Режа: Кириш 1 Боб сиёсий тизим вa унинг вaзифaлaри


Боб СИЁСИЙ ТИЗИМ ВA УНИНГ ВAЗИФAЛAРИ


Download 193.32 Kb.
bet3/8
Sana18.12.2022
Hajmi193.32 Kb.
#1027888
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
сиёсий жамият

1 Боб СИЁСИЙ ТИЗИМ ВA УНИНГ ВAЗИФAЛAРИ
1.1. Сиёсий тизим тушунчаси
Сиёсий тизим тушунчасининг пайдо булиши политология фани ривожланиши мантииқи 6илан боғлик. Политология фани, хусусан ундаги бихевиористик ёндашув натижасида сиёсий фаолиятнинг алоҳида кўринишлари, алоҳида сиёсий институтлар ва ташкилотлар фаолияти тўғрисида катта ҳажмда емпирик маълумотлар тўпланди. Бу маълумотлар сиёсатнинг шакли ва мазмунига доир йетарли тасаввурларни шакллантиргани ҳолда жамиятдаги сиёсий ўзгаришлар, харакатлар, жараён ҳақида кенг кўламда фикр юритишга ҳали имком бермас еди. Сиёсатни, уни ташкил етган таркибий қисмлар ўзаро алоқадорлиги, жараён сифатида ўрганиш ҳам амалий, ҳам назарий долзарб масала бўлиб қолди.
Aмерикалик социолог олим Т.Парсонс (1902-1979) ўзи яратган ижтимоий тизим назариясида унинг қарашларига немис идеализми М. Вебер орқали кучли таъсир кўрсаганини ва у яна ўзига замондош олимлар Хендерсон, Парето, Шумпетер, Емерсонлар яратган назариялардан фойдаланганини таъкидлаб ўтади. Унинг таъкидлашича, Парето тизим моделини механикадан олган ва бу моделни иқтисод ва социологияга нисбатан қўллашга харакат қилган. Шу тарзда "ижтимоий тизим" тушунчаси вужудга келди. Хендерсон, ўз навбатида, физик ва химик тизимлар тушунчасини ойдинлаштириб бериб, "жонли тизимлар" нинг ўзига хослиги ҳақида фикр юритиш имконини берди. Ниҳоят, Емерсон органик дунёдаги жонли тизимлар билан инсониятнинг ижтимоий — маданий тизимлари ўртасида фундаментал боғлиқлик ва узвийлик ғоясини илгари суради. Шу тариқа, Парсонс ташқи муҳит билан узвий алоқадорликда 6ўлган ва унга доимо мослаши6 борувчи ижтимоий тизим назариясини яратди.
Т.Парсонс замонавий ғарб жамиятини тўлиқ обйекти сифатида танлайди. Унга кўра, замонавий жамиятни мураккаб, ички бўлинган тизим сифатида ўрганиш мақсадга мувофиқдир. Унинг тузилишини тўрт ўзгармас кўрсаткич: қадриятлар (маданий соҳа), меъёрлар (ижтимоий соҳа), жамоалар (сиёсий соҳа) ва роллар (иқтисодий соҳа) асосида таҳлил қилиш таклиф етилади. Жамият юқоридаги кўрсаткичлар амал қилувчи тўрт кичик тизимга бўлинади. Улар бир кичик тизим ўзига хос функсияларни бажаради, улар айни вақтда бошқа кичик тизимлар билан доимий ва чуқур алоқадорликда, ўзаро таъсирда бўлади, ҳамма кичик тизимлар бирлиги яхлит фаолият тизимини (жамиятни) ташкил етади. Натижада жамият тараққиётини ташқи муҳитга узлуксиз мослашиши ва назорат жараёни тарзида ўрганиш имконияти туғилади.
Жамиятни мустақил, ўзаро боғлиқ таркибий қисмлар бирлиги сифатида ўрганиш модели муайян жамиятнинг муаммолари, жараёнлари, истиқболлари ҳақида тўлиқ ва тўғри билимга ега бўлиш имконини беради. Гўё яхши шифокор инсон танасининг фақат касал аъзосинигина емас, барча аъзо ва руҳиятни даволагани сингари, жамияцҳуносликда ҳам жамиятнинг ҳолатини ўрганишда барча омиллар ва муҳит таъсирини ҳисобга олиш ва хулосалар чиқариш имконини айнан тизимлар назарияси яратди.
Парсонс ғоясининг узвий ривожи тарзида Д.Истоннинг сиёсий тизим назарияси яратилди. Истон ёндошуви сиёсатнинг жамиятдаги ўрнини ойдинлаштиради ва ундаги ижтимоий ўзгаришлар механизмини тушунтириб беради. Сиёсат — Инсонга кура — нисбатан мустақил соҳа бўлиб, унинг асосий вазифаси — ресурсларни тақсимлашдан иборат. Д.Истон назарияси асосида "талаб" — манбаларнинг тақсимланишига доир ҳокимиятта қаратилган норозилик ёки розилик импулсларидир. "Мадад" ҳокимиятнинг фаолиятини қўллаб — қувватловчи импулслар, уларнинг кўпайиши — сиёсий тизим кучайишини, камайиш еса аксинча, заифлашишини англатади. Мададнинг шакллари хилма-хил: улар солиқларни вахида тўлаш, харбий бурчни адо етиш, қонунларни хурмат қилиш кабилардан иборат. Талаб ва мадад импулсларининг ҳаддан ташқари, ортиб ёки камайиб кетиши тизим фаолиятинй ёмонлаштиради. Aпатия сиёсий лоқайдлик; сиёсий воқеа - ҳодисаларга нисбатан бефарқликни англатади. У сиёсий жараёнларга таъсир кўрсатиш имкони ва қобилияти йўқолганида туғилади. Сиёсий қарорлар "кириш" даги талаб, мадад ва партияга сиёсий тизим жавоби тарзида вужудга келади. У қонунлар, имкониятлар ва мақсадлар ҳақидаги баённомалар шаклида бўлади. қарорлар бажарилишига оид ҳокимиятнинг хатти- харакатлари ҳам белгилаб берилади. Биз тизимли йўналиш асосчиларининг фақат иккитасигагина тегишли назарияларни жуда умумий тарзда ёритиб бердик, холос. Шуни таъкидлаш лозимки, ғарб политологиясида жамият сиёсий тизимига ягона қараш мавжуд емас. Унинг бир нечта мустақил назариялари бор. Юқорида санаб ўтилган Д. Истон тизимли таҳлили Г. Aлмонд К. Дойч сиёсий тизим назарияси билан тўлдирилади. Бундан ташқари Д. Трумен назарияси, Г. Пауелл ва М. Каплан назариялари мавжуд в.х. Дастлабки маърузаларимизда таъкидлаганимиздек, тизимли ёндошув ХХ асрнинг ўрталаридан бошлаб сиёсатни мустақил, ички бўлинган, лекин доимий алоқадорликдаги ривожланиш соҳаси сифатида ўрганувчи фан йўналишига асос солди. Замонавий политология кўп даражада — тизимли политологиядир. Сиёсий тизим назарияларининг кўп хиллиги улар таърифларининг ҳам хилма — хиллигини келтириб чиқаради. Улар баъзан бир — бирини инкор етади. Енг умумий тарзда жамият сиёсий тизими — сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш билан боғлик муносабатлар, харакатлар, ташкилотлар, меъёрлар, кадриятнинг умумлашган ифодасидир. Тушунча сиёсий фаолиятнинг барча турларини ва соҳаларини қамраб олиш ва таҳлил қилиш имконини беради.
Политологларнинг аксарияти сиёсий тизим назариясининг аҳамиятини — таъкидлаб, уни "ижтимоий ва сиёсий таҳлилнинг ниҳоятда қимматли воситаси" деб баҳолашади, кўп ҳолларда уни ҳатто "муаммоларни ҳал қилувчи" консепсия, деб ҳам аташади. Бу билан улар сиёсий тизим назариясининг нафақат назарий, балки, амалий аҳамиятини ҳам кўрсатади.
Жамият сиёсий тизими тушунчаси "барқарорлик", "турғунлик", "мувозанат" каби ҳодисаларнинг моҳиятини чуқурроқ очиб беради ва уларнинг ривожланишидаги у ёки бу босқичи ҳолатига тўғри баҳо бериш, аҳволни тузатиш буйича оқил, йўл — йўриқлар ишлаб чиқиш имконини беради.
Ушбу назария, шунингдек, давлат, партиялар, ижро етувчи ҳокимият, суд органлари, жамоат бирлашмалари каби институтларни жамият сиёсий тизимининг таркибий қисмлари сифатида ўрганади, уларнинг моҳиятини ўзаро алоқадорликда ва ўзаро таъсири жараёнида очиб бериш имконини оширади.
Сиёсий тизим назариялари муаллифларидан бири Габриел Aлмондга кўра сиёсий тизимлар қуйидаги вазифаларни бажаради:
1. Сиёсий ижтимоийлашув — жамият аъзоларини сиёсий фаолиятга жалб-.етиш;
2.Манфаатлар артикуляцияси — сиёсий қарорларни қабул қилишга алоқадор қатламларга талабларни йетказиш.
3.Манфаатларни умумлаштириш ва еътирозларни, талабларни келиштириш орқали уларни бир сиёсий платформа, сиёсий баёнот кўринишига келтириш. Бу вазифа, кўпинча, партиялар томонидан амалга оширилади.
4.Сиёсий мулоқот — сиёсий тизим ичида ва ташқи муҳит билан турли воситалар, шу жумладан, ахборот алмашуви орқали амалга оширилади.
5.Фуқаролар ва сиёсий тизим институтлари, ташкилотлари фаолиятини тартибга солувчи нормаларни ишлаб чиқиш.
Сиёсий тизим турлари
Сиёсий тизим ҳакидаги назарияларда уларни турли хил мезонларга кўра туркумлашга харакат қилинади.
Ушбу типологияларнинг кўплиги сиёсий соҳанинг мураккаблиги ва хилма — хиллиги билан асосланади. Шу нуктаи назардан, ҳар бир амалда мавжуд сиёсий тизим турли бўлиниши Aниқ емас, бундай шароитда куч — ҳал қилувчи рол ўйнайди;
4) тоталитар сиёсий тизимларда жамият тўлалигича давлат томонидан назорат қилинади.
Зб. Бзежинский ва С. Хантингтонлар . сиёсий тизимларни инструментал ва мафкуравийга бўлади. Инструментал сиёсий тизимлар (масалан, қИИИ) ижтимоий ва сиёсий ривожланишнинг табиий якуни сифатида вужудга келади. Мафкуравий сиёсий тизимлар еса маъқул, деб топилган модел асосида сунъий равишда ташкил топади.
Ҳокимият, жамият ва шахс муносабатлари табиати ва усулларига кўра тоталитар, авторитар ва демократик сиёсий тизимлар ажратиб кўрсатилади. Сиёсий тизимларнинг ушбу кўринишига замонавий сиёсий назарияда алоҳида диққат қаратилади. Шунинг учун кейинги параграфларда уларга батафсил тўхтаб ўтамиз.

Download 193.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling