Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти
АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРНИНГ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ. АХБОРОТ-ҲИСОБЛАШ ТАРМОҚЛАРИ
Download 0.99 Mb.
|
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....
4. АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ТИЗИМЛАРНИНГ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ. АХБОРОТ-ҲИСОБЛАШ ТАРМОҚЛАРИ .Автоматлаштирилган интеллектуал тизимларни (АИС-автоматизированные интеллектуалные системы) техник таъминоти воситалари (ТО-техническоэ обеспечениэ) қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳисоблаш ва ташкилий техникаси, маълумотларни узатиш воситалари ва бошқа қурилмалар. Техник воситалар қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
1) маълумотларни тайёрлаш ва киритиш; 2) маълумотларни узатиш; 3) маълумотлар дастурий қайта ишлаш; 4) маълумотларни акс эттириш ва ҳужжатлаштириш; 5) ҳужжатларни архивлаш. Техник воситалар комплексининг “юраги” бу компьютердир. Компьютерларнинг тузилиши, ишлаш принциплари, турлари, характеристикалари “Информатика” курсида ўрганилади. Шунинг учун, бу эрда компьютерларга тегишли умумий масалалар кўриб чиқилмайди. Профессионал даражада ишлаш учун мўлжалланган АИСни техник таъминлашга қуйидаги асосий талаблар қўйилади: ➢ ҳисоблаш ресурсларининг этарлилиги (унумдорлиги, хотира ҳажми); ➢ мутахассисларнинг иш жойларига яқинлиги, қулай интерфейс “одам-компьютер”; ➢ ахборотни қайта ишлаш ва объектни бошқариш жараёнларини жамоавий равишда бажарилишини таъминлаш. Ушбу талабларни қондириш АИСни замонавий техник таъминотининг қуйидаги хусусиятларини шарт қилиб қўяди. Техник таъминотнинг (яъни, хизмат кўрсатишнинг) асосий таркибий қисми ишчи станциялари – (РС-рабочиэ стансии) ёки WС (инглизча - wоркстатионс - ишчи станциялари), мутахассис (менежер) иш жойида зарур бўлган компьютер, перифирик жихозлар ва объектга йўналтирилган дастурий таъминотдан иборатдир. Бошқарув ходимларининг ўзаро таъсирини ва умумий аппаратлардан, дастурий таъминот ва ахборот ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш учун иш станциялари ахборот –ҳисоблаш тармоғига (ИВС- информационно-вычислителная сет) бирлаштирилади. Катта ва ўрта корхоналарнинг АCУ ларида кўп меҳнат талаб қиладиган ҳисоблаш процедураларини бажариш, маълумотларни сақлаш ва тармоқдаги ахборот жараёнларини бошқариш учун тармоққа юқори самарали суперкомпьютер ёки микрокомпьютер (ингл. маинфраме — МФ ) киритилади. Автоматлаштирилган интеллектуал тизимларнинг АИС (АCУ) техник таъминотининг (ТО) йириклаштирилган структураси 4.7-расмда келтирилган. Аслида, бу маълумот узатиш мухитида тармоқ тугунлари орасида, яъни компьютер фойдаланувчилари ва юқори унумли компьютер ўртасидаги алоқани амалга оширадиган ахборот-ҳисоблаш тармоғидир. 4.7-расм. АСУ техник таъминотининг с Ишчи станцияларидан фойдаланиш 21-асрнинг компьютер техникасида истиқболли йўналиш ҳисобланади. Ишчи станцияси бу, биринчи навбатда, юқори тезлик (оддий персонал компьютер тезлигидан икки-уч тартибда каттароқ), юқори аниқликдаги график экран (бир миллиондан ортиқ нуқта), тармоқда ишлаш учун кучли воситалар тўплами, кўп фойдаланувчилар ва кўп вазифаларни бажариш режимида ишлайдиган станциядир. Эвропадаги ишчи станциялари, қийматлари доимий равишда пасайишлари билан бирга, ҳар йили 20-22% га кенгаяди. Профессионал фойдаланишда айни ишчи станциялари “компьютерлаштиришнинг иккинчи тўлқини” нинг асосини ташкил этади. Аммо ушбу машиналарни персонал компьютерлар синфига киритиш қийиндир. Ишчи станцияларининг юқори унум билан ишлаши РИСC архитектурасига эга бўлган микропроцессорлардан фойдаланиш йўли билан таъминланади. Яқин вақтгача компьютерда CИСC ёндошуви устун бўлган. Бундай ёндошув қўлланилган компьютер мураккаб буйруқлар тўпламига эга бўлган компьютердир. РИСC - бу соддаликка ва самарадорликка қаратилган янги ёндашувдир. РИСC ёндошуви “озроқ ишни тез қилиш, кўп ишни анча секин қилишдан яхшироқдир” деган фикрга асосланади. Бир фойдаланувчи ишлайдиган ишчи станцияси таянч пунктли периферик қурилмалар тўпламига эга компьютердир (4.8-расм). Комплекс автоматлаштирилган бошқарув технологиясини амалга ошириш учун ишчи станциясига қўшимча равишда қуйидаги периферик қурилмалар киритилиши мумкин: магнит лентадаги тўплагич (драйвер,стриммер) ёки олинадиган лазер дисклари, кодловчи (сканер), плоттер (графостроител) ва бошқалар. Шунингдек, ишчи станциясига офис ускуналари (тельефакс, ксерокс ва бошқалар) уланиши мумкин. Техник таъминот архитектурасининг бундай мослашувчанлиги шундан иборатки, компьютер функцияларининг бутун спектри, яъни ҳисоблаш, сақлаш, ахборотга ишлов бериш, чиқариш (шу жумладан график кўринишда) унинг асосида амалга оширилади. Универсал ишчи станциясини ҳар қандай ташкилий - бошқарув масалаларига уни дастурий таъминот билан жиҳозлаш орқали мослаштириш мумкин. 4.8-расм. Ишчи станция (РС)нинг схемаси Интеграцияланган АИС (АCУ), одатда, битта бино ичида жойлашган корхона офисининг компьютер ресурсларини бирлаштирган маҳаллий ҳисоблаш тармоғида (ЛВС-локалная вычислителная сет) ишлайди. ЛВС билан компьютерларнинг боғланиши учун махсус каналлардан фойдаланилади ва бунинг учун компьютерлар тармоқ адаптерлари билан жиҳозланган. Маҳаллий тармоқдан умумийроқ бўлган тармоқларга (корпоратив, минтақавий, давлат, глобал - масалан, Интернет) уланиш мумкин. Бунинг учун оддий тельефон, телеграф ёки махсус алоқа каналларидан фойдаланилади. Ҳозирда мавжуд бўлган симсиз тармоқлар алоқанинг истиқболли шакли ҳисобланади. Алоҳида олинган ишчи станцияларни локал тармоққа бирлаштиришнинг асосий самараси шундаки, фойдаланувчилар тармоққа киритилган барча компьютерлардан фойдалана оладилар ва, шу сабабли, маълумотларни қайта ишлаш учун маълумотларни сақлаш учун ушбу компьютерларнинг процессорлари хотирасидан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар. Фойдаланувчилар тармоқдаги барча компьютерларга киритилган дастурий таъминотдан фойдаланадилар ва маълумотлар базаларига кира оладилар. Ахборот-ҳисоблаш тармоғи (ИВС-информационная вычислителная сет) фойдаланувчиларга қуйидаги хизматларни тақдим қилиши мумкин: ➢ вазифаларни масофадан киритиш - компьютер тармоғидаги ҳар қандай терминаллардан келган вазифаларни бажариш; ➢ компьютерлар ўртасида файллар узатиш; ➢ масофада бўлган файлларга кириш - тармоқнинг ҳар қандай компьютерида сақланган файлларни қайта ишлаш; ➢ маълумотлар ва ресурсларга рухсатсиз киришдан ҳимоя қилиш; ➢ терминаллар (фойдаланувчилар) ўртасида матнли ёки овозли хабарларни узатиш; ➢ маълумотлар базаларини бир нечта компьютерларга қисмларга бўлиб жойлаштириш; ➢ тақсимланган ишлов бериш - вазифани бир нечта компьютерда параллел равишда бажариш; ➢ тармоқнинг ахборот ва дастурий ресурслари тўғрисида маълумотлар бериш. Шундай қилиб, маълумотларни тармоқда қайта ишлаш - бу информатиканинг сифат жиҳатидан янгидан ташкил этилишидир. Бунинг натижасида, ҳозирги пайтда мураккаблик чегараси ва муаммоларни жамоавий ҳал этиш тезлиги сезиларли даражада ошиб бормоқда. Тармоқ топологияси тармоқ тугунларининг жойлашиши ва уларнинг орасидаги уланиш билан белгиланади. Тармоқ топологиясининг ҳар хил турлари, яъни юлдуз шаклидаги (радиал), тармоқли, иэрархик, ҳалқали, шинали ва бошқалар маълум. ЛВСда, одатда, шинали топологияси бўлган тармоқлар ишлатилади, уларда барча ахборот манбалари ва қабул қилувчилари (тугунлар) умумий магистралга (шинага) уланади, ахборот тугунлар орқали шинага узатилади ва шинага уланган барча тугунлар ундан фойдалана оладилар. Тез ривожланаётган персонал компьютер тармоқлари мухитида истиқболли модель сифатида битта тармоқдаги бир нечта тугунларнинг ўзаро таъсирини тавсифловчи “мижоз-сервер” модели ҳисобланади. Барча вазифалар бажарилишини белгилайдиган (мижоз) ва уни бажарилишини таъминлайдиган (сервер) ларга бўлинади. Қандай функцияларни чақиришни тармоқдаги фойдаланувчи (мижоз) белгилайди. Маълумотларга ишлов бериш маркази эса ушбу функциялар қандай бажарилишини белгилайди. Кўпгина мижозларга хизмат кўрсатадиган асосий компьютер (файл-сервер) маълумотларга ишлов бериш маркази вазифасини бажаради, у тармоқ тугунларида жойлашган алоҳида компьютерларга қараганда кўпроқ иш унумдорлигига эга бўлиши керак. Шу билан бирга, алоҳида фойдаланувчилар учун ҳам, амалий тизимлар ва маълумотлар учун ҳам юқори ишончлилик таъминланади. Корхона маҳаллий компьютер тармоғининг кўп босқичли модель “мижоз-сервер”га асосланган топологиясининг варианти 4.9-расмда кўрсатилган. Бу эрда Мдм ва Мст - алоқа воситалари, яъни модемлар ва мостлар. ИБМ га мос келадиган компьютерлар асосида ЛВСларни ташкил қилиш учун ҳозирги вақтда турли хил аппарат-дастурий воситалар мавжуд: Кермитт, ПроCомм, СнуирТерин ва бошқалар. Марказий архитектурага эга бўлган қуйидаги локал (маҳаллий) тармоқлар - ЭасйЛан, ИДЕА Шаре, ЛАН Линк, ДатаЛан ларни қўллаш мумкин. Улар автоматлаштирилган иш станцияларини ва офис ускуналарини тармоқ операцион тизимларининг бошқариши остида улашни таъминлайди. 4.9-расм. Корхонанинг ахборот-ҳисоблаш тармоғи топологиясининг варианти Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling