Режа. Кириш. “МАҲсулот сифати” тушунчаси ва унинг қурилишдаги аҳамияти
БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ДАСТУРИЙ-УСЛУБИЙ КОМПЛЕКСЛАРИ
Download 0.99 Mb.
|
1.3.1. СИФАТ.Марузалар....
БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИНГ ДАСТУРИЙ-УСЛУБИЙ КОМПЛЕКСЛАРИ
АИС (АCУ) нинг дастурий таъминоти асосий, умумтизимли ва ихтисослаштирилганларга бўлинади. Компьютернинг асосий дастурий таъминоти (ПО) конкрет тизимни яратишда ишлаб чиқиш объекти эмас, шунинг учун ПО кўриб чиқилмайди. Умумтизимли дастурий таъминот (умумий мақсадлар учун мўлжалланган тизимлар ва дастурлар) қандай тизимни қўллашга боғлиқ бўлмайди. У қуйидаги функцияларга эга: ➢ ҳисоблаш жараёнини бошқариш; ➢ кириш / чиқиш, маълумотларни ва фойдаланувчиларнинг кўрсатмаларини қайта ишлаш; ➢ лойиҳалаш жараёнида фойдаланувчи билан интерфаол (диалогли) ўзаро таъсир; ➢ маълумотларни сақлаш, қидириш, ўзгартириш, уларнинг яхлитлигини ҳимоя қилиш; ➢ бошқариш масалаларини ҳал қилиш жараёнида назорат (мониторинг) ва диагностика ва бошқалар. Ихтисослашган АCУ дастурий таъминотининг асосий вазифаси бошқарув функцияларини бажаришдир. Ушбу турдаги дастурий таъминот операцион муҳитда ишлайди, бу умумтизимли ва асосий дастурий таъминотлардан иборат. Дастурий таъминотнинг таркиби ва структураси, яъни дастурий - услубий комплекслар (ПМК-программно-методическиэ комплексы) АCУ қуйи тизимларининг мақсади, таркиби ва структураси билан белгиланади. ХХ асрнинг сўнгги икки ўн йилларида ахборотни қайта ишлашнинг саноат технологиясида янги дастурий таъминотга бўлган талабнинг шиддатли, экспоненциал ўсиши кузатилди. 1990 йилда Америка Қўшма Штатларида дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва сотиш қиймати 1980 йилга нисбатан 8,7 баравар ошди, компьютерларнинг нархи эса атиги 2,9 баравар ошди. Умуман олганда, автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш қиймати 6,8 баравар ошди. Кўрсатиб ўтилган тенденция туфайли техник таъминот (ТО) ва дастурий таъминотнинг (ПО) нисбий нархлари сезиларли равишда қайта тақсимланди: агар 1960 йилда дастурий таъминот харажатлари тизим умумий қийматининг қарийб 10 фоизини ташкил этган бўлса, 1990 йилга келиб ушбу харажатлар 85 фоизга ўсди. Бундан келиб чиқадики, яратилаётган ва ишлатилаётган дастурий таъминотнинг самарадорлигига алоҳида эътибор берилиши керак бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дастурлар билан боғлиқ бўлган муваффақиятсизликлар сони буюртмачилар томонидан дастурий таъминотга бўлган дастлабки талабларни нотўғри шакллантириш билан изоҳланади. Шунинг учун ихтисослаштирилган дастурий таъминотга конкрет талабларни ифодалашда қуйидаги умумий талабларни ҳисобга олиш керак: ➢ мослашувчанлик (адаптируэмост) - дастурий таъминотнинг турли хил шароитларда ишлашга мослашувчанлиги. Бу объектга бўлган ёндашувнинг ўзгариши, автоматлаштирилган бошқарув тизимларининг техник таъминоти ва бошқа сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин; ➢ эгилувчанлик (гибкост) - умумий тизимни ташкил қилишда дастурий таъминотга осонликча ўзгартиришлар, қўшимчалар ва тузатишлар киритиш имконияти; ➢ ихчамлик (компактност) - компьютер ресурсларини истеъмол қилишни (яъни улардан фойдаланишни) минималлаштириш (хотирани, процессор вақтини); ➢ ҳаракатчанлик (мобилност) - дастурий таъминотнинг тармоқларда, турли хил техник воситаларда ишлаш қобилияти; ➢ ишончлилик - биринчи навбатда бошқарув қарорларини қабул қилишда ишончли натижалар олишни таъминлаш; ➢ реактивлик - компьютер технологиялари ва дастурлаш соҳасида мутахассис бўлмаган фойдаланувчини мақсадга йўналтиришда масаланинг тезкор эчимини таъминлаш; ➢ ривожланувчанлик - АCУнинг имкониятларини кенгайтирадиган янги дастурлар билан тўлдириш. Дастурий таъминотнинг кўрсатиб ўтилган талабларни қондириш даражаси умуман АCУнинг “омон қолиши” билан боғлиқ бўлиб, буни ўзгарувчан шароитларда ва тизим талабларига биноан вақт мобайнида тизим функцияларининг самарадорлигини сақлаб туриш қобилияти сифатида аниқланиши деб ҳисоблаш мумкин. Бундан кейин, ИБМ га мос келадиган персонал компьютерларда фойдаланиш учун мўлжалланган ва ҳозирда қурилиш ишлаб чиқаришини бошқаришда қўлланиладиган умумтизимли ва ихтисослаштирилган дастурий таъминотни кўриб чиқамиз. Дунёда ҳар хил персонал компьютерлар учун кўплаб умумий мақсадли дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларни қуйидаги синфларга бўлиш мумкин: операцион тизимлар ва уларнинг қобиқлари (оболочкалари), дастурлашнинг инструментал тизимлари, фойдаланувчи тизимлари ва дастурий таъминот тўпламлари. Download 0.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling