Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


-босқич. Келишиш ва қарорни танлаш


Download 3.82 Mb.
bet96/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Темалар блок

5-босқич. Келишиш ва қарорни танлаш.
Бу босқичда энг тўғри қарорни танлаш керак бўлади.
Бу ерда биз математик дастурлаш, вариацион хисоблаш, эвристик, ташкилий излаш каби методлардан фойдаланишимиз мумкин.
Агарда қарор қабул қилиш жараёнида бир-неча субъект қатнашса ва уларнинг қарорлари бир-бириникидан фарқ қилса қарорлар келишилган холда қабул қилинади.
Ўйинлар назарияси методи низоли вазиятда муросага келтирадиган қарор қабул қилишни таъминлайди.
Иш ўйинлари коллектив қарор қабул қилишнинг ташкилий томонларини, альтернатив харакатларни бахолашни, қабул қилинаётган қарор бўйича келишувни таъминлаш йўлида кўникмалар беради.
Математик дастурлаш кўп ўлчамли вазифаларни математик йўл билан ҳал қилишга (математик ҳисоблаш йўли билан энг афзалини топишга) имкон беради.
Эвристик методлар – ҳар-ҳил қоидалар, усуллар, соддалаштиришларга ўхшаш оптимал қарорлар излаш тажрибасини қўллашни англатади. Заиф формаллаштирилган альтернатив қарорларни бахолаш мақсадида экспертлардан фойдаланилади. Экспертлар бахоси методи экспертлар бахосини формаллаштиришга ва қайта ишлашга мўлжалланган.
6-босқич. Қарорни амалга ошириш ва баҳолаш.
Танланган қарорни амалга ошириш ким, қачон, қандай воситалар билан нима қилиши керак деган саволларга жавоб беради. Қарорни янада конкретлаштириш мақсадида ижрочилар танланади ва муддат қўйилади.
Ушбу мақсадга эришишда тармоқли режалаштириш ва бошқариш услуби қўлланилади.
Ресурслар таъминотини конкретлаштириш мақсадида ресурсларнинг тақсимланишини математик дастурлаш методи орқали амалга оширилади.
Агар қарорнинг бажарилиши бузилса, у қарор бажарилмайди, ёки нотўғрии бажарилади, бошқача айтганда амалга ошмайди. Шунинг учун қарор бажарилишини назорат қилиш ва бошқариб туриш лозим.
Юқорида келтирилга олти босқич қарорни шакллантириш ва қабул қилишнинг идеал варианти учун ишлаб чиқарилган. Аслида амалиётда ёки кундалик хаётда улар бирмунча мураккаброқ кечади ва кўрсатилган схемадан сал четга чиқиши мумкин. Айрим босқич ва хатти-харакатлар паралель олиб борилиши мумкин. Ундан ташқари, у ёки бу харакат амалга оширилаётганда, янги маълумот чиқиб қолса, режага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Қарор қабул қилишнинг юқорида келтирилган босққичларини инобатга олган холда педагогик вазиятнинг ечими қуйидаги схема асосида бажарилади:
1. Конкрет вақтдаги педагогик вазиятнинг кўриниши (муаммонинг аниқланиши ва ифодаланиши).
2. Муаммонинг ташкиллаштирувчи мухим таркибий қисмларини аниқлаш.
3. Аниқланган таркибий қисмлар ва уларнинг алоқаларини ушбу муаммоли вазиятни ечиш нуқтаи назаридан тахлил қилиш.
4. Муаммони аниқлаш ва уни хал қилиш чегараларини ўрнатиш.
5. Гипотезаларни илгари суриш.
6. Қабул қилинган мезонлар асосида ечимнинг альтернатив вариантларини аниқлаш.
7. Энг тўғри вариантни аниқлаб, қарорни шакллантириш.
8. Қабул қилинган қарорнинг бажариш дастурини ишлаб чиқиш.
9. Ишлаб чиқарилган дастурларни текшириш.
10. Амалий бажариш.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling