Редактор: А. Тилегенов Редколлегия ағзалары


МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ


Download 1.98 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/159
Sana01.04.2023
Hajmi1.98 Mb.
#1316682
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   159
Bog'liq
OAK qaraqalpoq

МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
76
ҳар томонлама ривожлантириш масаласига кам эътибор берилмоқда. Ўқувчиларнинг 
таълим жараёнидаги фаолликлари, уларнинг машғулотларни диққат билан тинглаб, 
ўқув материалини таҳлил қилиш, таққослаш ва хулосалар чиқариш каби ақлий фао-
лиятлари орқали намоён бўлади. Маълумки, анъанавий таълимда ўқувчилар маъруза 
ва амалий машғулотларда ўқитувчи томонидан берилаётган тайёр жамланган, тарти-
бланган маълумотларни тинглаб, тайёр кўрсатмалар асосида билим олардилар. Бун-
дай репродуктив таълим жараёнида ўқувчилар ўқитувчи ёздирган исботларни ёдлаш, 
ўқитувчидан эшитганларини такрорлаш каби фаолият билан шуғулланиб, таълим 
жараёнининг оддий кузатувиси, тингловчиси бўлиб қоладилар. 
«Таълим методи» атамаси билан бирга кўп ҳолларда «методик усул» (синоним-
лари – педагогик усул, дидактик усул) тушунчаси ҳам қўлланилади. У таълим методи-
нинг таркибий қисми, унинг муҳим унсури, методни жорий қилишдаги алоҳида қадам 
сифатида таърифланади. Ҳар бир метод маълум таълимий вазифани муваффақиятли 
ҳал этиш, қолганлари эса бирмунча самарасиз бўлиши мумкин. Универсал таълим 
методлари мавжуд эмас, шу боис дарсда турли таълим методларидан ёки уларнинг 
мажмуасидан фойдаланиш мумкин. 
Таълим жараёнида таълим методларини танлаш қуйидаги мезонлари асосида 
аниқланади: 
– дидактик мақсад асосида; 
– таълим мазмуни асосида
– ўқувчиларнинг ўқув кўникмаларини эгаллаш ва ривожланиш даражаси асо-
сида; 
– ўқитувчининг тажрибаси ва касбий тайёргарлик даражаси асосида. 
Бугунги таълим стандартларига кўра узлуксиз таълим тизими қуйидаги тамойил-
лар асосида фаолият олиб боради:
■ таълимнинг устуворлиги – таълим-тарбия жараёнининг самарали ташкил 
этилиши ва фаолллаштирилиши жамиятимиздаги устувор йўналиш сана-
лади.
■ таълимнинг демократлашуви - таълим ва тарбия услубларини танлаш, таъ-
лим-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, ўқитувич ва ўқувчининг 
ҳамкорлигига асосланади.
■ таълимнинг инсонпарварлашуви – инсон қобилиятларининг тўлиқ очилиши 
ва билим олишаг бўлган эҳтиёжларнинг қондирилиши, миллий ва умумин-
соний қадриятлар устуворлигини таъминланиши, инсон, жамият ва атроф 
муҳитнинг ўзаро муносабатларини уйғунлаштиришга асоланади. 
■ таълимнинг ижтимоийлашуви – ўқувчиларда онгли интизом, инсоний 
қадр-қиймат туйғуси, ижтимоий нормаларга асосланган хулқ-атвор, юксак 
эстетик дунёқараш ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги.
■ таълимнинг миллйи йўналтирилганлиги - таълимнинг миллий тарихимиз
халқимизнинг бой анъаналари ва урф-одатлари билан узвий уйғунлиги.
■ таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги хар томонлама камол тпган инсонни 
шакллантиришни назарда тутади. 
Шундай экан, таълимга технологик ёндашув қуйидаги имкониятларни яратади.
– педагогик жараённи бошқариш ва катта аниқликда натижаларни мўлжаллаш;
– амалий тажриба ва унинг қўлланилишини илмий асосда таҳлил қилиш ва 
тизимлаштириш
– таълимий ва ижтимоий-тарбиявий масалаларни копмлекс хал этиш;
– шахс ривожи учун қулай шароитларни таъминлаш;



Download 1.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   159




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling