Режа: Кириш 1 Боб сиёсий тизим вa унинг вaзифaлaри


Биринчидан, бу фарқ сиёсий тизим доирасида қабул қилинадиган қарорларнинг бутун жамият учун мажбурийлигида намоён бўлади. Иккинчидан


Download 193.32 Kb.
bet2/8
Sana18.12.2022
Hajmi193.32 Kb.
#1027888
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
сиёсий жамият

Биринчидан, бу фарқ сиёсий тизим доирасида қабул қилинадиган қарорларнинг бутун жамият учун мажбурийлигида намоён бўлади.
Иккинчидан, унинг ижтимоий муҳит ва, аввало, жамиятнинг ижтимоий- иқтисодий тузилмаси билан боғланиб кетганлигидир.
Учинчидан, сиёсий тизимнинг мустақил тарзда фаолият юритишидадир.
Сиёсий тизим сиёсат субъектлари ўртасидаги ўзаро таъсирнинг аниқ тарихий шаклларини ўзида акс еттирадики, бу улар мажмуини вужудга келтиради, сиёсий фаолиятни белгиланган чегараларда тартибга солади, расмийлаштиради ва якунлайди. Жамиятнинг сиёсий тизими - бу сиёсий, ижтимоий, юридик, мафкуравий, маданий меъёрларга, тарихий анъаналар ва муайян жамият сиёсий тузумининг кўрсатмаларига бўйсунадиган сиёсий институтлар, хизматлар, муносабатлар, жараёнлар, жамият сиёсий ташкилоти тамойилларининг яхлит, тартибга солинган мажмуи. Ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб мамлакатларида амалда бўлган турли-туман ижтимоий тизимлар, биринчи навбатда, уларга хос сиёсий тузилмаларнинг характерига кўра фарқланади. Сиёсий тизимларни тадқиқ этиш сиёсий ҳаётнинг турли томонларини илмий-назарий кўриб чиқишдан бошлаб, тушунча ва таърифларни эмпирик- социологик тадқиқотлар таъсирида ишлаб чиқишга ўтишни таъминлайди. Сиёсий тизимлар назариясини ўзлаштириш раҳбар кадрларни тайёрлаш учун муҳим методологик ва назарий аҳамиятга ега, чунки бу уларни ҳозирги муаммоларни тушунишга илмий ёндошув билан қуроллантиради. Сиёсий тизим жамиятнинг синфларга бўлиниши ва давлатнинг пайдо бўлиши жараёнида вужудга келади. Давлат асосида бирлашган жамиятнинг тараққиёти давомида сиёсий тизим янада мураккаб ва кўп тармоқли кўриниш олади. Шунинг учун унинг тузилиши, ишлаш тартиби ҳамиша жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, маънавий-ахлоқий ривожланиш даражаси, шунингдек, бир қатор халқаро, географик ва бошқа омиллар билан белгиланадиган аниқ тарихий хусусиятга ега бўлади. Сиёсий тизим узоқ муддат мобайнида ривожланиши (АҚШ, Буюк Британия) ҳам, шу билан бирга, тезда, инқилобий равишда ўзгариши ҳам мумкин (собиқ СССР, Шарқий Европа мамлакатлари). Бундай ривожланиш жамият аъзоларининг ижтимоий-сиёсий фаоллиги, уларнинг сиёсий маданияти даражасига боғлиқ бўлади. "Мамлакатимизда амалда давлат бошқаруви тизими таркиб топди. Давлатимизда қонун чиқарувчи олий organ – Олий Majlis бор, сайлаб қўйиладиган маҳаллий ваколатли органлар – Кенгашлар бор, Президент бор, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари бор, тегишли ваколатга ега бўлган вазирлар ва маҳкамалар раҳбарлари бор. Таркиби, ана шу тизимнинг ҳаммаси, ундаги ҳар бир ҳокимият тузилмаси ўз вазифаларини аниқ бажариши ва ягона пировард мақсадни, яъни халқ иродаси ва умидларини рўёбга чиқаришни кўзлаб ишлаши керак"



Download 193.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling