Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари


Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш мажбурияти


Download 188.5 Kb.
bet7/12
Sana09.06.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1474745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Банкротлик

1.5. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш мажбурияти
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан турли кўринишда давлат назорати амалга оширилади. Унинг шакл ва усуллари, муддати ҳамда зарурлиги тегишли қонун ҳужжатлари билан белгиланган.
Жумладан, хўжалик юритувчи субъектларнинг банкротликка оид фаолияти устидан ваколатли давлат органи мониторинг олиб боради. У субъектлар фаолияти ҳақидаги статистик ва таҳлилий ҳисоботлар тақдим этиш шаклида амалга оширилади. Одатда банкротликка оид муносабат келиб чиқиши, дастлаб хўжалик юритувчи субъект молиявий хизматида кирим ва чиқимларнинг бирдан ўзгариши билан боғлиқ молиявий ҳисоботларни кечиктиришидан бошлаб сезилади. Шу сабабли хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий, статистик ва таҳлилий ҳисоботлар тақдим қилиш шакллари, тартиб ва муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилган (“Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддаси).
Бирор бир хўжалик юритувчи субъектда банкротлик аломатлари аниқланган тақдирда давлат солиқ хизмати органлари, давлат статистика органлари банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органи ва унинг ҳудудий бошқармаларига устав фондида давлат улуши бўлган корхоналар ҳақида маълумотлар тақдим этишлари, шунингдек банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органининг сўровига асосан корхоналарнинг иқтисодий қодирлиги, имкониятлари тўғрисидаги бошқа маълумотларни тақдим этишлари шарт.


II БОБ. Суд бошқарувчилари ва улар фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий масалалари.
Суд бошқарувчилари тушунчаси. Суд бошқарувчилари турлари. Суд бошқарувчилари ҳуқуқий мақоми, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ваколатлари, жавобгарлиги ва манфаатдорлиги
2.1. Суд бошқарувчилари тушунчаси
Суд бошқарувчиси – бу қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб берадиган, тегишли тартибда банкротлик тўғрисидаги ишлар бўйича давлат органида аттестациядан ўтган Иқтсодий суди томонидан тайинланадиган шахс ҳисобланади.
Суд бошқарувчиси:

Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling