Режа: Уч шарнирли арка ва рамаларни қўзғалмас юклар таъсиридан аналитик усулда ҳисоблаш. Арка ўқининг рационал шакли. Уч шарнирли аркаларнинг ҳаракатланувчи юклар таъсиридан ҳисоблаш Таянч реакцияларнинг таъсир чизиқлари


Таянч реакцияларининг таъсир чизиқлари


Download 170.02 Kb.
bet4/6
Sana27.01.2023
Hajmi170.02 Kb.
#1131022
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
arkalar

Таянч реакцияларининг таъсир чизиқлари
Бунинг учун қуйидаги арка бўйлаб силжувчи Р=1 кучининг ҳаракатини кўрамиз. (7.1 а – расм). Кўчма бирлик куч чап таянчдан x масофада бўлган ҳол учун мувозанат тенгламасини тузамиз.
0 ≤ x ≤ ; MA=0. VB –Р∙x=0; VB=x/ ;
MB=0 тенгламадан VA=( –x)/ .
VA ва VB т. ч. пролёти арка пролётига тенг бўлган оддий балка таянч реакциялари RA ва RB т. ч. каби курилади. Арканинг керувчи таянч реакцияси H нинг т. ч. қуриш учун бирлик юкнинг икки ҳолатини текширамиз.
а) Р=1 куч шарнир C дан чап томонда харакатланади деб Mc=0 мувозанат тенгламасини тузамиз.
ўнг
VB∙ /2–H∙f=0 ёки M0C–H∙f=0
H=MC0/f
б) Р=1 куч шарнир C дан ўнг томондан ҳаракатланганда MC=0 мувозанат тенгламасига асосан:
VA∙ /2–H∙f=0 M0C–H∙f=0 бундан
H=M0C=f.
Демак, H нинг т. ч. юқорида келтирилган ифодаларга асосан MC0
т. ч. ординаталарини f марта камайтириб ҳосил қиламиз (7.1 – расм).


7.1 – расм.


Ички зўриқишларнинг таъсир чизиқлари
Эгувчи моментнинг таъсир чизиқлари
Уч шарнирли арка учун бирор K кесимнинг MK эг.мом.тч. қурамиз. Кесим оғирлик марказининг координа-талари (XK, YK) бўлсин. (7.2 – расм) MK нинг т. ч. қуйидаги формуладан фойдаланиб қурилади.
MK=M0к–Hук
MK нинг т. ч. унинг нолинчи ординатасидан фойдаланиб (7.2 д – расм) график усул билан ҳам қуриш мумкин. Арка учта куч таъсирида мувозанатда бўлгани учун бирлик куч ҳамда таянч реакцияларининг йўналишлари D нуқтада кесишади. Шу ҳолатда MK=0 бўлгани учун MK т. ч. нолинчи ординатаси D нуқтанинг остида бўлади.

Download 170.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling