Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


Download 1.44 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/207
Sana06.10.2023
Hajmi1.44 Mb.
#1693302
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   207
Bog'liq
Муғалим журнал 6-2 2022

Ключевые слова: образовательное учреждение, духовный образ, культура лидерства, управ-
ление, контроль, встроенная сеть управления, управленческая этика, человечность, доброжела-
тельность и доброта к людям; благородство и бескорыстие, беспристрастность; ценить людей; 
выполнение гражданского и профессионального долга.
Key words: educational institution, spiritual image, leadership culture, management, control, 
embedded management network, management ethics, humaneness, benevolence and kindness to people; 
nobility and disinterestedness, impartiality; to value people; fulfilling civic and professional duty.
Дунёда касбий меҳнатнинг кўп турлари мавжуд ва улар муайян соҳалар ва 
тармоқларга ажратилган ҳолда бошқарилади, назорат қилинади. Айтиш жоизки, ҳар 
бир касб ва у бириктирилган бошқарув тармоғи ёки соҳасининг ўзига хос маданий-
ахлоқий анъаналари мавжуд. Лекин бугунги ҳаёт тажрибаси ҳанузга қадар кўплаб 
соҳалар қаторида бошқарувда ҳам ахлоқнинг меъёрий ёки қонуний талаблари ишлаб 
чиқилмаганлигини кўрсатади. Чунки ҳеч бир луғатда “бошқарув ахлоқи” кодекси 


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
38
ёки меъёри тушунчасига дуч келинмайди, ваҳоланки, шифокорлар ахлоқи, педагогик 
ахлоқ, ҳуқуқшунос ахлоқи, ҳарбийлар, сиёсатчилар ва бошқалар ахлоқи ҳақида фик-
рлар жуда кўп билдирилади.
Абу Aли ибн Сино “Ахлоқ ҳақида” ги рисоласида инсон тўғрисида гапириб, одам-
даги яхши ва ёмон ҳулқнинг ҳаммаси ижтимоий шароит, тарбия ва адолат натижасида 
вужудга келиши таъкидлайди. Яхши ахлоқли кишида инсоннинг энг яхши фазилат-
лари мужассамлашганини айтади. Шундай фазилатлар жумласига инсонпарвар-
лик, ҳақиқий дўстлик, садоқатлик, келажакка ишонч билан қараш, меҳнатсеварлик, 
мустаҳкам ироди, тадбиркорлик ва шу кабиларни кўрсатиб, у кишиларни шундай 
фазилат эгаси бўлишига чақиради. У кишилардаги қўрқоқлик, икки юзламачи-
лик, алдамчилик, мунофиқлик, дангасалик ва очкўзлик каби салбий хислатларни 
қоралайди ва одамларни бундай иллатдан қочишга ундайди.[6]
Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев асарлари, нутқ ва маърузаларидан келиб 
чиққан ҳолда раҳбарнинг жамоага нисбатан қўйидаги хусусиятлари келтирилади: 
•кишиларга хайрихоҳ ва илтифотли бўлиш; 
•олижаноблик ва беғаразлик, холислик;
• кишиларнинг қадр – қимматига етиш;
• фуқаролик ва касбий бурчини бажариш;
•одамларга ишонч кишиларнинг ўз кучига қобилиятига бўлган ишончини 
қўллаб – қувватлай олиш уни шахсий камчиликларини бартараф қилишга 
йўналтира билиш;
• юқори нутқ маданиятига эга бўлиш ва ташқи кўринишдаги озодалиги;
• ҳушмуомалалик, сиполик;
• камсуқумлик, вазминлик;
• андишалилик, масъулиятлилик; 
•меҳнат ва дўстликдаги шерикчиликда ўзаро ёрдам ва қўллаб - қувватлаш; 
•принципиаллик ва ишонч
•талабчанлик, қатъий тартиб-интизомни сақлаш; 
•танқидий таҳлил, шахсий жавобгарлик, масъулиятлилик;
• юқори даражадаги фуқаролик, ватанпарварлик ва байналминаллик. Жамият 
бахт – саодати йўлида ҳалол меҳнат қилиш жамият бойлигини кўпайтириш 
ҳақида ғамхўрлик қилиш. [3]
Ш.М.Мирзиёев раҳбар ходимлар қуйидаги хислат ва қирраларга эга бўлишини 
кўрсатиб ўтади: 
•шахснинг ақлий, ахлоқий ва руҳий жиҳатдан раҳбарликка мослиги;
• маънавий-маданий қиёфасининг юксаклиги; 
•раҳбарлик салоҳиятини ҳис эта олиш
•раҳбарлик маданияти, ўз тажриба ва малакасини мунтазам ошириб бориш;
• ўзликни англаш, тарих ва миллий қадриятларга муносабати, миллий ғурури, 
ифтихори, миллий истиқлол ғоясига содиқлиги; 
•ижтимоий ҳаётда ҳалоллик, адолат, қонунчилик ва ҳақиқатга таяниши; 
•бошқарувда демократик тамойилларни қўллай олиш қобилияти;
• ўз манфаатини халқ-одамлар манфаати билан уйғун кўриши, жамият манфа-
атини кўзлаши;
• фаолиятда манфаатпарастлик, шахсиятпарастлик, боқимандалик, маҳал-
лийчилик, таъмагирлик каби иллатларга муросасиз кураш олиб бориш;
• кадрлар заҳирасини яратиш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва ҳалол, 
ҳақиқат юзасидан уларни жой-жойига қўйиш; [4]



Download 1.44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling