Режа: Уч шарнирли арка ва рамаларни қўзғалмас юклар таъсиридан аналитик усулда ҳисоблаш. Арка ўқининг рационал шакли. Уч шарнирли аркаларнинг ҳаракатланувчи юклар таъсиридан ҳисоблаш Таянч реакцияларнинг таъсир чизиқлари


Download 170.02 Kb.
bet6/6
Sana27.01.2023
Hajmi170.02 Kb.
#1131022
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
arkalar

Бўйлама куч NK нинг таъсир чизиғи.
K кесимдаги буйлама куч т. ч. NA=Q0sinK+HcъsK тенгламаси асосида курилади. Аввал аркага мос оддий балканинг K кесимидаги кўндаланг куч QK0 учун т.ч. курилади ва yнинг ординаталари sinK га кўпайтирилади (7.5 б – расм) сўнгра HcъsK нинг т.ч. чизиб (7.5 в – расм), уни Q0sinK билан қўшамиз (7.5 г – расм). Ҳосил бўлган ординаталарни бир саноқ чизиғига келтирсак (7.5 д – расм) NK оламиз.
NK нинг таъсир чизиғи нолинчи ординатасининг ҳолати икки учбурчак ADD1 ва BDD1ни текшириш орқали аниқланади.
(7.3)



7.4 – расм 7.5 – расм




Нормал кучланишларни ядро моментлари орқали аниқлаш
Арка кўндаланг кесимининг юқориги ва пастки толаларидаги кучланишларни ядро моментларидан фойдаланиб аниқлаш анча асон. Ихтиёрий K кесимдаги максимал ва минимал кучланишлар марказдан ташқарида сиқилиш деформацияси формулаларига асосан аниқланади (7.6а – расм).

7.6 – расм



Бунда MK=NK.B - кесим оғирлик марказига нисбатан олинган эгувчи момент, e–бўйлама кучнинг кесим оғирлик марказига нисбатан эксцентрисицети; F –- кесим юзи.


W0– юқориги ва пастки нуқталар учун кўндаланг кесимининг қаршилик моменти (кесим симетрик бўлса W0=Wu)
Кесим ядросининг хоссаларидан фойдаланиб, арканинг юқориги толасидаги кучланишни аниқлаш формуласини ўзгартирамиз ва бир ҳадли кўринишда ёзамиз.
Бунинг учун бўйлама куч NK ни кесим ядросининг пастки чегара нуқтаси KU га кўчирамиз. (7.6 – расм), у ҳолда К нуқтага нисбатан жуфт куч моменти MK=NK(e–CU) ва шу нуқтага қўйилган бўйлама куч NK ни ҳосил қиламиз. CU – кесим ядросининг пастки чегара нуқтасини белгиловчи миқдор.
Кесим ядросининг хоссасига биноан, унинг пастки ядро нуқтаси KU га қўйилган NK кучдан ҳосил бўлган кесимнинг юқориги толаларидаги кучланиш нолга тенг бўлади. Демак, юқориги толаларда кучланиш фақат MkU эгувчи моментдангина ҳосил бўлади.
0=MkU/W0 (7.4)
Бу ерда MkU – кесим ядросининг пастки чегара нуқтасига нисбатан олинган эгувчи момент, у ядро моменти дейилади.
Арка кесими K нинг пастки толаларидаги кучланишни аниқлаш учун кучни кесим ядросининг юқориги чегара нуқтаси K0 га кўчирамиз, у ҳолда бу нуқтада NK ва Mk0 ҳосил бўлади (7.6 – расм). эгувчи моментдан ҳосил бўладиган кучланиш эса (7.6) га ўхшаш, қуйидагича аниқланади:
U=–Mk0/WU (7.5)
Бу ерда Mk0=NK(e–C0) - кесим ядросининг юқориги чегара нуқтасига нисбатан олинган ядро моменти. Чўзилувчи тола учун кучланиш минус ишораси билан олинади. Ҳосил қилинган (7.4) ва (7.5) формулалар бир ҳадли бўлгани сабабли кўчма юк таъсиридаги уч шарнирли аркаларни ҳисоблаш осонлашади Mku ва Mk0 ядро моментларнинг таъсир чизиқларини қуриш нолинчи ординаталар ёрдамида таъсир чизиғини қуриш каби бажарилади.
Фойдаланган адабиётлар рўйхати:


  1. Одилхўжаев Э. А., Гуломов Т. У., Абдукомилов Т. К., «Ќурилиш механиқаси», Тошкент, Ўќитувчи, 1985 йил.

  2. Одилхўжаев Э. А., Гуломов Т. У., Абдукомилов Т. К., «Қурилиш механикасидан мисол ва масалалар», Тошкент, Ўќитувчи, 1974 йил.

  3. Дарғков А. В., и др. «Строителная механика», Москва, Весшая школа, 1986 йил.

  4. Снитко Н. К., «Строителная механика», Москва, Весшая школа, 1980 йил.

  5. Кисилёв В. А., «Строителная механика», Москва, Стройиздат, 1986 йил.

Download 170.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling