Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


Download 0.99 Mb.
bet15/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

4.2-расм. Ахборот тизимининг умумий схемаси
Одатда, ахборот мавжудлигининг уч фазаси ажратиб кўрсатилади: 1) ассимилясия қилинган ахборот – инсоннинг тушунчалари ва баҳолаши тизимига юкланган хабарларни инсон онгида кўрсатилиши; 2) ҳужжатлаштирилган ахборот - бирон бир физик ташувчида рамзий шаклда қайд қилинган маълумотлар; 3) узатилаётган ахборот – ахборот манбаидан ахборотни қабул қилувчига узатилаётган пайтда кўриб чиқиладиган маълумотлар. Узатиш учун мўлжалланган ахборот хабар деб номланади.
Ҳужжатлаштирилган ва узатиладиган ахборот белгилар шаклида тўпланади, узатилади ва қайта ишланади. Белгилар - бу маълумот манбалари ва қабул қилувчилар ўртасида уларнинг маъновий таркиби тўғрисида келишув мавжуд бўлганда ахборотни узата оладиган сигналлардир. Белгиланган келишув мавжуд бўлган белгилар тўпламига белги тизими дейилади.
Манбадан қабул қилувчига узатиладиган ахборот ўз йўлида бир қатор ўзгартирувчилардан (конверторлардан) ўтади. Ўзгартиришларнинг оралиқ босқичларида, қабул қилувчининг узоқлиги туфайли, хабарларнинг маъновий ва фойдаланувчиларга фойдали бўлган хусусиятлари иккинчи планда қолади. Шунинг учун бу эрда “ахборот” тушунчаси бироз чекланган “маълумотлар” тушунчаси билан алмаштирилади.
Маълумотлар - бу лексик ва синтактик жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган тасдиқлашлар, фактлар ва/ёки рақамлар тўпламидир. Лексик муносабатлар тил таркибидаги доимий алоқаларни акс эттиради, масалан, “жинс – тур”, “бутун- қисм”. Хабарнинг алоҳида қисмлари ўртасидаги муносабатлар синтактик муносабатларда акс этади, улар ўзгарувчандирлар.
“Бошқарув ахбороти” тушунчасини аниқлаш учун ундан фойдаланиладиган жараёнлар доирасини белгилаш керак. Энг умумий шаклда, бундай жараёнлар ташкилотнинг атроф-муҳит билан ўзаро таъсири, қурилиш манбаларини қабул қилиш ва истеъмол қилиш, ушбу истеъмолни режалаштириш, ҳисобга олиш, таҳлил қилиш ва тартибга солиш, тайёр маҳсулотни сотишдир. Ушбу жараёнлар ҳақидаги ахборот бошқарув ахбороти деб номланади.
Ушбу турдаги ахборотни (маълумотларни) тақдим этишда уларнинг нисбатан оддий алгоритмлар кўринишида тайёрлашга ҳаракат қилинади, бунда арифметик маълумотларга нисбатан мантиқий операциялар (тартибга солиш, танлаш, тузатиш киритиш) устунлик қилади, уларни тақдим этишнинг кўргазмали жадваллари ва график шаклларидан фойдаланилади.
Одатда, бошқарув ахборотини классификациялашда қуйида келтирилган мухим белгиларга ахамият берилади:
➢ ушбу бошқарув тизимига нисбатан барча хабарлар кириш, ички ва чиқиш хабарларига бўлинади;
вақт белгиси бўйича, хабарлар ретроспектив ва перспектив (истиқболли) бўлишлари мумкин. Ретроспектив хабарларга ҳисобга олинган маълумотлар, перспектив хабарларга эса прогноз ва режалаш маълумотлари киради. Бундан ташқари, қабул қилинган вақти бўйича хабарлар даврий ва даврий бўлмаган хабарларга ажратилади.
функционал белгиси бўйича бошқарув объектининг қуйи тизимлари классификацияси шаклланади, масалан, “материаллар”, меҳнат, машина ҳаракати, ишлаб чиқаришнинг кетиши, молия ва бошқалар каби ресурслар тўғрисидаги маълумотлар бўйича, шунингдек бошқариш функциялари бўйича - режалаштириш, нормативлаш, назорат, ҳисобга олиш, ҳисобот маълумотлари ва бошқалар.

Ишлаб чиқариш маълумотларининг структуравий бирлиги кўрсаткичдир - бу бошқарув объектининг бошқариладиган, шу жумладан реквизитлар (фойдаланиладиган нарсалар) тўпламини ўз ичига оладиган параметридир. Реквизит объект ёки жараённинг маълум хусусиятларини акс эттирадиган кўрсаткичнинг мантиқий ажралмас элементидир. Ҳар бир кўрсаткич битта реквизит-асос ва кўплаб реквизитлар-белгилардан иборат. Реквизит-асос, қоида тариқасида, кўрсаткичнинг миқдорий қийматини, реквизит-белги эса – кўрсаткичнинг маъновий қийматини характерлайди ва унинг номини белгилайди.


Ҳозирги вақтда маълумотни қайта ишлаш ва сақлашнинг барча босқичларида тенг даражада қўлланиладиган ўлчов йўқ. Бу ҳолда, битта имконият, яъни ишлов бериладиган белгилар сони сифатида маълумот хажмини ҳисобга олиш қолиши мумкин. Одатда бу ҳажм "бир байт битта белгига тенг" принципи бўйича байтларда ифодаланади. Табиийки, ушбу қиймат ахборот жараёнларининг фақат ташқи томонини акс эттиради.
Турли бошқарув субъектлари томонидан талаб қилинадиган маълумотларнинг ҳажми ва таркиби қуйидаги факторлар билан белгиланади:
➢ қабул қилинадиган қарорларнинг кўлами (масштаби) ва аҳамияти;
➢ бошқариладиган, тартибга солинадиган параметрларнинг сони ва табиати;
➢ бошқарув сиклининг давомийлиги ва частотаси, жараёнларни тартибга солиш қадамининг частотаси;
➢ тизимнинг мумкин бўлган ҳолати ва хатти-ҳаракати учун вариантлар сони;
➢ тизимни безовта қилувчи факторларнинг катталиги ва хилма-хиллиги;
➢ тизим иши натижаларини характерловчи кўрсаткичлар сони ва сифати.

Бундан ташқари, маълумотларнинг ҳажми ва таркиби асосан бошқариш тизимининг структураси, ундаги марказлаштириш ва марказсизлаштиришнинг нисбати билан белгиланади (1.6-бандга қаранг).


Ахборот технологияларида предмет соҳасини (объект ва бошқарув тизимини) намойиш қилиш бир неча даражали ахборот моделлари воситасида намойиш этилади (4.3-расм).
Консептуал модель (КМ-консептуалная модель) предмет соҳасининг интеграциялашган кўринишини таъминлайди ва заиф расмийлашган характерга эга.
Мантиқий модель (ЛМ-логическая модель) консептуал моделдан унинг маълум бир қисмини (айтайлик, бошқарилиши керак бўлган) ажратиб олиш, уни расмийлаштириш ва детализация қилиш орқали шакллантирилади.

4.3-расм. Ахборот моделлари даражалари.

Математика тилида танланган предмет соҳасидаги муносабатларни шакллантирадиган мантиқий моделга тематик модель дейилади (ТМ-тематическая моднл). Махсус қоидалар асосида математик модель белгиланган бошқарув мақсадига эришишга қаратилган ҳаракатлар кетма-кетлигини белгилайдиган алгоритмик моделга (АМ-алгоритмическая модель) айлантирилади. АМ асосида машина дастури (П-программа) яратилади, у моҳиятига кўра ўша олдинги алгоритмик моделдир, лекин бу модель компьютер тушунадиган тилда тақдим Ҳар хил мавҳумлик даражасидаги ахборот моделларини танлаш “предмет соҳаси – дастур” ни кўрсатиш мураккаб жараёнини ўтишнинг бир неча босқичларига бўлиш имконини беради.



Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling