Режа: Ўзбекистон тараққиётининг миллий юксалиш босқичида ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилиши ва унинг устувор йўналишлари


Қарорнинг шакли унинг мазмунига мос бўлиши лозим


Download 3.82 Mb.
bet89/97
Sana18.06.2023
Hajmi3.82 Mb.
#1571597
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   97
Bog'liq
Темалар блок

7. Қарорнинг шакли унинг мазмунига мос бўлиши лозим. Бу талаб қарорнинг мазмун жихатдан оптимал ифодалаш ва технологик расмийлаштириш томондан тўғри бўлишини кўрсатади.
Педагогик жараённи бошқаришда тезкор қарор қабул қилиш талаб қилинади. Негаки вазият омили ўз таъсир даражасига эга. Шу сабабли қарорга қуйидагиталаблар ҳам қўйилади. Булар:
-қарор илмий асосланган бўлиши керак;
-тезислар бир-бири билан алоқадор ва якдил бўлиши лозим;
-хуқуқ ва жавобгарлик доирасида бўлиши керак;
-аниқ йўналишга эга бўлиши лозим;
-вақт бўййича қисқа ва аниқ бўлиши керак;
-тезкор бўлиши керак;
-мавжуд ресурсларни инобатга олиши керак;
-педагогик фаолият манфаатларини химоя қилишга қаратилган бўлиши керак.
Педагог ўзининг касбий фаолияти давомида талабаларга ёзма иш ҳам, оғзаки вазифа ҳам, талабалар ёзган ишларга (реферат, курс иши, эссе ва хоказоларга) резолюция (имзо) қўйиб ҳам вазифалар, кўрсатмалар беради. Ундан ташқари кўпинча у ректорат ёки деканат топшириқларини ҳам талабаларга етказади. Қабул қилинадиган қарор, бериладиган вазифанинг шаклига келсак, биз қарорни ифода этувчи тил ҳақида тўхталишимиз керак. Гапни кўпайтириш, уни турли-туман, керак-керакмас элементлар билан тўлдириш, қийинлаштириш зарарли. Ортиқча гап айни вазифани яхши тушунишга ҳалақит беради.Тингловчининг энсасини қотиради.
Қарорни изоҳ қилиш қисқа, аниқ, конкрет ва лўнда бўлиши керак. Агар қарор катта хажмда бўлса уни бир неча кичик қисмларга бўлим тушунтириш мақсадга мувофиқ бўлади. Фикрни ифода қилишда тушунарли тилда гапириш лозим. Махсус ибора ва терминларни кўп ишлатиш ҳам фойда беравермайди. Аниқлик, оддийлик, талабчанлик, хушмуомалик, тил хамсуханлиги, қарорнинг мазмуни ва шакли мослиги ифодаланиши лозим.
Қарор қабул қилишнинг психологик жихатлари. Бошқарув психологияси талабларига асосан, қабул қилинаётган қарор, уни қабул қилувчининг рухий холатига ҳам боғлиқ бўлиб, бундай холатда қабул қилинадиган қарорлар уч турга бўлинади:
1. Интуитив қабул қилинадиган қарорлар. Бунда қарор ҳис –туйғулар асосида қабул қилинади, “тарафдорлар” ва “қаршилар” таҳлил қилинмайди. Маълумки, одамнинг интуицияси тажрибани эгаллаш билан биргаликда ривожланади. Турли кишиларда бу сезги турлича даражада ифодаланади. Тўғри қарор қабул қилишда бу ёндашувнинг имкониятлари катта эмас. Қарор қабул қилишда одам ўз интуициясини бошқа ёндашувлар билан биргаликда мустаҳкамлаб бориши керак;
2. Далилларга асосланган холда қабул қилинадиган қарорлар. Бу билимларга ва тўпланган тажрибага асосланган қарор танловидир. Бундай қарорлар мантиқан олганда суст, лекин бу ёндашувнинг афзаллиги унинг тезлиги ва альтернативаларни танлашнинг кам сарфлилигидадир. Билим ва тажрибадан фойдаланиб, соғлом фикрга асосланиб, одам олдин ўхшаш вазиятларда кўпроқ муваффақият келтирган вариантни танлайди. Агар одамнинг олдинги тажрибасида ўхшаш вазият бўлмаган бўлса, бу ёндашув одатда натижа бермайди;

Download 3.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling