Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти
Download 0.99 Mb.
|
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....
Маълумотларнинг иэрархик модели (ИМД-иэрархическая модель данных) учлар ва қирралардан иборат махсус граф моделлари тушунчасига асосланган. Графнинг учлари ва қирралари ИМДда томирлар, новдалар ва барглардан иборат кўп сатҳли дарахт тузилишини ҳосил қилади (4.10-расм, б). ИМДнинг ўзи эса бир нечта шундай дарахтлардан иборат бўлиб “ўрмон”ни ҳосил қилади.
ИМД нинг асосий афзалликлари: қурилишининг ва ундан фойдаланишнинг қулайлиги; маълумотлар мустақиллигининг маълум даражаси таъминланганлиги; операцион характеристикаларини баҳолашнинг соддалиги. Камчиликлари: структурасининг жуда қўполлиги, баъзи ҳолларда маълумотларнинг кўпайиб кетиши, маълумотларни дарахтдан қидириш учун кўп вақт сарфланиши ва бошқалар. 4.10-расм. Маълумотлар базаларининг моделлари: а-релясион; б-иэрархик; в-тармоқли; айланалар-маълумотлар базасининг элементлари. Маълумотларнинг тармоқ моделида (СМД-сетевая модель данных) элементлар ва улар ўртасидаги муносабатлар йўналтирилган граф (тармоқ) кўринишида кўрсатилади, уларнинг учлари маълумотлардир, ёйлар эса муносабатлардир (6.10-расм, в). СМДда кўринишнинг граф шакли ИМД дагига қараганда кўплаб маълумотларнинг кўп маълумотларга бўлган муносабатларини амалга оширишнинг катта соддалигини беради, аммо СМДнинг асосий камчилиги - унинг мураккаблигидир. Бундан ташқари, маълумотлар базаси қайта ташкил этилганда маълумотларнинг мустақиллиги йўқотилиши мумкин. Маълумотлар моделини танлаш - АИСнинг ахборот таъминотини яратишда энг жиддий қадамдир. Нотўғри модель объектнинг ҳақиқий кўринишини бузади, мавжуд бўлганлар орасида самарасиз моделни (ёки СУБДни) танлаш эса фойдаланувчининг маълумотлар банки билан алоқасини жуда ҳам ноқулай қилиб қўйиши мумкин. Шу сабабли, ахборот таъминотини яратишдан олдин дастурий таъминот объектларини синчковлик билан ўрганиш керак бўлади. 1980 йилларнинг бошларига қадар иэрархик маълумотлар базалари устунлик қилиб келди. Ҳозирги вақтда юқорида айтиб ўтилган афзалликлар туфайли, релясион ёндашувга асосланган маълумотлар базалари устунлик қилмоқда. Бироқ, бундай тизимларда мураккаб кўп даражали ва тармоқли объектларнинг тузилишини ифодалаш катта қийинчиликларни келтириб чиқаради. Ушбу ҳолат янги ёндашувни, яъни объектга йўналтирилган маълумотлар базасини (ООБД-объектно-ориэнтированных баз данных ва ООСУБД-объектно-ориэнтированных систем управления банком данных) ривожлантиришга туртки бўлди. РМДдан фарқли ўлароқ, ООБДда маълумотларнинг ыайд ыилинган турлари билан эмас, балки ўзгарувчан объектлар билан ишлайди, бу эса бундай маълумотлар базаларига ўзгарувчан ва чексиз кенгайтириладиган структурани беради. Маълумотлар базасини датологик даражада кўриб чиқилишида маълумотлар ташқи компьютер воситаларига жисмонан жойлаштирилиши ва фойдаланувчига тегишли структуравий - мантиқий шаклда тақдим этилиши керак (шуни таъкидлаш керакки, ушбу тақдим этиш тури инфологик маълумотлар моделига мос келиши шарт эмас). Аммо бу ерда маълум бир қийинчиликлар мавжуд, чунки кўпгина маълумотлар базаларини бошқариш тизимларида “терминологик Бобил” ҳукм суради, яъни деярли бир хил тушунчалар турли хил атамалар билан белгиланади ва бундан ҳам ёмони, худди шу асосий атама баъзан тамоман турли хил тушунчаларни англатади. Персонал компьютерларда, одатда, қуйидаги тушунчаларга амал қилинади: Бир-боғлик атрибутларнинг белгиларини бирлаштириш маълумотларни ёзиш деб номланади (РМДдаги жадвалнинг қаторига ўхшаш). Маълумот ёзувларининг тартибли тўплами маълумотлар файллари деб аталади (ингл. филе – “қатор, саф”) Ҳар қандай персонал компьютерда файлларни қайта ишлаш (ёзиб олиш, ўзгартириш, ўчириш, нусхалаш ва ҳаказо) функцияларини бажарадиган дастурлар мавжуд. Ҳар бир файл фойдаланувчи ёки маълумотлар базаси администратори томонидан тайинланадиган ўзининг номига эга. Алоҳида файллар номланган каталогларга бирлаштирилиши ва улар ўз навбатида юқори даражадаги каталогларга киритилиши мумкин ва ҳоказо. Энг юқори даражадаги каталог томир каталоги деб номланади. Шундай қилиб, компьютернинг ташқи ташувчи воситаларида иэрархик маълумотлар файллари тизими яратилади, сақланади ва кенгаяди, уларнинг тузилиши 4.10.б-расмда келтирилган схемага ўхшашдир. Фойдаланувчи маълумотлар базасини бошқариш тизими билан (аниқроғи, унинг қобиғи билан) иш олиб боради, маълумотлар базасини бошқариш тизими эса маълумотлар базасининг тегишли файллари билан ишлайди. Маълумотни ифодалашнинг маълум воситалари ахборотни тақдим этишнинг синтактик шаклига асосланади, яъни ушбу шаклдаги маълумотлар маъно ташимайдиган баъзи абстракт маълумотларнинг блоклари сифатида пайдо бўлади. Уларнинг маъноси фақат фойдаланувчи томонидан баҳоланиши мумкин. Интеллектуал фаолиятни автоматлаштириш бир қатор янги вазифаларни ҳал қилишни талаб қилди. Булар ичига предмет соҳасидаги мураккаб структурани ифодалаш ва тақдим этиш, ушбу мақсадга эришишга қаратилган турли хил хатти-ҳаракатларни автоматик равишда режалаштириш ва амалга ошириш, одамнинг компьютер билан алоқасини табиий тилга яқин бўлган тилда ташкил этиш ва бошқалар киради. Ушбу масалалар ҳал этиладиган илмий йўналиш сунъий интеллект деб аталади. Сунъий интеллект бўйича ишларда “билим” атамаси дастурлаш ишларидаги “маълумотлар” атамасига ўхшаб асос атама ҳисобланади. Маълумотлардан билимларга ўтиш - компьютерларда қайта ишланадиган ахборот структураларининг ривожланиши ва мураккаблашувининг мантиқий натижасидир. Қуйидаги хусусиятлар билимларни маълумотлардан ажратиб туради: ➢ шархлаш, изоҳлаш (интерпретация қилиш) имконияти, яъни билимларда уларни ҳар доим мазмунли талқин қилиш имкониятининг мавжудлиги; ➢ классификация муносабатларининг мавжудлиги – маълумотлардан билимларнинг маълум бир билим бирликлари орасида билимларга ўтиш жараёнида уларнинг ўзаро боғлиқлигини тўлиқ акс эттирадиган муносабатларни ўрнатиш мумкинлиги; ➢ ситуацион боғлиқликларнинг мавжудлиги - бу боғлиқликлар алоҳида воқеалар ёки хотирада сақланадиган ёки унга киритилган фактларнинг ситуатив мослигини, шунингдек, бир вақтлилик, маконнинг бир соҳасидаги жойлашиши, ўзаро таъсир ҳолатида бўлиши ва бошқалар каби муносабатларни белгилайди. ➢ семантик метрика – ахборот бирликлари тўпламида ушбу бирликлар орасидаги ассоциатив боғланиш кучини характерловчи муносабат ўрнатилади; бундай муносабат баъзи одатий ситуацияларни (вазиятларни) ажратиб кўрсатиш ва шу билан аллақачон аниқланган билимларга яқин билимларни топиш имконини беради; ➢ фаоллик - одамларда бўлгани каби, ИИ тизимларида ҳам баъзи ҳаракатларни актуаллаштириш, тизимда мавжуд бўлган билимлар ёрдамида осонлашади. Санаб ўтилган беш хусусият маълумотларнинг билимларга айланишини ва маълумотлар базалари билимлар базасига (БЗ-база знаний) айланишини белгилаб беради. Билим билан ишлашни таъминлайдиган воситалар тўплами билимлар базасини бошқариш тизимини (CУБЗ-система управления базой знаний) ташкил қилади. Билимлар базасини бошқариш тизими маълумотлар базасини бошқариш тизимининг (СУБД) ривожланишидир, ушбу тизим фойдаланувчиларга янада кучли хизмат кўрсатиш процедураларини тақдим этади. Билимлар банкларини ва базаларини яратишда асосий масала - бу билимларни тақдим этиш ва фойдаланувчи билан алоқа қилиш усулини танлашдир. Билимларни тақдим этиш декларатив ва процедурал шаклларида амалга оширилиши мумкин. Декларатив тақдим этишларда (намойиш қилишда) бажарилиши керак бўлган процедуралар аниқ таърифланмаган. Процедурал билимлар билимлар базасининг муайян қисмини қайта ишлайдиган процедуралар баёнини ўз ичига олади. Билимларни ифодалаш шаклларини бундай ажратиш этарли даражада шартлидир, чунки ҳар қандай шакл, маълумотлардан фарқли ўлароқ, семантик (маъновий) тақдим этиш, яъни билимларни маъновий талқин қилишни назарда тутади. Ҳозирги вақтда сунъий интеллект тизимларида билимларни намойиш қилиш учун турли хил моделлар қўлланилади: предикатлар (субъект, кесим) мантиғи, "моҳият-алоқа" модели, семантик тармоқлар, фреймлар (рамкалар), билимларнинг маҳсулий моделлари ва бошқалар. ХХИ асрнинг ахборот технологияларида ва тизимларида улардан фойдаланиш энг истиқболлидир - компьютер фойдаланувчи билан табиий тилга яқин бўлган тилда тўғридан-тўғри нутқ алоқасида бўлиши мумкин. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling