Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Бошқарувнинг ёпиқ контурини қайта улаш


Download 0.99 Mb.
bet17/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

3. Бошқарувнинг ёпиқ контурини қайта улаш. Бирон-бир масалани амалга ошириш, агар иложи бўлса, бошқаришнинг барча сиклларини, яъни прогнозлаш, режалаштириш, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, оператив бошқариш, ҳисобга олиш, назорат ва бошқаларни қамраб олиши керак. Барча бошқариш сиклларини АИСда бирлаштириш қарорларни қабул қилиш жараёнларини сезиларли даражада тезлаштиради ва ишлаб чиқаришнинг назорат қилинмаган даврини қисқартиради, бу эса фойдаланилмаган захиралар миқдорини камайтирилишини таъминлайди.
Тизимли характер принциплари қуйидаги қоидаларни ўз ичига олади.
1. Менежерлар гуруҳига ишлаб чиқариш–хўжалик ҳолатини таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотлар рўйхатини ва частотасини белгилаб олиш. АИСнинг ёпиқ контур бошқарувида ишлаши маълумотни акс экс эттирувчи маълумотларнинг конкрет шаклларини ва ҳужжатларини белгилаб олишни талаб қилади.
АИСни ишлаб чиқишда учта ҳужжат гуруҳини ажратиш керак. Биринчи гуруҳ ташкилотнинг ташқи муҳити томонидан белгиланади, бу ҳужжатлар - бухгалтерия баланси, солиқ ва бошқа ҳисоботлар формаларидир, улар ўзгартирилмайди ва шунинг учун асос сифатида қабул қилинади. Иккинчи гуруҳ - бу менежерлар фаолиятининг қулайлигини таъминлаш учун янги тизимда сақланиб қоладиган, амалда бўлган бошқарув тизимининг ҳужжатлари. Учинчи гуруҳ ҳужжатлари аппаратлар бўлинмаларида бошқарув ишларини ташкил этиш таҳлилини ва бошқарув тизимининг янги моделини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган хужжатлардир.
Ахборот технологиялардан мавжуд ташкилий процедураларни механизациялаш учун эмас, балки уларни соддалаштириш учун фойдаланиш керак. Бунинг энг яхши усули - бу бажарилаётган операциялар сонини, операциялар орасидаги алоқаларни ва уларга мос келадиган хужжатлар айланишининг ички оқимини камайтиришдир.
Бунинг учун қуйидаги кенг доирадаги масалаларни ҳал қилиш керак бўлади:
➢ қарор қабул қилиш учун қандай бошланғич маълумот керак;
➢ қабул қилинган қарор қандай маълумот ҳужжатларида расмийлаштирилади;
➢ бошқарув объектига, ижрочиларга бошланғич директив маълумотлар қандай воситалар билан этказилади;
➢ бошқарилаётган объектнинг турли участкаларидан бошқарув органига қарорни бажариш жараёни ва натижалари тўғрисида қандай маълумотлар берилиши керак;
➢ бу маълумотни ким, қачон ва қандай шароитларда беришга мажбур бўлганлиги;
➢ информатсон маълумот қандай расмийлаштирилади, у қандай воситалар билан, қандай каналлар орқали узатилади;
➢ маълумотлар кимга мўлжалланганлиги, у қай хажмда ва қандай ассортиментда субъектнинг турли звеноларига, турли даражадаги раҳбарларга этказилиши;
➢ маълумотларнинг ўз вақтида олиниши, ишончлилиги ва тўғрилигини таъминлашнинг усуллари ва воситалари қандай;
➢ информацион ахборотлар билан ишлаш учун мўлжалланган жой, усуллар, техник воситалар, одамлар қандай;
➢ олинган маълумотлар асосида янги қарор қабул қилган ёки аввалгиларини тузатган шахслар рўйхати қандай?
➢ директив ва тартибга солувчи маълумотларнинг шакллари, унинг узатилиш частотаси, қабул қилувчилар ва ижрочилар, уларга маълумотларни этказилиш муддатлари.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling