интеллектуал бойликларга айтилади. Инвестиция қўйиш объекти ‒ капитал қўйилмалар объектига нисбатан кенгроқ. Капитал қўйилмалар объектига фақат асосий воситалар (моддий бойликлар) кирса, инвестиция объектига айланма маблағлар, облигация ва бошқа молиявий ресурслар, шунингдек, мулклардан фойдаланиш ва эгалик қилиш ҳуқуқлари, илмий техника маҳсулотлари, «ноу-хау», кадрлар тайёрлаш ва бошқалар киради. Демак, капитал қўйилмалар инвестицияларнинг бир қисми ҳисобланади. Уларнинг таркибида капитал қўйилмалардан ташқари бошқа унсурлар ҳам мавжуд. Шу сабабдан, капитал қўйилмалар тушунчаси айнан инвестициялар тушунчасини англатмайди. “Инвестиция” атамаси махсус луғатларда ва адабиётларда ҳозиргача турлича изоҳланади ва таърифланади. Иқтисодиётга оид аксарият адабиётларда таъкидланишича “инвестициялар” атамаси лотин тилидаги “invest” сўзидан келиб чиққан бўлиб “қўйиш”, “маблағни сафарбар этиш” маъносини беради. Айрим адабиётларда эса, “инвестиция” атамаси ‒ “ўраш”, “кийинтириш”, “ясантириш” деган маънолларни англатади, дейилади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясида: “Инвестиция (лот. Investio ‒ ўраш) ‒ иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида ўз мамлакатида ёки чет элларда турли тармоқларга, ижтимоий‑иқтисодий дастурларга, инновацион, тадбиркорлик лойиҳаларига узоқ муддатга капитал киритиш (қўйиш)”58, дейилган бўлса Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 09 декабрдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги (янги таҳрирда) қонуннинг 3-моддасида “инвестициялар — қонун ҳужжатларида тақиқланмаган тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга бўлган ҳуқуқлар, шу жумладан интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқлар, шунингдек реинвестициялар”, дейилади. Б.Ю.Ходиев ва Ш.Ш. Шодмоновлар муаллифлигида ёзилган “Иқтисодиёт назарияси” дарслигида: “Инвестициялар – асосий ва айланма капитални қайта тиклаш ва кўпайтиришга, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қилинган сарфларнинг пул шаклидаги кўринишидир”59, деган таъриф берилган. Бизнинг фикримизча, бу таърифлар қайсидир даражада инвестиция тушунчасига мос келсада, унинг мазмун‑моҳиятини тўлиқлиқ очиб бермайди, чунки хар қандай дастур, лойиҳа ёки объектга киритилган капитал иқтисодий ёки социал самара бермаслиги мумкин. Амалиётда тугалланмаган қурилиш, ижобий натижасиз якунланган айрим илмий тадқиқот ишлари ва ҳоказолар ҳам учраб туради. Ҳолбуки, инвесторлар ижобий натижа ‒ иқтисодий ва социал самара олиш мақсадида иқтисодиётнинг турли тармоқларига, шунингдек, махсус дастурларни ва лойиҳаларни амалга ошириш учун капитал киритишади. “Инвестицияларни молиялаштириш масалалари” номли монографияда: “Инвестициялар” атамаси лотин тилидаги “invest”сўзидан келиб чиққан бўлиб “қўйиш”, “маблағни сафарбар этиш” маъносини беради. Кенг маънода инвестициялар кўпайтириб қайтариб олиш мақсадларида капитални боғлашни билдиради”60, дейилган. Шунингдек, ушбу монография муаллифи Д.Ғ.Ғозибековнинг таъкидлашича “... инвестициялар аниқ ва ноаниқ, лекин эҳтимоли бор рисклар остида капитални муайян жараёнларга, муайян вақтга боғлаш бўлиб, унинг ҳозирги қийматини сақлаш, капиталлаштириш ва жамғариш мақсадига қаратилади”61. Айнан шундай фикрлар “Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш” ўқув қўлланма муаллифи Ҳ.Ҳ. Имомов томонидан ҳам билдирилган62. Р.Х.Карлибаеванинг қаламига мансуб “Инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш” номли ўқув қўлланмада: “Инвестициялар” атамаси лотин тилидаги “invest” сўзидан олинган бўлиб, пул сарф қилмоқ, қўймоқ маъносини англатади. Инвестициялар ‒ аниқ ёки ноаниқ, лекин эҳтимоли бор рисклар шароитида капитални муайян жараёнларга, муайян вақтда боғлаш бўлиб, унинг жорий қийматини сақлаш, капиталлаштириш ва жамғаришни таъминлаш мақсадида молиявий ва реал активларга мақсадли қўйилма қилиш жараёни”63, дейилади. Юқорида келтирилган фикрлар қайсидир даражада ўхшаш. Уларда асосий эътибор иқтисодиётга сафарбар этилаётган капиталнинг ҳозирги қийматини сақлаш ва уни капиталлаштириш жиҳатларига қаратилган. “Moлия: Koрxoналар молияси” номли дарслик муаллифлари: “Инвестиция лотинча “investire” (кийинтириш, ясантириш), немисча “investition” сўзидан келиб чиқиб, қисқача узоқ муддатга ишлаб чиқаришни кенгайтириш, даромадни орттириш, фойда олиш учун қандайдир ишга ёки корхонага капитал маблағ қўйишни билдиради”64, деган фикрни илгари суришган. Бизнинг фикримизча, бу таъриф ҳам камчиликдан ҳоли эмас. Маълумки, корхоналар инвестицияларни, нафақат ишлаб чиқаришни кенгайтириш, даромадни орттириш ва фойда олишга йўналтиришади , айни пайтда, улар социал аҳамиятга эга бўлган объектларга: ходимларга хизмат қиладиган турар жойлар, боғча, спорт муассасалари ва бошқа маданий-маиший хизмат кўрсатувчи объектлар учун ҳам маблағ сарфлашади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига инвестициялар киритиш ички ҳамда ташқи бозорларни, инсонлар учун зарур бўлган, сифатли товар (хизмат)лар билан тўйинтириш имкониятини туғдиради. Буни ҳам инвестицияларнинг социал самараси деб баҳолаш мумкин. Шу ўринда “социал” атамасига қисқача изоҳ бериш зарур бўлади.“...аксарият иқтисодий адабиётларда “социал самарадорлик” атамаси “ижтимоий самарадорлик”65, “социал” тусдаги хизматларга эса “ижтимоий хизматлар”, деб қаралади. “Ижтимоий” атамаси − жамият, умумий, жамоатчилик каби маъноларни англатади. Масалан, ижтимоий ишлаб чиқариш (жамият миқиёсидаги ишлаб чиқариш), ижтимоий фанлар (жамият тўғрисидаги фанлар), ижтимоий тузум (жамият тузилиши) ва ҳоказо. С.И. Ожегов томонидан тайёрланган “Словарь русского языка” номли луғатда “социал” тушунчасига қуйидагича изоҳ берилган: “Социальный. -ая, -ое. Общественный, относящийся к жизни людей и их отношениям в обществе”66. Бундан кўриниб турибдики “социал” атамаси ижтимоий тавсифга эга бўлиб, у инсонлар ҳаётига ва уларнинг жамиятдаги муносабатларига тааллуқлидир. Ҳар қандай хўжалик юритувчи субъект фаолияти ва унинг натижаси умумжамият аҳамиятига эга. Бироқ, бизнинг фикримизча, аҳолига кўрсатилаётган хизматларга “социал хизматлар”, хўжалик юритувчи субъектларнинг инсонлар меҳнати ҳамда турмуш шароитларини яхшилашга, уларнинг камол топишига йўналтирилган фаолияти натижасига эса “социал самарадорлик”, деб алоҳида урғу бериш мақсадга мувофиқдир”67. Социал самарадорлик инсоннинг ҳар томонлама камол топишига ёрдам берадиган тадбирлар орқали намоён бўлади. У меҳнат ва турмуш шароитлари яхшиланишида, ходимлар малакасини оширишда акс этади. Шунингдек, социал самарадорлик ‒аҳоли жон бошига товар (иш ва хизмат)лар истеъмол қилинишининг,пенсия ва нафақалар миқдорининг ҳамда кадрлар тайёрлаш учун сарфланаётган маблағларнинг ўсишида ҳам ўз ифодасини топади. Демак, инвестициялар ўз мазмун‑моҳиятига кўра иқтисодий ёки социал самара келтириши лозим. Самара келтирадиган мулкий ва интеллектуал бойликлар (инвестиция)лар куйидаги шаклларда бўлиши мумкин: • пул маблағлари, банклардаги мақсадли жамғармалар, пайлар, акциялар ва бошқа қимматли коғозлар; • харакатдаги ва харакатда бўлмаган мулклар (бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналар); •муаллифлиқихтиролардан фойдаланиш хукуқларидан (ноу-хау) ташқил топган мулкдорлик хуқуқлари, бошқа интеллектуал бойликлар; •ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланиш хукуқлари ҳамда мулкчилик хукуқлари; • бошқа бойликлар. Шундай қилиб, “Инвестиция” деганда келгусида даромад (фойда) олиш ёки социал самарага эришиш мақсадида қонун доирасида иқтисодиётнинг турли соҳалари ва тармоқларига инвесторлар томонидан қўйиладаган барча турдаги мулкий, молиявий ва интекллектуал бойликлар тушунилади. Бошқача айтганда, инвестициялар – мулкчиликнинг ҳар хил кўринишларидаги моддий, молиявий ва номоддий бойликларни иқтисодий‑социал самарадорликка эришиш мақсадида муомалага киритишдир. Берилган таърифдан келиб чиқган ҳолда қуйидагиларни қайд этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз: инвестициялар мамлакатнинг қонунчилигига зид бўлмаган ҳар қандай фаолиятга жалб этилиши лозим; инвестициялар албатта иқтисодий ёки социал самара келтириши зарур. Акс ҳолда капитал сарфлашнинг иқтисодий моҳияти йўқолади. Инвестициялар, нафақат узоқ муддатга, балки қисқа муддатга ҳам сарфланиши мумкин (масалан, давлатнинг қисқа муддатли ёки корхоналарнинг облигацияларни сотиб олишга сарфланган қисқа муддатли молиявий инвестициялар). Улар мулкий (моддий,молиявий) ва интеллектуал бойликлар кўринишига эга бўлади. Маълумки, моддий, молиявий ва номоддий бойликларни миллий иқтисодиётнинг у ёки бу соҳаларига жойлаштириш, улардан фойдаланиш жараёнида иқтисодий муносабатлар юзага келади. Шу боисдан ҳам инвестиция иқтисодий категориялар сирасига киради. Бизнинг фикримизча, у турли субъектлар томонидан (қонунчиликка зид бўлмаган фаолиятларга) иқтисодий ёки социал самара олиш мақсадида мулкий ва интелектуал бойликларни киритиш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнида инвестиция фаолияти иштирокчилари ўртасида вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни ифодалайди. Иқтисодиётга инвестицияларни жалб этиш ‒ ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланиб, корхоналарда инновацион муҳитни яхшилаш билан бирга, истиқболда технологик жиҳатдан янги, сезиларли даражада такомиллашган ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарини шакллантиришга, ички ва ташқи бозорлар учун инновацион маҳсулотлар етказиб беришга, қолайверса, мамлакатдаги социал муҳитга ижобий таъсир этади. 1.1‑жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизнинг социал-иқтисодий ҳолатини акс эттирувчи барча асосий кўрсаткичлар ўсиш тенденциясига эга. 2017 йили 2015 йилга нисбатан иқтисодиётда Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling