Режа: Кириш 1 Боб сиёсий тизим вa унинг вaзифaлaри


Download 193.32 Kb.
bet1/8
Sana18.12.2022
Hajmi193.32 Kb.
#1027888
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
сиёсий жамият




Режа:
Кириш
1 Боб СИЁСИЙ ТИЗИМ ВA УНИНГ ВAЗИФAЛAРИ
1.1. Сиёсий тизим тушунчаси
1.2. Сиёсий тизимнинг тизимли, тузилмавий-функционал, кибернетик, маданий моделлари
2 Боб Сиёсий тизимларнинг моделлари
2.1. Д.Истон ва Г.Алмондга кўра моделлари
2.2. К.Дойч сиёсий тизимнинг кибернетик модели
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати

Кириш
Ҳозирги замон сиёсатшунослик фанида сиёсатни тизимли таҳлил қилиш муҳим ўрин тутади. Бунда сўз жамиятнинг сиёсий ҳаётини ўзига хос қонунлари ва ривожланиш хусусиятларига ега бўлган қандайдир яхлит тизим сифатида тасаввур қилиш тўғрисида бормоқда.Бу қонунларни билиш сиёсатни чуқур тушуниш имконини беради, жамият бошқарувини такомиллаштириш, унинг ривожланишини олдиндан айтиш учун зарур назарий асос яратади. Сиёсатда тизимли ёндашувнинг моҳияти ва аҳамияти шундаки, у "сиёсат" тушунчасини бир бутун яхлитлик, тизим, майдон сифатида шакллантириб, унинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсирини турли усуллар орқали таҳлил қилишга, сиёсатни айнан кишиларнинг фаолияти ва хулқатворлари тизими сифатида тасаввур этишга имкон беради. Аввало, жамиятнинг сиёсий тизимига таъриф беришдан олдин, тизим нима еканлигини ойдинлаштириб олиш керак. Тизим маълум алоқа туфайли бирлашган элементлар йиғиндисини ифода етади. Сиёсий тизим эса, сиёсий ҳокимиятлар билан алоқадор бўлган элементларни ўзида бирлаштиради. Сиёсий тизим жамиятнинг мақсад ва вазифаларини аниқлаш, жамият тизимидаги элементларни бирлаштириш ва мавжуд имкониятларни амалга оширишга сафарбар қилувчи механизмдир. Демак, жамиятнинг сиёсий тизими – сиёсий ҳокимиятни шакллантирувчи ва амалга оширувчи воситалари бўлган давлат, давлат ташкилотлари ва муносабатларнинг йиғиндисидир. Унинг моҳияти қуйидаги вазифаларда ўз ифодасини топади. Сиёсий тизим ўзида жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва миллий тузилмаларини, демографик жараёнларни, аҳолининг маълумот даражаси, ижтимоий онг ҳолатини, маънавий ва маърифий ҳаётни, халқаро аҳволни акс эттиради. Сиёсий тизим орқали манфаатларнинг асосий гуруҳлари аниқланади. Масалан, ҳозирги шароитда, фикримизча, жамиятимизнинг сиёсий тизими олдида турган енг мураккаб вазифа бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтишда турли манфаатлар мувозанатини тўғри аниқлаб олишдан иборат бўлиши мумкин. Сиёсий тизим мувофиқлаштириш ва яхлит ҳолга келтириш вазифаларини ҳам бажаради. Сиёсий тизим жамиятда ҳокимият ва бошқарувни шакллантириш ва амалда рўёбга чиқариш билан боғлиқ муносабатлар, ҳаракатлар йиғиндисидан иборат.
Сиёсий тизимнинг жамиятдаги бошқа тизимлардан фарқи:

Download 193.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling