Режа: Тупроққа ишлов беришнинг ўзига хос хусусиятлари, технологияси ва агрегатлари


Download 1.67 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana21.04.2023
Hajmi1.67 Mb.
#1375022
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Yerga ishlov beruvchi texnika turlari

молалаш, ѐппасига юмшатиш ва текислаш каби 
технологик ишлар ёрдамида бажарилади.


Тирмалаш - тупроқнинг юза қисмига тирмалар билан ишлов берилиб, 
бунда тупроқдаги намликни буғланиб кетмаслиги учун унинг юзасида бир 
текис юмшатилган қатлам ҳосил қилишдан иборат. Шу билан бирга тирмалаш 
жараѐнида майда нотекисликлар ва бегона ўтлар йўқотилади. Эрта кўкламда 
тупроқнинг 8-10 см юза қатлами етилиши биланоқ далалар 2-3 кун муддатда 
тирмалаб ташланиши тавсия этилади.
Тупроқ ортиқча зичланмаслиги ҳамда иш унумдорлиги юқори бўлиши учун 
тирмалаш агрегатлари Т-4А-С4, ВТ-100 ва ВТ-150 каби занжирли тракторлар 
ва кенг қамровли тиркамалар асосида тузилиши лозим.
Ерларни экишга тайѐрлашда БЗСС-1,0, БЗТС-1,0 ва БЗТХ-1,0 русумли тишли 
тирмалар БДТ-3,0 ва ТДБ-5 русумли дискли тирмалар ишлатилади. 
Тишли тирмалар уч звеноли 3БЗТУ-1,0 оғир ва ЗБЗС-1,0 енгил турдаги 
бўлиб, тупроқни майдалаш ва 5—10 см чуқурликкача юмшатиш учун 
ишлатилади. Бу ишлар ер ҳайдалиб, текисланган, қатқалоқлар йўқотилган 
майдонларда амалга оширилади. Тишли тирма тишларнинг кўнгдаланг 
кесими квадрат ѐки доира шаклида бўлибгина қолмасдан, балки юмшатувчи 
панжа ва пружинали тишлар кўринишида ҳам бўлиши мумкин. Ҳар бир 
тирма бир хил шаклдаги тишлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг тишлари 
тўғри ўткирланган, бирдай узунликда ҳамда ўткирланган учи билан олдинга 
(ҳаракат йўналиши бўйича) қараб ўрнатилган бўлиши керак (расм).


Тирма тишининг ҳаракат йўналишига нисбатан жойлашиши 
Шўрланмаган ҳамда яхоб суви берилмайдиган 
далаларни тирмалашда икки қатор қилиб 
ўрнатилган 
БЗСС-1,0 
ўрта 
оғирликдаги 
тирмалардан, шўри ювилган ва яхоб суви берилган 
далаларни тирмалашда эса БЗТС-1,0 ва БЗТХ-1,0 
оғир тирмалардан фойдаланиш юқори иш 
сифатини таъминлайди.
Дискли тирмалар ичида энг кўп тарқалгани
БДНТ-2,2 тиркалма оғир ва БДН-3 осма енгил
тирмалар ҳисобланади.
Оғир дискли тирмалар эса тупроқни 20 см чуқурликкача ишлов 
беришда ишлатилади. Тирмалаш агрегатини тузишда асосан занжирли 
тракторлардан турли хилдаги тирмалар билан жиҳозланган ҳолда 
фойдаланилади.


Молалаш - экиш сифатини юқори бўлишини таъминлаш 
мақсадида тупроқнинг уруғ экиш чуқурлигига тенг бўлган қатламида 
бир текис зичланган қатлам ҳосил қилишдан иборат.
Бунда уруғларни тупроқ билан боғланиши ҳамда тупроқнинг остки 
қатламидаги намликни юқорига кўтарилишини таъминланиш ҳисобига 
ниҳолларни тез ва қийғос униб чиқиши учун шароит яратилади. 
Молалаш ишлари МВ-6,0 русумли мола-текислагичлар билан 
жиҳозланган агрегатлар ѐрдамида бажарилади. Чизелланган далаларга
МВ-6,0 мола-текислагичлар билан ѐки хўжаликларда мавжуд 
сихмолалар ѐрдамида ишлов берилади. МВ-6,0 мола текислагични 
ишга тайѐрлашда ғилдираклар юқорига кўтариб қўйилади, пичоқлари 
эса тупроқни зичлаш ҳолатига ўрнатилади. Тупроқнинг зичланиш 
даражасини ошириш учун унинг корпуси ичига металл юк қўйилади 
ѐки тупроқ солинади. Агрегат ишлов берилаѐтган даланинг диагонали 
бўйича ҳаракатланиши мақсадга мувофиқдир. 
Молалаш 
агрегати 
учун 
диоганал 
бўйлаб 
моккисимон 
харакатланиш усулини танлаш яхши самара беради, чунки бу усулда 
ерларни бирмунча текислаш ишларининг сифати юқори бўлади. 



Download 1.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling