Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари


Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг тушунчаси ва предмети


Download 188.5 Kb.
bet4/12
Sana09.06.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1474745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Банкротлик

1.2. Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг тушунчаси ва предмети
Банкротликни ҳуқуқий тартибга солиш ўқув фанига келсак, уни алоҳида ҳуқуқнинг соҳаси дейиш қийин, чунки банкротликка оид муносабатлар турли ҳуқуқ соҳаларига тегишли ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади. Шунинг учун уни турли ҳуқуқ соҳаларига тегишли муносабатларни тартибга соладиган комплекс ўқув фани деб эътироф этиш мақсадга мувофиқдир.
Шу маънода “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун нормаларини таҳлил қилган ҳолда, унинг 1-моддасида белгиланганидек, қонуннинг мақсади юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат, шуни эътиборга олиб, ушбу муносабатлар асосан моддий ҳуқуқ нормалари, яъни фуқаролик-ҳуқуқий, тадбиркорлик-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинишини кўриш мумкин.
Ушбу Қонунда банкротлик тўғрисидаги ишларни Иқтсодий судида кўриб чиқиш билан боғлиқ процессуал-ҳуқуқий нормалар (Қонуннинг алоҳида бобини ташкил этиб, у ўзида 35 – 61-моддаларини қамраб олади) хўжалик процессуал ҳуқуқи предмети билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар ҳисобланади.
Шунингдек, банкротликка оид муносабатларда қўлланилиши мумкин бўлган банкротлик таомилларида назарда тутилган суд бошқарувчилари ёки ушбу муносабатларида иштирок этадиган давлат ваколатли органлари фаолияти билан боғлиқ муносабатлар маъмурий-ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинади.
Бошқа мамлакатларда, хусусан Россия Федерациясида банкротлик масалаларига оид ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар мажмуасини конкурс ҳуқуқи деб эътироф этилади. Бизнинг назаримизда банкротликка оид ҳуқуқий муносабатларга тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи фани нуқтаи назаридан ёндашилганида ва бу институтни тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқининг субинститути сифатида қараш мақсадга мувофиқдир. Чунки банкротлик хўжалик юритувчи субъектнинг тадбиркорлик (бизнес) фаолияти борасида ўқувсизлиги, бозор муносабатларига хос қоидаларни тўғри ўзлаштира олмаслик натижасида юзага келишини эътиборга олиш лозим.
Ушбу ўқув фанининг предметини хўжалик юритувчи субъектлар банкротлигига оид ҳуқуқий нормалар билан тартибга солинувчи ҳуқуқий муносабатлар ташкил этади.
Ўқув курсининг асосий вазифалари эса, Ўзбекистон Республикасида бозор муносабатлари шароитида банкротлик институти тушунчаси, банкротлик таомилларининг иқтисодий ва ҳуқуқий оқибатлари, банкрот деб топиш билан боғлиқ ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳиятини очиб беришдан иборат.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, банкротликни ҳуқуқий тартибга солиш юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлиги соҳасидаги муносабатларни банкротлик тўғрисидаги қонунчилик нормалари билан тартибга солинишини ўрганувчи фан соҳасидир.
Банкротликни ҳуқуқий тартибга солиш ўқув фани фуқаролик ҳуқуқи ва тадбиркорлик (бизнес) ҳуқуқи фанлари предмети билан узвий боғлиқдир. Хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкий, фаолияти – ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида вужудга келадиган муносабатлардир.

Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling