Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Download 0.71 Mb.
bet40/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Қарор қилади:
1. 1-сентябрь Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тадбир маълумот учун кабул килинсин.
2. 1-сентябрь Мустақиллик куни мавзусида тингловчилар орасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилсин
Директор Х.Джумаев.


Котиба: М.Муродова.
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиалида ўтказилган маънавий тадбир
Баённомаси

07.12.2022 й Бухоро шахри




Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 57 нафар тингловчилар


Кун тартиби: “8-декабрь Конституция қабул қилинган кун”


Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб,ҳар йили Конституциямиз қабул қилинган кунни юқори кайфият билан кутиб оламиз, ўзгача шукуҳда байрам қиламиз. Бу бежиз эмас. Унинг қадр-қиммати, аҳамиятини ҳар биримиз дил-дилдан ҳис этамиз.Чунончи, Конституция мамлакатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати, бирдамлик занжири, тенглик мезонидир. Давлатнинг эркин ва адолатли фуқаролик жамиятига асосланган демократик давлат бўлишида Конституциянинг аҳамияти чексиз.У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради.Зеро, давлат қурилишида Конституция ва қонунлар устувор бўлар экан, мамлакатда тараққиёт бўлади, адолат бўлади, фаровонлик бўлади. Бу эса, эртанги кунига ишонч билан яшаётган халқимиз учун жуда муҳимдир.Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз. Қолаверса, манфаатларимиз ва интилишларимиздан келиб чиққан ҳолда, Асосий Қонунимиз Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган.Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Асосий Қонунимиз жаҳондаги энг мукаммал конституциялардан бири эканлигини бутун дунё тан олди. У ҳар жиҳатдан ихчам ва кенг қамровлилиги, халқчиллиги билан алоҳида ажралиб туради.Унда, айниқса, умумжаҳон тажрибалари, демократик тамойиллар, миллий давлатчилик мероси бўлган «Авесто»дан тортиб, «Темур тузуклари»гача бўлган анъанавий принципларнинг омихта қилинганлиги эътиборга моликдир.Кўҳна заминимиз одамлари кўнглида устувор бўлган адолат, ҳақиқат, иймон, олижаноблик, бағрикенглик, мардлик, тантилик каби улуғ хислатлар Конституциямиздан муносиб ўрин олган. У умуминсоний ғоялар – тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат ва дунё барқарорлиги каби энг улуғ ғояларга хизмат қила

Тадбир давомида филиал ўқитувчилари М.Муродова ва М.Чўллиевалар сўзга чиқиб, Конституцияда баён этилган тушунчалар шу қадар аҳамиятлики, ҳеч бир одам уларсиз яшай олмайди, негаки инсоннинг ҳар куни дуч келадиган муаммоларни ҳал этишга қаратилган фаолияти кўпинча мамлакат асосий қонунига киритилган қоидалар ва моддаларга боғлиқдир.Бош қомусимиз муқаддимасида инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлик тантанали равишда эълон қилиниб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулият англанган ҳолда, ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таянилиб, демократия ва ижтимоий адолатга садоқат намоён этилиб, халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф қилинган қоидалари устунлиги тан олинган ҳолда, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга интилиб, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш кўзланиб, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.Конституция нормаларини ижтимоий ҳаётда қарор топтириш нафақат жамиятни янгилаш ва мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш, балки қонунларнинг устунлигини таъминлашга ҳам бевосита алоқадордир. Ўз-ўзидан аёнки, Конституция ва қонунларнинг устунлигини таъминламасдан демократик тараққиётга эришиб бўлмайди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг учинчи боби Конституция ва қонуннинг устунлигига бағишланган бўлиб, 15-моддасида «Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Давлат, унинг органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, фуқаролар Конституция ва қонунларга мувофиқ иш кўрадилар», – деб таъкидланган. Дарҳақиқат, республикамиз миқёсида фаолият юритаётган барча субъектлар Конституция ва қонунлар доирасида фаолият юритадилар. Бирорта ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужжат Конституцияда кўрсатилган нормалар доирасидан четда тузилган бўлиши ёки қонунларга зид келиши мумкин эмас.Шу мақсадларни кўзлаб қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси бугунги кунда мамлакатимизда суверен демократик давлат барпо этиш, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, иқтисодиётимиз ривожи ва турмушимиз фаровонлигини юксалтиришнинг асосий ҳуқуқий кафолати бўлиб келмоқда.Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар, улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, рўй бераётган барча ўзгариш ва янгиланишлар асоси, миллий қонунчилигимиз пойдевори бўлган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси жаҳон ҳамжамиятида замонавий демократик қонунчилик намунаси сифатида эътироф этилмоқда.Мамлакатимизда давлатни жамиятга, халққа хизмат қилувчи институтга айлантириш, унинг фаолиятини қонунларга таяниб қуришга қаттиқ киришилган, десак хато бўлмайди. Фуқаро – жамият – давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ва адолатли ҳуқуқий ечими Конституциядир.Хулоса ўрнида шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимизнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишини, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлигини, сиёсий ва ҳуқуқий тизимимиз барқарорлигини, олдимизда турган масъулиятли сиёсий ва иқтисодий вазифаларнинг адо этилишини, фуқаролик жамияти институтларининг ривожланишини, энг муҳими, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини таъминлайдиган муҳим пойдевор бўлиб хизмат қилади.





Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling