Режа: Шахматни ўргатишнинг дидактик ва методик асослари


Шахматчининг психологик ва жисмоний тайёргарлиги муаммолари


Download 112.3 Kb.
bet2/2
Sana17.10.2023
Hajmi112.3 Kb.
#1705357
1   2
Bog'liq
ОЛИЙ ТАЪЛИМДА ШАХМАТНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Шахматчининг психологик ва жисмоний тайёргарлиги муаммолари
Шахмат тренери фақат шахматни севадиган одам бўлмаслиги лозим, у педагог-психолог бўлиши ва айрим тиббий – биологик масалалар бўйича жиддий билимларга эга, яъни шах­мат, унинг инсон психикаси ва соғлигига қандай таъсир қилишини ях­ши тасаввур эта оладиган бўлиши керак. Гап аввало шахмат ўйини, у билан шуғулланиш саломатликка нохуш таъсир этмай, балки фойда келтириши лозимлиги ҳақида кетяпти.
Маълумки, бу ўйин спортнинг аксари кўп турларидан фарқли ўлароқ, мускулларнинг қаттиқ ишлаши билан боғлиқ эмаслигига қарамай, шахмат спортга киради. Бунинг устига шах­матни ифодали тарзда спортнинг гиподинамик тури деб аташ мумкин, чунки шахматчи профессионал фаолияти даврида талай вақтни шахмат тахтаси ёнида ўтириб ўтказади, яъни камҳаракат турмуш тарзини кечиради. Бу хусусиятга эътибор бериш керак, нега деганда, спорт фаолиятининг бошқа турларида, айниқса мусобақалар ўтказиладиган вақтда эмоционал зўриқиш одатда юксак даражадаги ҳаракат активлиги билан уйғунлашиб туради. Бу ҳаракат активлиги организмни эмоционал зўриқишнинг юрак-қон томир ва асаб системасининг функционал ҳолатига нохуш таъсир кўрсатишидан асраши туфайли муҳим аҳамиятга эгадир.
Шахмат эса спорт фаолиятининг шундай формасики, у қаттиқ асабий-эмоционал зўриқиш билан амалга ошади ва айрим ҳолларда саломатликка нохуш таъсир кўрсатиши мумкин.
Кучли асабий-эмоционал зўриқишнинг саломатликка нохуш таъсири нималарда намоён бўлади? Саломатликнинг ёмонлашиш белгилари турли-туман бўлиб, якка тартибда ҳар ҳил намоён бўлади. Масалан, кўпчиликда нодастирлик хисси пайдо бўлади: улар «қандайдир бошқача» бўлиб қолганликлари, «ҳорғинлик» сезгиси пайдо бўлганидан шикоят киладилар; айни вақтда вахимага тушиш, юксак ҳаяжон, навбатдаги учрашувга тайёрланиш учун диққатни бир жойга тўплаш кобилиятининг йўқолиш ҳолатлари юз беради; баъзиларнинг иштахаси бўғилади, кўпинча уларда уйқусизлик пайдо бўлиб, бу­нинг натижасида уларнинг саломатлиги аста-секни ёмонлаша боради.
Э.Ласкер матчнинг 10-партиясини Х.Р.Капабланкага ютқазгандан кейин ўз ҳолатини шундай баҳолаган эди. Жаҳон чемпиони ҳаддан зиёд асабийлашиш натижасида оғир касалликка дучор бўлай деб қолган эди. У шундай ёзган эди: «... ўйиннинг 4-соати тугаб, белгиланган контрол вақт яқинлашиб қолганда, мен деярли бутунлай ҳолдан тойган эдим... шахмат тахтасини ғира-шира кўрар, бошим эса хунук оғрирди. Бу менга эҳтиёткорлик чораси бўлиб, унга қулоқ солдим... Мен кубалик врач билан маслаҳатлашдим. У менга бошим айланаётганлиги, ўйин охирида позициями баҳолашга ва ҳатто вазиятни аниқ кўришга қурбим етмаётганлиги нима билан боғлиқ эканлигини тушунтириб берди». Лас­кер ўйинни тўхтатишга қарор қилди, бироқ расман матчни яна тўртта ўйналган партиядан сўнг (шундан иккитасини ютқазган эди) топширди.
Камроқ ҳолларда асабий-эмоционал зўриқиш таъсири депрессия ва серуйқуликнинг кучайишига ёки тез чарчаш, лоқайдликка олиб келади. Шунда руҳияти мустахкам бўлмаган кишиларда шубҳаланиш, ўзининг кераксизлиги ҳақидаги мияга урнашиб қоладиган фикрлар ёки қандайдир оғип дардга гирифтор бўлиб қолганликлари тўғрисидаги хаёллар пайдо бўлади. Шахматчи ҳадикларини эшитиб, уни юпата ва бу билан рухий азобларини енгиллата олади­ган врач, тренер ёки бирор дўсти билан баҳам кўриш имконияти бўлса-ку яҳши, бундай имконият бўлмаганда эса руҳий эзилиш холатидан чиқиш қийинлашиши мумкин.
Кўпгина шахмат тарихчилари уни аср матчи деб атаган 1895 йилги машҳур Гастингс турнири арафасида З.Тарраш шуҳратпарастлик оғушида эди. Узоқ вақт жаҳон чемпиони В.Стейниц билан яккама-якка олишишга журъат қила олмаган Тарраш шахмат тожи учун курашни Гастингс турниридан сўнг бошламоқчи эди. Ахир у бир неча бор йирик халқаро турнирларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлган эди. Бироқ 1892 йили кўпчилик учун кутилмаган воқеа юз берди: олий шахмат доираларида яқинда пайдо бўлиб қолган ёш, ғайратчан Э.Ласкер В.Стейницга қарши чиқиб, жаҳон чемпиони унвони учун бўлган матчда уни енгди. Ласкернинг ғалабасини кўплар, шу жумладан, Тарраш ҳам тан олишни истамас эканлар, қариб қолган Стейницни бошқалар: М.И.Чигорин, З.Тарраш ҳам юта оларди, деган фикрни айтадилар.
Мана энди 1895 йилда Англиянинг денгиз бўйидаги Гастингс шаҳридаги турнирда ХIХ аср оҳирларининг барча шахмат юлдузлари учрашишлари керак эди.
Ўз руҳий кечинмаларини сиртдан уддалай оладиган Тарраш турнир олдидан ҳаддан зиёд ҳаяжонланаётгандек кўринарди. У стартдаги ҳаяжонини енга олмади ва ногоҳ изоҳлаш қийиндек қизиқ бир ҳодисага йўлиқди: қуръа иккинчи турда 33 ёшли қирчиллама Таррашни ёш ва ҳали унчалик танилмаган шахматчи А.Тейхманга рўпара қилди. Ўйин пайтида Тарраш тўсатдан ухлаб колди ва кейин деярли курашсиз партияни ютқизди. Кейинчалик Тар­раш бу воқеани денгиз ҳавосининг унга зиён қилганлиги билан ҳикоялаган эди. Бу изоҳ албатта, ишонарли эмас; Таррашдаги серуйқуликнинг «стартдаги» асабий-эмоционал зўри­қиш оқибатида пайдо бўлганлиги кўпроқ ҳақиқатга яқинроқдир.
Кейинчалик ҳам ўйин пайтида уҳлаб қолиш ҳоллари бўлганлиги маълум. Чунончи, ёш немис мастери Л.Эспиг, Р. Вагапян билан бўлган ўзи учун муҳим кечиктирган партиясини давом эттираётганда уҳлаб қолиб, вақтни ўтказиб юборди: дуранг бўлганда (тахтада тахминан тенглик ҳукм сурарди) Эспиг гроссмейстерлик учун балл оларди.
Шундай қилиб, серуйқулик камдан-кам ҳолларда фақат партиядан партияга ортиб борувчи узоқ давом этадиган чарчоқлик билан эмас, бал­ки ўйин олдидан ҳаддан зиёд ҳаяжонланишга ҳам боғлиқ эмоционал қаттиқ зўрикиш оқибатида пайдо бўлиб, шахматчи стартдаёқ баайни «куйиб кетади», деган хулоса чиқариш мумкин.
Саломатликка қараб мунтазам равишда шахмат ўйнаганда нохуш таъсирдан қандай қутулиш мумкин? Бунда медицина назорати ва шахматчининг мақбул режимга риоя қилиши жуда катта аҳамиятга эга. Гап нафақат ортиқ даражадаги ўйин нагрузкалари ҳақида, балки жуда муҳим саналувчи дам олишни уюштириш тўғрисида ҳам кетяпти. Мана шунда жисмоний тайёргарлик бирин­чи даражага кўтарилади. Жисмоний тайёргарликка спорт машғулотларининг қайси турларини қўшиш керак? Бу саволга бир ҳилда жавоб бериб бўлмайди. Фақат шахматчининг улар­га нисбатан субъектив муносабатини инобатга олиш лозимлигини айтиб қўйиш мумкин. Албатта, кундалик режимга эрталабки жисмоний тарбия, «соғломлаштирувчи» югуриш, уйқу олдидан сайр бошқа баъзи умумий тавсияларни бериш мумкин. Тажриба кўп шахматчилар спорт ўйинлари – катта ва стол теннисига, волейбол, футболга ҳавасманд эканликларини кўрсатади. Шахмат билан жиддий шуғулланувчи кўп талабалар бу ўйинларни севадилар.
Фойдаланиш учун адабиётлар:

  1. М.Муҳитдинов. Шахмат. Мактабларнинг шахматни энди ўргана бошлаган ўқувчилар ва кам малакали шахматчилар учун қўлланма. Тузатилган ва тўлдирилган нашри. – Т.: “Шарқ”, 2007 й. – 352 б.

  2. Р.Қосимжонов. Шахмат-сеҳирли олам. Тошкент. 2013 й. – 200 б.

  3. З.Тошхўжаев. Рутам Қосимжонов – Жаҳон шахмат тожи соҳиби. Т.: “Янги аср авлоди”. 2013 й. - 96 б.

  4. Шахмат назарияси ва амалиёти. Русча тўлдирлган ва қайта ишланган иккинчи нашридан таржима. Я.Б.Эстрин таҳрири остида. Т.: “Ўқитувчи”. 1987 й. -280 б.

Download 112.3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling