Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Қарорнинг энг яхши вариантини танлаш ва қабул қилиш


Download 3.82 Mb.
bet94/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Темалар блок

Қарорнинг энг яхши вариантини танлаш ва қабул қилиш. Қарорнинг энг яхши вариантини танлаш ўрганилаётган жараённинг энг охирги босқичи хисобланади. Бунда барча вариантлар бир-бири билан боғлиқ бир неча мезонлар асосида бахоланади. Мезонлар ҳар-ҳил бўлишлари мумкин, улар муаммонинг мазмунидан келиб чиқади. Масалан, агар муаммони қандайдир мухлатгача ечиш, хал қилиш керак бўлса, шу мухлатга чидамаган барча вариантлар керак эмаслиги туфайли тўрганишдан олиб ташланади.
Мезонларга фойдаланиладиган куч ва воситалар ҳам киради. Бунда уларнинг хажми, тайёрлиги, сарфланадиган харажатлар ва хоказо ва хоказолар хисобланади.
Яна бир мезон – хавф-хатар даражаси, кутилаётган салбий оқибат. Бу ерда инобатга олиниши керак бўлган факторлар – салбий оқибатнинг характери ва унинг бўлиш-бўлмаслиги. Қарор қабул қилиш жараёнида мана шу икки саволга ҳам жавоб ьерилиши лозим.
Албатта ҳар қандай муаммо ўрганилиб, у бўйича қарор қабул қилинаётганда бир эмас, бир неча мезонларни инобатга олиш керак бўлади (масалан вақт бўйича, салбий оқибатлар бўйича, натижалар бўйича ва хоказо).
Вариантлар орасидан танлаб, бир ечимга келиш учун қарор қабул қилувчига ақл, заковат, билим ва кўникмалардан ташқари кучли ирода ҳам керак бўлади. Қарор қабул қилувчи бир неча ечим вариантлари орасидан энг яхшисини танлаб олишда, унинг иродаси тебраниш, шубхаланиш, журатсизлик каби инсон психологиясига хос қўрқувларни енгишга ёрдам беради.
Қарор қабул қилиш жараёнида танланган вариантнинг қисмлари, қарор қандай шаклда қабул қилинишиги, унинг чегаралари аниқланади. Қарор қабул қилаётиб, субъект уни ижрочиларга қандай етказишни, унинг амалга оширилиши қандай тарзда бўлишини ва нихоят қандай тарзда назорат қилиниши лозимлигини ўйлаши лозим.
Қарор қабул қилишдаги тизимли кетма-кетлик ва унда ишлатиладиган услублар.
Қарор қабул қилишнинг асосий босқичлари ва уларда ишлатиладиган услубият ҳақида алоҳида тўхталиб ўтамиз.
1-босқич. Муаммоли вазиятни аниқлаш ва ифода қилиш.
Муаммони аниқ ифода қилиш шу муаммони хал қилишнинг энг мухим поғонаси хисобланади, чунки нотўғри ифодаланган муаммоли вазиятга берилган тўғри жавоб ҳам вазиятни чалкаштириб нотўғри қарорга олиб келиши мумкин. Одатда муаммони ифодалаш жарёни мураккаб вазифа хисобланади. Бунинг асосий сабаблари муаммонинг объектив жихатдан мураккаблиги, ташкилий жихатдан кўп алоқалиги, ёмон структуралаштирилганлиги (тузилмавийлиги), ўзгарувчан элементларини ўлчаш қийинлиги ва бошқа сабабларга кўра. Буларнинг барчаси муаммони ифодалаш жараёнига ижодий жараён сифатида қарашни талаб этади.
Муаммо исталган ва мавжуд холатлар ўртасидаги номуносиблик (тўғри келмаслик) сифатида аниқланишини инобатга олсак, унда муаммоли вазиятни ифодалаш, унга бахо бериш учун прогнозлаштириш, эксперт бахолаш ва тизимли тахлил методларини қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Умуман олганд 1-босқич қуйидаги саволларга жавоб бериши керак:
Қандай муаммони, қандай шароитда хал қилиш керак?
Муаммо қачон хал этилиши керак?
Қандай куч ва воситалар орқали муаммо хал этилиши керак?

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling