Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Иккинчидан, муаммо педагогнинг меҳнат фаолиятида учрайдиган турли хил маълумотларни таҳлил қилиши натижасида пайдо бўлиши мумкин


Download 3.82 Mb.
bet91/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

Иккинчидан, муаммо педагогнинг меҳнат фаолиятида учрайдиган турли хил маълумотларни таҳлил қилиши натижасида пайдо бўлиши мумкин.
Педагог ўз меҳнат фаолиятида янги-янги маълумотлар билан танишади. Ҳар-хил шароитларга дуч келади. Агар у олган маълумотда ёки дуч келган вазиятда мавжуд холат билан қарама-қаршилик бўлса ёки бошқача қилиб айтганда янги келган маълумот орқали педагогнинг меҳнат фаолиятига ёки шахсий ҳаётига таъсир этиши мумкин бўлган ходиса, воқеа ёки холат юз бериши мумкин бўлса, агар уни қониқтирмаса, ўшанда муаммо пайдо бўлди дейишимиз мумкин. Балким улар бирданига эмас, аста-секин пайдо бўлар.
Муаммони англаб етгандан сўнг, муаммоли вазият шаклланади. Муаммоли вазият деганда, керакли қарор ишлаб чиқариш ва қабул қилишга таъсир этиши мумкин бўлган жиҳатлар йиғиндиси тушунилади. Ёки бу мавжуд билим ва кўникмалар орқали ечиб бўлмайдиган, янги билимга зарурият уйғотадиган вазиятдир.
Илмий соҳада муаммоли вазият деб илмий билимлар тараққиётида тадқиқотчилар дуч келган шундай янги ходисадирки, уларни мавжуд илмий назария асосида тушунтириб бўлмайди, уларни тушунтириш учун янги назариялар ҳали ишлаб чиқарилмаган.
Педагогик фаолиятда уларни педагогик вазият деб ҳам айтилади.
Педагогик вазият – бу педагогик жараённинг таркибий қисми бўлиб, у орқали педагог педагогик жараён ва педагогик тизимни бошқаради. Бу педагогик жараён, педагогик тизимнинг вақт оралиғида тўпланган (концентрация қилинган) кўринишидир.
Педагог фаолиятида педагогик вазиятнинг ахамияти жуда мухим. Айниқса педагогик тажриба ортиришда. Унинг ичида педагогик жараён ва педагогик тизимнинг қадр-қиймати ҳам, камчиликлари ҳам жамланган бўлади. Улар педагог фаолиятидаги педагогик тажрибанинг шаклланишида мухим рольўйнайди. Ҳар бир педагог ўз архивида ҳар-ҳил педагогик вазиятлар ёзилган ёзмалари (блокнотда, дафтарда, карточкаларда, флешкаларда ва ҳоказо) бўлиши мақсадга мувофиқ. Бу унинг касбий бойлигидир.
Педагогик вазиятнинг моҳияти, унда ечилиши лозим бўлган қарама-қаршиликлар мавжудигидир. Шунинг учун ҳар қандай вазият агар унда муаммоси бўлса ўз йўлида муаммоли вазият деса бўлади. Педгогик вазият аниқ, конкрет, олдиндан режалаштирилган ёки стихияли равишда, ўз-ўзидан пайдо бўлган бўлиши мумкин (масалан дарс, зачет, имтихон пайтида).

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling