Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти


БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ ПРИНЦИПЛАРИ


Download 0.99 Mb.
bet16/28
Sana18.06.2023
Hajmi0.99 Mb.
#1572331
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....

2. БОШҚАРИШ ФАОЛИЯТИНИ АВТОМАТЛАШТИРИШ ПРИНЦИПЛАРИ.
Қурилишни бошқаришда автоматлаштирилган "интеллектуал тизимлар" (АИС-автоматизированные инттеллектуалные системы) ни ишлаб чиқиш ва қўллаш принциплари илмий бошқарув талаблари, бошқарувдаги конкрет объектларнинг хусусиятлари ва техник воситалардан фойдаланиш имкониятлари билан белгиланади.
АИС ривожланишининг асосий принципларини қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: иқтисодий-математик, тизимли, ташкилий - техник. Ушбу принциплар иқтисодий муаммолар биринчи навбатда ҳал қилиниши кераклигини, тизим қоидаларини, қарорларни қабул қилишнинг математик усулларини ва техник воситаларни қурилиш ташкилотлари ва корхоналарнинг ташкилий тузилиш хусусиятлари ва иш шароитларига мослаштириш зарурлигини таъкидлайди.
Иқтисодий - математик принципларнинг қуйидагиларини кўрсатиш мумкин.
1. Объектни ва бошқарув органини тизим сифатида белгилаш ва унинг моделини қуриш. Бошқариш тизимининг комплекс модели корхонанинг иқтисодий фаолиятини режалаштириш ва тартибга солишнинг асосий жиҳатлари ва усулларининг ўзаро боғлиқлигини акс эттириши керак. Бошқарув тизимининг моделини қуйидаги шаклларда кўрсатиш мумкин: корхонанинг хўжалик фаолияти жараёнларининг умумий тавсифи; ишлаб чиқариш фаолияти факторларининг ўзаро боғлиқлиги схемалари; ишлаб чиқаришнинг ишлаши ва ривожланиши қонуниятларининг характерини акс эттирувчи математик моделлар ва бошқалар.
2. Бошқарув вазифаларининг устуворлигини ва умумий бошқарув модели доирасида уларни ишлаб чиқиш навбати тартибини аниқлаш. Ушбу масала бошқариш масалаларини ҳал қилиш сифатини баҳолашга, яъни номувофиқ қарорлар туфайли адашишларни аниқлашга имкон берадиган мавжуд бошқарув тизимининг диагностик таҳлили асосида ҳал қилинади. Диагностик таҳлил натижасида аниқланган устувор бошқарув вазифалари АИС ни яратиш бўйича кейинги тадқиқотлар ва ишларнинг йўналишини белгилайди. Эскирган иш усулларини автоматлаштириш керак эмас. Автоматлаштиришга инвестициялар эски усуллар билан ишлангандаги ҳосил бўладиган харажатларни камайтиришга эмас, балки мақсадларга эришишнинг мутлақо янги усулларини яратишга йўналтирилиши керак.

Download 0.99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling