Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Download 0.99 Mb.
bet23/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

Маълумотлар базаси администратори (АБД) - бу маълумотлар базасини бошқаришни амалга оширувчи шахсдир (шахслар гуруҳидир). АБД кенг кўламли масалаларни ҳал қилади: маълумотларни ташкил қилиш; маълумотлар базасини лойиҳалаштириш, амалга ошириш ва олиб боришни мувофиқлаштириш; маълумотларни ҳимоя қилиш чораларини ишлаб чиқиш; маълумотлар банкининг талаб қилинган унумдорлик билан ишлашини таъминлаш; маълумотларни сақлаш усулларини ўзгартириш ва бошқалар.
АБДни ташкил қилиш бошқарув вазифаларини ҳал қилиш учун бир хил техник воситаларни талаб қилади. Лекин, шу билан бирга, маълумотлар базаларини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш билан шуғулланадиган махсус техник хизмат кўрсатувчилар керак бўлади.
АБД да қабул қилинган предмет соҳаси дастурий маълумот моделини сақлаб қолиш учун маълумотларни сақлаш ва модификация қилиш операциялари амалга оширилади (модификация қилиш учта операциянинг, яъни маълумотларни чиқариш, уларни ўчириш, уларни ўзгартириш операцияларининг комбинациясидир.
Маълумотлар базасига қўйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир:
➢ маълумотларнинг яхлитлиги, яъни уларнинг бир-бирига мувофиқлиги ва
ишончлилиги;
➢ универсаллик, яъни маълумотлар базасида барча зарур маълумотларнинг мавжудлиги ва уларга тўсқинликсиз кириш имкониятининг борлиги;
➢ янги маълумотлар киритилиши учун маълумотлар базасининг очиқлиги;
➢ махфийлик, яъни ахборотга рухсатсиз киришнинг имкони йўқлиги ва унинг ўзгариши;
➢ маълумотлар тўпламининг ортиқчасини минималлаштириш;
➢ маълумотлар базасини ташкил қилиш ҳар хил турдаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш учун зарур бўлганда сақланадиган маълумотларнинг структурасини ўзгартириш учун мослашувчан бўлиши керак.


Маълумотлар базаси - предмет соҳаси таъминотининг мақсадли моделидир, яъни унда фақат бошқарув учун зарур бўлган маълумотлар акс эттирилади. Агар унда мавжуд бўлган объектлар, уларнинг хусусиятлари ва ўзаро муносабатлари маълум бўлса, маълумотлар базасининг предмет соҳаси аниқланган бўлади. Шунинг учун маълумотлар базасини ишлаб чиқиш инфологик жихатдан бошланади, яъни бунда бошқарув объектлари классификация қилинади, маълумотлар базаси объектлари тўплами, уларнинг хусусиятлари, объектлар ўртасидаги муносабатлар (ўзаро боғлиқликлари) турлари қайд этилади.
Объект - бу маълумотлари берилган ҳар қандай предмет, ҳодиса, тушунча ва бошқалардир. Барча объектлар атрибутлар билан характерланади. Ҳар бир атрибут таркибидаги маълумотлар унинг қиймати деб аталади. Ўзларининг қийматлари бўйича бошқа атрибутларнинг қийматларини белгилайдиган атрибутларга объектнинг идентификаторлари ёки маълумотларнинг асосий элементлари дейилади.
Маълумотлар базасини (БДни) яратишда дастурий таъминот (ПО) объектлари тўғрисидаги ахборот маълумотлар базасида қандай акс эттирилиши кераклиги ва маълумотлардан фойдаланиб ахборотни қандай тақдим этиш масалалари ҳал қилинади, масалан, маълумотларнинг модели қабул қилинади. Маълумотлар моделининг учта - релясион, тармоқли, иэрархик турлари мавжуд, ушбу учта турга маълумотлар базасини бошқариш тизимларининг кўп қисми асосланади. Ушбу учта турнинг орасидаги фарқ маълумотлар базаси элементлари ва уларнинг атрибутлари ўртасидаги боғликларни ифодалаш усулларидадир.
Маълумотларнинг релясион моделида (РМД-релясионная модель данных) элементлар ва улар ўртасидаги боғликликлар жадвал кўринишида келтирилади (6.10-расм, а). Жадвалнинг устунлари - бу маълумотлар элементлари (атрибутлар) ва сатрлар - ёзувлар, яъни маълумотларнинг тартибга солинган тўплами. Ҳар бир маълумот ёзув майдонини англатади. Маълумотлар базасисининг энг оддийси - бу ёзувлар рўйхатидир.
Релясион ёндашувнинг афзалликлари: соддалиги, оддий маълумотлар базалари кўринишининг яққоллиги, маълумотларнинг мустақиллиги, мослашувчанлиги, назарий асосланганлиги, маълумотлар базасини қандай яратишни билмайдиган фойдаланувчи учун кириш имкониятиятининг борлиги. РМД-нинг камчиликлари: кўпчилик билан ўзаро муносабатларни ифодалашнинг мураккаблиги, шу сабабли - маълумотларнинг кўпайиб кетганлиги, қидириш жараёнининг паст маҳсулдорлиги.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling