Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Download 3.82 Mb.
bet84/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Педагогик қарор - бу субъектлараро мавжуд ижтимоий муносабатлардаги педагогик ва психологик мулоқат натижаси.
Қарорлар ҳар доим ҳам бир ҳил бўлавермайди, айрим қарорларда вазифа умумий қўйилади, айримларида аниқ ва лўнда холда қўйилади. Қарорлар кўпинча бир-биридан келиб чиқади, бир-бирини тўлдиради, бир-бирига асос бўлади.
Барчамизга маълумки, қарорлар инсоннинг маълум ахборотни (маълумот, рақамлар) қайта ишлаши натижасида шаклланади. Бу маълумотлар қарор қабул қилиш жараёнида тутган ўрнига қараб уч турга бўлинади:
вазиятни кўрсатувчи маълумотлар;
мезонларни кўрсатувчи маълумотлар;
намунавий (прецедентли) маълумотлар.
Вазиятни кўрсатувчи маълумотлар, конкрет ҳал қилиниши керак бўлган вазиятни англатади. Бундай маълумотлар тез ўзгарувчан, қайтарилмас бўлиши мумкин.
Мезонларни кўрсатувчи маълумотлар қарорнинг шаклланиш жараёнини йўналтиради, унга мезон бўлади. Бундай маълумотлар одатда қонунларда, меёрий хужжатларда ўз аксини топган бўлади. Уларда қарор қабул қилишга қўйиладиган асосий вазифалар, қарорни ишлаб чиқариш услубияти ва бошқалар ўз аксини топади.
Намунавий маълумотлар шу соҳада ва шунга яқин соҳаларда қарор қабул қилиш бўйича мавжуд тажрибаларни англатади. Бунда сўз қарор қабул қилувчининг шахсий тажрибасидаги, ҳамда ўзгалар тажрибасидаги намуналар ҳақида юритилади.
Албатта авлодларимиз ишлаб чиққан тажрибадан хабардор бўлишимиз зарур, чунки унга қараб, ўрганиб, хатоларга йўл қўймайсан. Лекин у тажрибани кўр-кўрона ишлатиб ҳам бўлмайди, чунки айнан бир-хил вазият бўлмайди. Қандайдир фарқ доим бўлади. Шунинг учун уларни намуна сифатида ўрганиб, янги, оригинал қарорлар қабул қилишда фойдаланиш мумкин.
Қарорнинг шаклланиш жараёнида ҳар қандай соҳа ходими, улар қатори педагог ҳам ечимнинг бир неча вариантлари борлигини кўради. Ҳар бири бўйича барча “+” ва “–” ларни тарозига солади. Бу эса ўз йўлида ходимда шак-шубҳа, гумон, хар-хил кечинмалар туғилишига сабаб бўлади. Қарор қабул қилувчи субъектга, агар нотўғри қарор қабул қилса, нафақат ўзини, ҳатто бошқа шахсларни, айтайлик мауаммога алоқаси бор бўлган ижрочиларни ҳам ноқулай аҳволга қўйиши мумкинлиги унга салбий таъсир этади. Шунинг учун бир неча вариантлар орасида энг тўғрисини танлаш учун фақатгина билим ва кўникмаларнинг ўзи кифоя қилмайди. Бунинг учун қарор қабул қилиш жараёнини ташкиллаштирувчи ва рағбатлантирувчи ирода керак бўлади. Бундай холатларда ирода – қарор қабул қилишга ишини билиб ёндашишни англатади. Кучли ирода ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, у етарли таълим-тарбия натижасида етиштирилади.
Шундай қилиб қарорнинг шаклланиш асосида билим ва ироданинг мустахкам қоришмаси ётади.
Кўпинча қарор қабул қилишда малумотларнинг етишмаслигига, камлигига дуч келамиз. Ноаниқ вазиятда қарор қабул қилиш – барчамизга маълум нарса. Шундай пайтларда (маълумот камлиги) қабул қилинган қарор, қарор қабул қилувчи субъект, қарор объекти ёки вазиятга салбий таъсир кўрсатадиган омил бўлиши мумкин. Нотўғри қарор натижасида учраши мумкин бўлган хавф-хатар асосида кутилган натижа билан содир бўлиши мумкин бўлган салбий оқибат ётади.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling