Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари
Download 188.5 Kb.
|
Банкротлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона
- Қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили
- Қарздор ходимларининг вакили
- 1.1 Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектлар банкротлигини ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурати
Тугатишга доир иш юритиш - Иқтсодий суди томонидан кредиторларнинг талабларини мутаносиб равишда қондириш ҳамда қарздорни қарзлардан қутулган деб эълон қилиш мақсадида банкрот деб топилган қарздорга нисбатан қўлланиладиган банкротлик таомили.
Шаҳарни ташкил этувчи корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхона - ходимлари уларнинг оила аъзоларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда тегишли аҳоли пункти аҳолисининг камида ярмини ташкил этувчи ёки ходимларининг сони камида уч минг киши бўлган ёхуд давлатнинг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги сақлаб турилишини таъминловчи ёки табиий монополиялар субъекти бўлган юридик шахс. Қарздор - пул мажбуриятлари бўйича кредиторларнинг талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир бўлмаган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор. Қарздор муассисларининг (иштирокчиларининг) ёки қарздор мол-мулки эгасининг вакили - банкротлик таомили ўтказилаётганда қарздорнинг муассислари (иштирокчилари) ёки қарздор мол-мулкининг эгаси ваколат берган шахс. Қарздор ходимларининг вакили - банкротлик таомили ўтказилаётганда ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун қарздорнинг ходимлари ваколат берган шахс. I БОБ. Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектлар банкротлигини ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурати. Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг тушунчаси ва предмети. Банкротлик тушунчаси ва у ҳақидаги назарий қарашлар. Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг манбалари. Банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ривожланиши. Банкротлик муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги давлат органлари ва уларнинг ваколатлари. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиш мажбурияти. 1.1 Бозор муносабатлари шароитида хўжалик юритувчи субъектлар банкротлигини ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурати Жамиятни бозор муносабатлари тамойиллари ва қоидаларига кўра ривожлантириш ўзининг узоқ йиллар давомида шаклланган мукаммал механизмларига таяниши билан эътиборга лойиқдир. Ушбу иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий механизмлар турли мулкчилик шаклларига асосланган, ўзига хос ташкилий ҳуқуқий шаклни танлаган хўжалик юритувчи субъектлар, иқтисодиётнинг алоҳида тармоқлари, турли минтақалар ўртасида товар ва хизматлар бозорида талаб билан таклиф орасида ўзаро мутаносибликни таъминлашга хизмат қилади. Улардан тўғри ва самарали фойдаланиш иқтисодий тараққиёт ва фаровонликнинг асосий шартларидан бўлиб саналади. Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларда ва хўжалик (тадбиркорлик) фаолияти соҳаларида кенг қўлланиладиган ана шундай иқтисодий ҳамда ҳуқуқий механизмлардан бири бўлиб банкротлик институти саналади. Банкротлик институти мулкий муносабатларни тартибга солувчи муҳим ҳуқуқий воситалардандир. Банкротлик институтининг олдига икки асосий вазифа қўйилади. Улар қуйидагилар: вақтинча тўловга қобилиятсиз, иқтисодий қийинчиликка дучор бўлган хўжалик юритувчи субъектга муайян қоидалар асосида ўзини ўнглаб олиш ва сўнгра ўз мажбуриятларини бажаришга имкон бериш; агар қарздорнинг ўзини ўнглаб олиш имкони йўқ эканлиги аниқланса, у ҳолда уни тугатиш билан боғлиқ жараённи бошлаш ва бу жараёнда кредиторларнинг талаблари энг мақбул даражада таъминланиши. Банкротлик институти бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётнинг зарур элементи саналади ва ушбу ҳуқуқий институтсиз иқтисодий тартиботни ҳам, тараққиётни ҳам йўлга қўйиб бўлмайди. Собиқ иттифоқ даврида банкротлик институти деярли бўлмаган эди ва бу соҳадаги айрим ишлар маъмурий воситалар билан ҳал этилган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ва сиёсий мустақилликка эришганидан сўнг бозор муносабатлари жорий этила бошланди ва унинг ажралмас таркибий қисми сифатида банкротлик институти ҳам юзага келди. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling