Қарор қабул қилишнинг асосий тамойиллари. Бошқарув фаолиятининг назарияси ва амалиёти қабул қилинаётган қарорга тегишли тамойилларни ишлаб чиқарган. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
1. Муаммонинг айрим қисмларини ўрганишдан аввал бутун муаммони ўрганиб чиқиш лозимлиги.
2. Барча вариантларни кўриб чиқмагунча, қарор қабул қилмаслик.
3. Маълумотларга дарров ишониб қолмаслиқ, шубҳаланиш лозимлиги.
4. Муаммога аниқлик киритиш мақсадида кўпроқ савол бериш.
5. Мияга келган биринчи қарор варианти билан қаноатланмаслик.
6. Қатъий қарор қабул қилишдан аввал ўзгаларнинг фикрига қулоқ солиш.
7. Ўзгалар фикрига илтифотсизлик кўрсатмаслик (беписанд бўлмаслик).
8. Ҳар ким муаммога ўз нуқтаи назаридан (манфаатидан келиб чиққан ҳолда) қарайди.
9. Масалага бир томонлича эмас, ҳар томонлама ёндашишга ҳаракат қилиш.
10. Муаммонинг моҳиятини англаш учун ўхшаш моделлар (ходисалар, қарорлар...) қидириш ва улар билан таққослаш.
Қарор таснифи ва унга бўлган ёндашувлар. Умуман олганда ҳар қандай бошқарув фаолиятида турли масалалар юзасидан турли даражада ҳилма-ҳил мохият ва мазмунга эга бўлган минглаб қарорлар қабул қилинади. Уларни қуйидаги белгилар асосида гуруҳларга бўлиш мумкин:
Амал қилиш даврига кўра– Стратегик, Тактик.
Мазмунинига кўра– Сиёсий, Иқтисодий, Ижтимоий, Техникавий, Ташкилий.
Ахборот билан таъминланганлиги кўра - Аниқ, Эҳтимолий, Ноаниқ.
Мақсадига кўра – Бир мақсадли, Кўп мақсадли.
Қарорнинг келиб чиқиш манбаига кўра -Ташаббус асосида, Топшириқ асосида.
Янгилик даражасига кўра – оддий, стандарт, ижодий универсал.
Улар бўйича алоҳида тўхталсак,
Стратегик қарорлар. У юқори бошқарув органлари томонидан туб ва истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш мақсадларида қабул қилинади.
Тактик қарорлар мақсадга эришишнинг восита ва усуллари хусусидаги жорий, тезкор қарорлардир.
Умумий қарорлар бир хил муаммога дахлдор бўлиб, барча бўғинлар учун бирдек амал қилинади (масалан иш кунининг бошланиши ва тугаши, тушлик вақти, иш хақини тўлаш муддати ва хоказо).
Do'stlaringiz bilan baham: |