Режа: Банкротликни ҳуқуқий тартибга солишнинг илмий назарий масалалари


III. БОБ. Банкрот корхоналарни тугатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари


Download 188.5 Kb.
bet10/12
Sana09.06.2023
Hajmi188.5 Kb.
#1474745
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Банкротлик

III. БОБ. Банкрот корхоналарни тугатишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари
Тугатишга доир иш юритишни бошлаш асослари ва тартиби. Банкротликка учраган юридик шахсни тугатиш режаси. Кредиторлар талабларини қондиришнинг навбати. Юридик шахсни тугатишини якунлаш.


3.1. Тугатишга доир иш юритишни бошлаш асослари ва тартиби
Маълумки, хўжалик юритувчи субъектларининг самарасиз фаолият юритиши давлат ва жамият манфаатларига сезиларли зарар келтиради. Ҳар қандай давлат ва жамият ўз ҳудудида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектларининг яхши ишлаши тарафдоридир. Шу хусусда, Президент И.А. Каримов “энг аввало, истиқболсиз корхона ва ташкилотларни ҳар қандай йўл билан бўлсада, қўллаб-қувватлашдек хато йўлга барҳам бериш зарурлигини ва бу йўл бозор талабига мутлақо ёт ва зиддир. Самарасиз ишлайдиган корхоналар қарздорлик гирдобига фақат ўзлари ғарқ бўлибгина қолмай, бошқа корхоналарни ҳам ортидан тортиб кетади” деб таъкидлаган эди.
Иқтсодий судлари банкротликка оид таомилларнинг белгиланган тартибда амалга оширилаётганлигини назорат қилиш учун ойда бир маротаба ишончли шахслардан олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳисобот талаб қилиши мумкин. Бу қарздорни тугатиш жараёнида йўл қўядиган камчиликларига таъсир ўтказиш, шунингдек кредитор каби қарздорнинг ҳам ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича тегишли чораларни кўришга, ҳамда қарздор “банкрот”ни тугатишини тезлаштиришга ёрдам беради.
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш юритишнинг бошланишига сабаб бўлади. Тугатишга доир иш юритиш муддати бир йилдан ошиши мумкин эмас. Зарурат бўлганда бу муддат хўжалик судининг ажрими билан узайтирилиши мумкин. Тугатишга доир иш юритиш муддати банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этувчи шахснинг илтимосномасига биноан ёки хўжалик судининг ташаббуси билан узайтирилиши мумкин.
Хўжалик суди қарздорнинг фаолияти хусусиятидан келиб чиқиб, қарздорни банкрот деб топиш тўғрисидаги қарорида кредиторлар йиғилишининг ва (ёки) тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илтимосномасига кўра қарздорнинг фаолиятини тўхтатмасдан тугатишга доир иш юритиш ўтказилишини кўрсатиши мумкин.
Тугатишга доир иш юритиш мобайнида қарздорнинг тўлов қобилияти тикланишига етарли асослар, яъни молиявий таҳлил маълумотлари билан тасдиқланган асослар пайдо бўлса ва қарздорга нисбатан суд санацияси ва (ёки) ташқи бошқарув таомили жорий этилмаган бўлса, тугатиш бошқарувчиси мазкур ҳолатлар аниқланган пайтдан эътиборан бир ойлик муддат ичида тугатишга доир иш юритишни тугатиш ва ташқи бошқарувга ўтиш ҳақидаги илтимоснома билан хўжалик судига мурожаат этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш мақсадида кредиторлар йиғилишини чақиришга мажбурдир.
Хўжалик суди томонидан қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан эътиборан қарздорнинг бошқарув органлари қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш вазифаларини бажаришдан, агар илгари четлаштирилмаган бўлса, четлаштирилади, қарздор раҳбарининг ваколатлари тугатилади (қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади), қарздорнинг ишларини бошқариш тугатиш бошқарувчисига юклатилади, шунингдек қарздорнинг мол-мулкини бошқариш ва тасарруф этиш бўйича мулкдорнинг ваколатлари тугатилади. Тугатиш бошқарувчиси қарздорнинг раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки мазкур раҳбарни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
ОХС Пленумининг 2006 йил 27 январдаги 142-сонли қарорининг 30-бандига мувофиқ, қарздорни банкрот деб топиш ва тугатишга доир иш юритишни бошлаш тўғрисидаги ҳал қилув қарорида тугатиш бошқарувчиси томонидан тугатишга доир иш юритиш натижалари ҳақидаги ҳисоботни тақдим этишнинг аниқ муддатини белгилаш лозим.
Бундан ташқари, суднинг ҳал қилув қарорида тугатиш бошқарувчиси ҳақида маълумотлар, унинг фамилияси, исми-шарифи ва унга тўланадиган ҳақнинг миқдори (агарда кредиторлар йиғилишининг қарори мавжуд бўлса) акс этади. Агарда кредиторлар йиғилишининг тугатиш бошқарувчисига ҳақ тўлашнинг миқдори ҳақида қарори мавжуд бўлмаса, суд ажримни кечроқ (банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг) чиқариши мумкин ва унда мазкур суд бошқарувчисига ҳақ тўлаш миқдори ҳамда тартиби кўрсатилади.
Тугатиш бошқарувчиси тайинланган пайтдан эътиборан қарздорнинг ишларини бошқариш ҳамда қарздорнинг мол-мулкини тасарруф этиш бўйича барча ваколатлар унинг зиммасига ўтади.

Download 188.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling