Режа: Юк жўнатувчи юкларни ташишга тайёрлаши
-расм. Манипуляция нишонлари
Download 323.4 Kb.
|
Маъруза (7)
- Bu sahifa navigatsiya:
- XIV-устма-уст тахлаш тақиқланади.
- XV-бевосита юкдан кўтарилсин.
- Асосий ёзувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак
- Қўшимча ёзувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак
13.1-расм. Манипуляция нишонлари
XIII-тропик ўров. Қачонки ортиш-тушириш ишларида, ташишда ёки сақлашда ўров шикастланганида тропик климатнинг беаёв таъсири оқибатида юкнинг бузилишини келтириб чиқариши мумкин бўлган юкларда ушбу нишон тасвирланади. Белгилаш: Суръатда: Т-тропик ўров; махражда ўралган ойи ва йили (масалан, 07-05). XIV-устма-уст тахлаш тақиқланади. Бу нишон устма-уст тахлашга ижозат этилмаган юкларда тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юклар устига ташишда ва сақлашда бошқа юклар қўйишга ижозат этилмайди. XV-бевосита юкдан кўтарилсин. Юкни ўзидан юк кўтариш занжирида бевосита кўтариш амалга ошириш зарур бўлган юкларда бу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юкни ташишда ва сақлашда ўровдвн кўтаришга ижозат этилмайди. XVI-шу жойдан очилсин. Юкни очиш жойи муайян моҳиятга (масалан, намуна олиш, буюмни синаш ва ҳ.к.ларга) эга бўлган юкларда бу нишон тасвирланади. Бу нишон билан тасвирланган юкни фақат кўрсатилган жойдан очиш мумкин. Агар юк билан муносабатда бўлиш усулларининг манипуляция нишонларида ифода этиш имконияти бўлмаса, у ҳолда огоҳлантириш уст хатларини қўллашга ижозат берилади, масалан “Устига қўйилмасин” ва ҳ.к. Асосий ёзувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: - юк олувчини тўлиқ номини; - тайинланган станцияни тўлиқ номини ва тайинланган темир йўлини қисқартирилган номини; - жўнатмадаги юк жойлари сони ва жўнатма ичидаги жойларнинг тартиб рақамини (каср: суръатида – партиядаги жойлар сони, маҳражида жойнинг тартиб номери). Юк жойларини сони ва жойни тартиб рақами шундай ҳолатларда кўрсатилиши кераки, агарда ҳар хил жинсли ёки ҳар хил навли юклар бир хил идишда (масалан, турли хил навли пахта толаси тойларда) ёки бир жинсли юкларни ҳар хил турли идишда ташилганда ёки қачонки бир жинсли юклар жўнатмасида навларни аралашиши йўл қўйилмаса ёки қачонки асбоб – ускуна, жиҳозларнинг комплектлари ташилганда ёки йўл сафарида қайта юклаш билан юк ташилса. Юклар транспорт пакетларида ташилганида қўшимча, уларнинг ҳар бирида каср шаклидаги тамға тасвирланиши керак: суръатида – пакетнинг тартиб рақами ва тире орқали пакетнинг брутто массаси; маҳражида – пакетдаги жойлар сони ва тире орқали пакетнинг нетто массаси. Қўшимча ёзувлар қуйидагиларни ўз ичига олиши керак: - юк жўнатувчининг тўлиқ номини; - жўнатувчи темир йўлини қисқартирилган номи ва жўнатувчи темир йўл станцияси кўрсатилган жўнатиш пунктининг номини; - темир йўл тамғасини. Темир йўл тамғаси майда ва кам тоннажли жўнатмада ташиладиган ҳар бир юк жойига касир кўринишида: суръатида – жўнатишга юкларни қабул қилиш Китоби (ГУ-34 шакл) бўйича тартиб номери ва тире орқали жойлар сони; маҳражида - № 4 Тариф қўлланмаси (2-китоб) га мувофиқ жўнатувчи станциянинг коди тасвирланади. Download 323.4 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling