Республика ўрта тиббиёт ва доришунос ходимлар малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази


Кun tartibidagi masalani o’rganib yigilish


Download 0.71 Mb.
bet42/55
Sana06.04.2023
Hajmi0.71 Mb.
#1329851
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55
Bog'liq
Миллий тадбир

Кun tartibidagi masalani o’rganib yigilish


Qaror qiladi:


1. Madhiyamiz-faxrimiz mavzusida o’tkazilgan tadbir ma’lumot uchun qabul qilinsin.
2.Madhiyamiz haqida o’qituvchi va ishchi xodimlar o’rtasida tushuntirish ishlari olib borilsin.
3.Madhiyamiz haqida tinglovchilar o’rtasida targibot-tashviqot ishlari olib borilsin.


Кotiba: D.Jabborova.

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш маркази Бухоро филиали


“2022- Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” ишчи дастури асосида ўтказилган тадбир
Баённомаси

22.12.2022 й Бухоро шахри




Қатнашди: Директор ва директор ўринбосарлари ,
ўқитувчилар, 56 нафар тингловчилар


Кун тартиби: “ Адабиётга эътибор-маънавиятга,келажакка эътибор”

Тадбирда филиал директор Х.Джумаев сўзга чиқиб, Инсоннинг маданияти,маънавияти унинг ўқиган китоблари орқали акс этади. Китобхонлик оиладаги муҳитга ҳам боғлиқ. Маърифатли оилаларда китобга эътибор фарзандлар тарбиясида қўлланилади. Зеро, китоб адабиётнинг моддий шакли экани ҳеч кимга сир эмас.Нега десангиз китоблар инсонларга ҳаётни қандай яхшилашни, бир-бирига меҳрибон бўлишни ўргатади. Яхши китоб ўқиган киши ўзини кучлироқ, ақллироқ, инсонпарварроқ сезади. Китоб ўқиш — ақлни чархлаш демакдир.Шу маънода юртимизда она Ватани ва халқига муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол шахсни тарбиялаш, айниқса, ёшларни адабиётга, китобга бўлган қизиқишини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида ўзбек адабиёти ҳам дунё маънавиятининг муҳим таркибий қисми сифатида асрлар давомида сайқалланиб, такомиллашиб бораётир.Адабиёт халқимизнинг тарихини, қадриятларимизни асрлардан асрларга олиб ўтаётган ҳаётимизнинг ажралмас бўлаги экан, бу борада Президентимиз раҳнамолигида китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, буюк адабиёт намоёндаларини қўллаб-қувватлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғида Адиблар хиёбонининг барпо этилиши, Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 20 дан зиёд атоқли шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилгани албатта, китобхон халқимизни қувонтиради.Хулоса қилиб айтганда, инсоният онгу шуурини, руҳиятини, дунёқарашини шакллантиришда адабиётнинг роли катта. Зеро, адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор.


  Тадбир давомида филиал ўқитувчиси Г.Джалолова сўзга чиқиб, Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий ҳазратлари ёзганидек, “китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаи ”.Халқимиз тилида ҳам китоб ўқиб билим ва муносиб таълим-тарбия олиш, илм-фан билан шуғулланиш, касб-ҳунар ўрганишнинг аҳамиятига доир мақоллар жуда кўп. Жумладан, “Китобсиз ақл – қанотсиз қуш”, “Бахт белгиси – билим”, “Билим – ақл чироғи”, “Гўзаллик – илму маърифатда”, “Илм бахт келтирар, билим тахт келтирар”, “Ҳунар – оқар булоқ, илм – ёнар чироқ”, “Олтин олма, билим ол, билим олсанг, билиб ол”. Бундай пурҳикмат нақлларни яна узоқ давом эттириш мумкин.Энг муҳими, неча минг йиллардан буён сайқалланиб, не-не авлодларга йўлчи юлдуздек тўғри йўлни кўрсатиб келаётган ана шу халқона ҳикматлар негизидаги асл ҳақиқат шуки, инсоннинг билимли, тарбияли, касб-ҳунарли ва албатта бахтли ва давлатли бўлишининг муҳим омили – бу китобга дўст бўлиш, ҳамиша китоб ўқиш ва китоб мутолаасини умр бўйи канда қилмасликдир. Айниқса, ёшларнинг бахту камоли, осойишта ва фаровон ҳаётида китобнинг алоҳида ўрни бор. Чунки яхши китоб инсонда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини юксалтириб, яхшилик ҳамда эзгуликка ундайди.Бу ҳақда сўз борганда, Истиқлол бизга китобхон халқ деган азалий юксак мавқеимизни нафақат қайтариб бергани, айни чоғда, бу борадаги интеллектуал салоҳиятимиз ва имкониятларимизни тубдан оширишнинг асосий омили ҳам бўлганини таъкидлаш лозим. Бинобарин, мустақиллик йилларида мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёш авлоднинг маънавиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва санъатимизни янада ривожлантириш, ёшларни миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ижодкорларнинг меҳнатини муносиб рағбатлантиришга алоҳида эътибор бериб келинмоқда.Ўтган даврда матбуот, ноширлик ва ахборот соҳасининг мустаҳкам ҳуқуқий асоси яратилди. Хусусан, бу борада 10 дан ортиқ қонун ва 30 дан ортиқ қонуности ҳужжати қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январда имзоланган “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ана шу эзгу ишларни янги, янада юксак босқичга кўтаришга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир.



Download 0.71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling