Раҳбарнинг етакчининг роли ва ўрни
Ҳозирги шароитда инновацион-тадбиркорлик руҳини ўзида мужассамлаштирган етакчининг янги тимсоли шаклланмоқда. Олимларнинг фикрича замонавий раҳбарга қуйидаги талаблар қуйилмоқда:
раҳбарлик қила олиш қобилияти – ўз ролини таҳлил қила олиш, ходимларнинг вазифаларини аниқлай олиш, ваколат ва масъулиятни ўзгаларга бера олиш ва ҳ.к.;
ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш;
жамоани шакллантира олиш.
хар қандай масалада лидерлик қилиш қобилияти.
Раҳбарнинг етакчининг роли ва ўрни
Корпоратив имиж. Корпоратив маданиятнинг муҳим ташкил этувчиси сифатида корпоратив имиж – ташкилотнинг бозор ва жамиятдаги репутацияси юзага чиқади. Корпоратив имижни қуйидагилар шакллантиради:
компания коммуникациялари – реклама, жамоатчилик билан ишлаш ва ҳ.к.;
компания хулқи – корпоратив ташкилотнинг бозорга ва жамиятга нисбатан ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ахборотли ва экологик хулқ тамойиллари нуқтаи назаридан тутган позицияси;
компания дизайни.
Корпоратив маданият қуйидаги асосий тамойилларга қурилиши мақсадга мувофиқ саналади: - Умумий тақдир – ташкилот мулкдорлари менежерлар ва ходимларга вақтинча ёлланган ресурс сифатида қарамаслиги, ходимлар ўзининг компаниядаги фаолиятини шахсий ҳаётидаги вақтинча эпизод сифатида қабул қилмаслигига эришиш, меҳнат кадрлари оқувчанлигини имкони қадар камайтирадиган кадрлар сиёсатини юритиш лозим. Компания ўз корпоратив қадриятларига эга бўлмоғи лозим.
2.
- Иштирокчилик – ходимлар ташкилот соф фойдасининг шаклланишида бевосита иштирок қилаётганини тушунишлари ва унинг тақсимотидан бевоста манфаатдор бўлишлари лозим.
3.
- Тескари алоқа – ходимлар раҳбариятнинг буйруқлари самарали эканлигига ишонишлари ва раҳбарият қўл остидаги ходимларнинг фикрлари ва таклифларига жиддий муносабатда бўлиши керак.
4.
- Команда руҳи – ўзаро ишонадиган, маслакдош бўлган, бир-бирини қўллашга тайёр бўлган ва умумий мақсад билан бирлашган профессионаллар гуруҳигина компания олдида турган вазифаларни бажаришга қодир.
5.
Do'stlaringiz bilan baham: |