Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Педагогик вазият классификацияси (таснифи)


Download 3.82 Mb.
bet92/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Темалар блок

Педагогик вазият классификацияси (таснифи).
Педагогик вазият ҳар-ҳил шароитларда, турли сабаблар асосида пайдо бўлиши мумкин. Улардан асосийлари:
1. Пайдо бўлиш ва ўтиш жойи бўйича (дарс пайтида, уйда, ётоқхонада, кўчада, стадионда ва хоказо);
2. Қандай пайдо бўлишига қараб (атайлаб ўйлаб топилган, табиий тарзда пайдо бўлган, режалаштирилган...);
3. Оригиналлигига қараб (стандарт, ностандарт, оригинал);
4. Бошқарув даражасига қараб (бошқарилувчан, бошқарилмайдиган);
5. Қатнашувчиларга нисбатан (студент ва студент орасида, студент билан ўқитувчи орасида, ўқитувчилар орасида...);
6. Ичидаги қарама-қаршиликка нисбатан (конфликтли, конфликтсиз, танқидий);
7. Мазмуни бўйича (ўқув мақсадида атайлаб яратилган, бошқа мақсадларда яратилган... );
8. Ҳарактери бўйича (фан ичидаги, фанлараро, илмий ва ҳоказо).
3. Педагогик фаолиятда қарорнинг шаклланиши, қабул қилиш босқичлари ва ижросини таъминлаш
Қарорнинг шаклланиши ва амалга оширилиши. Мантиқийлик, кетма-кетлик нуқтаи назаридан ҳар қандай қарорнинг шаклланишини учта нисбатан мустақил ҳаракатлар мажмуи сифатида кўз олдимизга келтиришимиз мумкин.
Улар: муаммо (вазифа) ва муаммоли вазиятни аниқлаш, муаммо бўйича ечим вариантларини ишлаб чиқариш, энг тўғри ечимни танлаш ва қарорни қабул қилиш.
Уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида тўхталиб ўтамиз:
1. Муаммони аниқлаш, уни ўрганиш ва муаммоли вазиятни олдиндан айта билиш (прогноз қилиш).
Муаммоли вазият ўзининг мураккаблиги, тўхтовсизлиги, жўшқинлиги, ноаниқлиги ва низолилиги билан характерланади. Вазиятнинг мураккаблигиунинг таркибини ташкил қилувчи элементларининг кўплилигидан. Чунки уларнинг барчасини инобатга олиш керак. Тўхтовсизлик (жўшқинлик) ундаги элементларнинг ўзгарувчанлигидан. Муаммоли вазият натижасида бўлаётган ўзгаришларни, қарор шаклланаётганда ҳам қабул қилинаётганда ҳам олдиндан билиш мумкин эмас, бу эса унинг ноаниқлигини кўрсатади. Муаммо пайдо бўлиб уни қандай ҳал қилиш керак деган фикр туғилгандан кейин, қўшимча маълумот йиғиш зарурлиги маълум бўлади. Бу қўшимча маълумот муаммоли вазиятдаги ноаниқликни иложи борича камайтиради.
Муаммоли вазиятни англашда эътиборга нафақат мавжуд ва бизга маълум жиҳатлар олинади. Шу билан бирга вазият қандай ривожланиши мумкинлигини кўрсатадиган жиҳатлари ҳам ўрганилади. Вазиятни прогнозлаш (олдиндан айтиб бериш) у бўйича етмаётган, лекин керак бўлган маълумотларни аниқлаш, ва бўлажак вазият моделини қуриш билан характерланади.

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling