Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари


кузатиш таомили жорий этилганда -


Download 188.5 Kb.
bet8/12
Sana09.06.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1474745
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Банкротлик

кузатиш таомили жорий этилганда - кредитор (кредиторлар) томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади. Кредитор (кредиторлар) томонидан муваққат бошқарувчи номзоди тавсия қилинмаган тақдирда, у Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ёки унинг ҳудудий бошқармаси томонидан тавсия қилинган номзодлардан тайинланади;
суд санацияси таомили ўтказилганда - кредиторлар йиғилиши ёки мажбуриятларнинг бажарилиши таъминланишини зиммасига олган шахслар томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади;
ташқи бошқарув жорий этилганда ва тугатишга доир иш бошланганда - кредиторлар йиғилиши ёки банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи томонидан таклиф этилган номзодлардан тайинланади.
Суд санацияси ёки ташқи бошқарув таомили жорий этилганда ёхуд тугатишга доир иш бошланганда муваққат бошқарувчи ваколатини амалга ошириб турган шахснинг номзоди суд бошқарувчиси сифатида кўриб чиқилиши мумкин.


2.2. Суд бошқарувчилари турлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари тўғрисида”ги Низомнинг 2-бандига кўра Иқтсодий суди томонидан банкротлик тўғрисидаги аниқ иш бўйича қуйидаги турдаги суд бошқарувчилари тайинланади:



  • кузатув таомили жорий этилганда - муваққат бошқарувчи;

  • суд санацияси таомили ўтказилганда - санация қилувчи бошқарувчиси;

  • ташқи бошқарув жорий этилганда - ташқи бошқарувчи;

  • тугатишга доир иш бошланганда - тугатиш бошқарувчиси.

Суд бошқарувчилари барча банкротлик таомилларида, муваққат, санация қилувчи, ташқи ва тугатиш бошқарувчиси сифатида қатнашади. Ҳар қандай суд бошқарувчиси қилиб тайинланадиган номзод шартли равишда иккига, яъни ижобий (мавжуд бўлиш керак) ва салбий (мавжуд бўлмаслиги керак)га таснифланадиган муайян талабларга жавоб бериши керак.
Ижобий талаблар ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарорининг 11-банди ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 мартдаги 138-сонли қарори билан тасдиқланган Суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги Низомнинг 7-бандида белгиланган.
Қарздор ёки кредиторга нисбатан манфаатдор шахслар; судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, банкротлик таомили жорий этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, илгари суд бошқарувчиси вазифасини бажараётган пайтда қарздорга, кредиторларга зарар етказиб, бу зарарни қопламаган шахслар, бошқа шахсларнинг ишларини ва (ёки) мол-мулкини бошқариш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишига чеклов белгиланган шахслар (бундай фаолият билан шуғулланишдан маҳрум этилган ёки нолойиқ деб топилган шахслар) суд бошқарувчилари этиб тайинланиши мумкин эмас.
Иқтсодий суди “Банкротлик тўғрисида”ги Қонун 18- моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган асосларга биноан, банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахслар тақдим этган далиллар бўлган тақдирда, суд бошқарувчилигига тавсия этилган номзодни бу вазифага тайинлашни рад этишга ёки суд бошқарувчисини ўз вазифасини бажаришдан озод этишга ҳақли ҳисобланади.
Суд бошқарувчиси Иқтсодий суди томонидан вазифага тайинланган санадан эътиборан ўн кун ичида банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларга зарар етказилиши ҳодисаси учун ўз жавобгарлигини қонун ҳужжатларида белгиланадиган тартибда суғурталаши лозим. Қонунда ушбу талабларни мустаҳкамловчи норманинг мавжудлиги муҳим аҳамиятга эгадир. Аммо ушбу талаблар банкротликнинг соддалаштирилган таомилини амалга ошираётган суд бошқарувчиларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлиб, мазкур бирлашмалар ўз фаолиятида даромад (фойда) олишни кўзламайди ва олинган даромад (фойда)ни ўз аъзолари ўртасида тақсимламайди. Суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмалари Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонунлар асосида ташкил этилади ва фаолият юритади. Суд бошқарувчиларининг фаолиятидаги муваффақиятлар аввалам бор уларнинг профессионал даражасига боғлиқдир. Шу билан бирга суд бошқарувчилари ҳам ўз манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилинишига муҳтождирлар.
Шу каби муаммоларни ҳал қилиш учун “Банкротлик тўғрисида”ги Қонунда суд бошқарувчиларининг касбга оид даражасини юксалтириш ва қўллаб-қувватлаш, манфаатлари ҳимоя этилишига кўмаклашиш мақсадида суд бошқарувчиларининг профессионал бирлашмаларини тузиш белгиланган.



Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling