Рақамли иқтисодиёт
-жадвал Ўзбекистонда молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар70
Download 468.33 Kb.
|
Маърузалар матни
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар 2015 йил 2016 Йил 2017 йил
1.2-жадвал
Ўзбекистонда молиялаштириш манбалари бўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар70 (жамига нисбатан фоизда)
болалар спортини ривожлантириш жамғармаларининг улушлари ўсиш тенденциясига эга. Энг юқори ўсиш чет эл инвестициялари ва кредитларига тўғри келади. Уларнинг улуши 2017 йили 2015 йилга нисбатан 5,2 фоизга ошган. Бироқ,жами инвестициялар таркибида мамлакатимизнинг ички манбаларидан фойдаланиш даражаси паст, яъни уларнинг улуши 80,1 фоиздан 74,9 фоизга тушган. Корхона ва аҳоли инвестицияларининг улуши ҳам 8,4 фоизга қисқарган. Табиийки, бундай ҳолатни ижобий деб бўлмайди. Ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олишни мақсад қилиб қўйган Ўзбекистон учун иқтисодиётга , нафақат ташқи инвестицияларни, балки ички инвестицияларни кенгроқ жалб этиш зарур бўлади. Ички инвестициялар ҳажмини кўпайтиришда ‒ аҳоли жамғармаларини тижорат банкларига жалб этиш ва уларни инвестицияларга трансформация қилиш ҳамда акциядорлик жамиятларининг давлат улушига тегишли қимматли қоғозларни аҳолига сотиш муҳим манба ҳисобланади. Аҳоли жамғармаларини тижорат банкларига жалб этиш учун эса, унинг банк тизимига бўлган ишончини ошириш зарур бўлади. Бу масалада ривожланган давлатлар амалиётини Ўзбекистонда ҳам қўллаш фойдалидир. Масалан, Японияда банк тизимининг умумий ресурсларида аҳоли жамғармалари 70 фоизни ташкил этади. Бу мамлакатда аҳоли жамғармаларининг ликвидлигини юқори даражада таъминлаш мақсадида қўйилган маблағларнинг қайтарилмаслик хатари молия‑кредит институтлари зиммасига юкланади71. Аҳоли жамғармаларига нисбатан бундай ёндашув замонавий бозор муносабатлари талабларига мос келади. “Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди”72. Маълумки, ҳар қандай давлат дунёдан ажралган ҳолда ‒ жаҳон тажрибаларини ўрганмасдан, дунёнинг етакчи давлатларидаги илм, фан ва техника соҳасида эришилган ютуқлардан хабардор бўлмасдан ва уларни қабул қилмасдан ўз миллий иқтисодиётини ривожлантириши мумкин эмас. Шу сабабдан ҳам, Ўзбекистон иқтисодиётининг келгуси тараққиётини таъминлашда, иқтисодиёти юксак даражада ривожланган давлатлардаги замонавий техника ва технологияларни жалб этишда хорижий инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. Download 468.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling