ГЛОССАРИЙ
Банкротлик (иқтисодий ночорлик) - Иқтсодий суди томонидан эътироф этилган, қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини тўла ҳажмда қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини тўла ҳажмда бажаришга қодир эмаслиги.
Келишув битими - тарафларнинг суд низосини ўзаро ён бериш асосида тугатиш тўғрисидаги битими.
Кредиторлар - қарздор пул мажбуриятлари бўйича ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбуриятини бажариш бўйича қайси юридик ёки жисмоний шахс олдида жавобгар бўлса, айни шу юридик ёки жисмоний шахслар (қарздор қайси фуқаронинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлса, айни шу фуқаро, шунингдек ўз иштирокидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) бундан мустасно).
Кредиторлар йиғилиши (кредиторлар қўмитаси) вакили - банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этишига кредиторлар йиғилиши ёки кредиторлар қўмитаси томонидан ваколат берилган шахс.
Кузатув - Иқтсодий суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг мол-мулки бут сақланишини таъминлаш, қарздорнинг молиявий аҳволи таҳлилини ўтказиш мақсадида қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган пайтдан эътиборан кейинги таомилга қадар қўлланиладиган банкротлик таомили.
Мажбурий тўловлар - давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармаларига тўланадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар.
Мораторий - қарздор юридик шахс томонидан пул мажбуриятлари ва (ёки) мажбурий тўловлар мажбурияти бажарилишини тўхтатиб туриш.
Пул мажбурияти - қарздорнинг фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси бўйича ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асосларга кўра кредиторга муайян пул суммасини тўлаш мажбурияти.
Суд бошқарувчиси (муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси) банкротлик таомилларини ўтказиш мақсадида Иқтсодий суди томонидан тайинланадиган шахс.
Судгача санация қилиш - қарздор юридик шахснинг муассислари (иштирокчилари) ёки унинг мол-мулки эгалари, кредиторлар ва бошқа шахслар томонидан қарздорнинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда банкротлигининг олдини олиш мақсадида кўриладиган чора-тадбирлар.
Суд санацияси - Иқтсодий суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш ҳамда кредиторлар олдидаги қарзини узиш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини санация қилувчи бошқарувчига ўтказмаган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили.
Ташқи бошқарув - Иқтсодий суди томонидан қарздор юридик шахсга нисбатан унинг тўлов қобилиятини тиклаш мақсадида қарздорнинг ишларини бошқариш ваколатларини ташқи бошқарувчига ўтказган ҳолда қўлланиладиган банкротлик таомили.
Do'stlaringiz bilan baham: |