Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари
Тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди
Download 188.5 Kb.
|
Банкротлик
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3.3. Юридик шахсни тугатишни якунлаш
Тугатиш массасига қуйидагилар кирмайди:
қарздор ходимларининг хусусий мулкидаги мол-мулк; ишончли бошқарувдаги, қарздор ижара ҳуқуқи асосида фойдаланаётган мол-мулк; гаров нарсаси, қарздорга жавобгарлик асосида сақлаш учун берилган товарлар; қонун ҳужжатларига мувофиқ қарздорнинг мулки бўлмаган бошқа мол-мулк. Тугатиш бошқарувчиси бошқарувчиликка тайинланган пайтдан эътиборан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги маълумотларни ўн кундан кечиктирмай расмий нашрда эълон қилиш учун юбориши лозим. Қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида эълон қилинаётган маълумотларда қуйидагилар бўлиши керак: банкрот деб топилган қарздорнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва бошқа реквизитлари; банкротлик тўғрисидаги иш юритаётган хўжалик судининг номи ва ишнинг тартиб рақами; қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида хўжалик суди қарор қабул қилган сана; кредиторлар талабларини қўйишнинг белгиланган муддати, бу муддат мазкур эълон чиққан санадан эътиборан камида бир ой бўлиши шарт; қарздорга ўз талабларини билдиришлари учун кредиторларнинг почта манзили; тугатиш бошқарувчиси тўғрисидаги маълумотлар. 3.3. Юридик шахсни тугатишни якунлаш Юридик шахсни тугатишга доир иш юритиш таомилини ўтказиш натижалари тўғрисида тугатиш бошқарувчиси томонидан тақдим этилган ҳисобот кўриб чиқилганидан кейин хўжалик суди тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига мазкур ажримни юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўн кун ичида тақдим этиш мажбуриятини юклайди. Юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига қарздор тугатилганлиги тўғрисидаги ёзув бу ҳақдаги хўжалик суди ажрими тақдим этилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай киритилади. Бу пайтдан бошлаб, тугатиш бошқарувчисининг ваколатлари тугатилган, тугатишга доир иш юритиш тамомланган, қарздор эса тугатилган ҳисобланади. Тугатиш бошқарувчиси кредиторлар билан ҳисоб-китоблар тамомланганидан кейин тугатишга доир иш юритишни ўтказиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни хўжалик судига тақдим этади. Хўжалик суди ҳисоботни кўриб чиқиб, тугатишга доир иш юритиш тамомланганлиги ҳақида ажрим чиқаради ва тугатиш бошқарувчиси зиммасига бу ажримни юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўн кун ичида тақдим этиш мажбуриятини юклайди. Download 188.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling