Республика узбекистан министерство высшего образования, науки и инноваций


Расм-3. ЎЮЧ иситиш вақти турли бошлангич консентрациядаги мелассада микроорганизмлар “яшаш” егри чизиги


Download 5.69 Mb.
bet26/51
Sana26.10.2023
Hajmi5.69 Mb.
#1723486
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51
Bog'liq
Xolto\'rayev якуний dissertat Таржимон Рус

Расм-3. ЎЮЧ иситиш вақти турли бошлангич консентрациядаги мелассада микроорганизмлар “яшаш” егри чизиги.
Демак, тенг шароитда могʻорли бактериялар ЎЮЧ ЭММ таъсирига чидамсиз, уларнинг ни кам бўлиб, ачитқи микроорганизмлар анча чидамли ҳисобланади.

2.4. Дон, ун ва нон маҳсулотини диелектрик хусусиятини експериментал аниқлаш


Микроорганизмлар, уларнинг яшаш муҳити (дон,ун ва нон) диелектрик ҳисобланади.уларни ЎЮЧ ЭММ енергияси ёрдамида иситиш билан о‘лдирилиши ёки камайтирилишида, қурилмаларнинг ишчи камерасини лойиҳалашда, уларнинг транспортировкасида ҳаракат тезлигини аниқлашда, озиқ -овқат маҳсулотлари қайта ишловидаги режимларни ҳисоблаш учун керак бўлган маҳсулотларни диелектрик хусусияти муҳим ҳисобланади [190; 72 -78 б; 191; 1-9 б.192.77-88б; ]
Бундай маълумотларни ўта юқори частотали диапазонда, турли методлар билан експериментал аниқлаш мумкин. Бу методларни танланиши маҳсулотнинг таркибига, намлиги, температураси ва қайси частотали диапазонда ўлчашга богʻлиқ.
Вазифаларнинг турли хиллилигидан диелектрик хусусиятлар кўрсаткичларининг универсал ўлчаш методикаси ёʻқ. Диелектрик хусусиятларни ўлчаш методлари қуйидаги асосий кўрсаткичлар билан фарқ қилади. Буларга частота диапазони, қайсиким унда улар ўлчанади; диелектрик ўтказувчанликни ўлчаш чегараси ва нурни ютиш тангенс бурчаги; бу катталикларни ўлчаш аниқлиги; қўлланилаётган намуна материалининг миқдори; тажриба ўтказиш температура интервали; маҳсулотларнинг қаттиқ, суюқ, газ ҳолатида ҳам методнинг ўлчаш яроқлиги, намуна тайёрлашнинг мураккаблиги, асбобнинг нархи, тажрибанинг қулайлиги ва ҳисоблашнинг мураккаблиги киради.
ЎЮЧ диапазонида умумий қабул қилинган методларга: резонансли, тўлқинли, узатгичли, озод тўлқин методи ва тўлқин узатгичли методлар киради.
Ҳозирги вақтда тўлқин узатгичли методларнинг модернизацияси кўп учрайди. Бундай кўпхиллигини унинг турли тўлқин узатгичларнинг кўндаланг кесимидан келиб чиққан: тўгʻри бурчакли ёки то‘лиқ ёки қисман текшириладиган маҳсулот билан тўлдирилиши билан фарқланади. Бу методнинг алоҳида модификацияси бир вақтда тўлқин ўтказгичида електромагнит тўлқинларнинг (тургани ёки чопгани) тарқатиш характерига богʻлиқ, худди шунингдек, изланиш принсипидан диелектрикдан қайтарилган тўлқинларга ёки диелектрикдан ўтганига, бошқа вақтда тўлқин узатгич линияси ва намунанинг қаерда жойлаштирилганлиги: қисқа туташтирилган линияда, (“қисқа туташув методи”) ва қўйиб юборилган (“озод қадам” методи) ёки уларнинг тасдиқланган юклама билан бирлаштирилшини ёки абсолют ютиладиган; текшириладиган маҳсулот билан, тўлқин ўтказгичдаги чексиз қатлам ҳосил қилувчи қатлам қалинлигини вариацияси билан, шунингдек тўлқин ўтказгичнинг кўндаланг қисмини қисман тўлдириш билан бўладиган методлар ҳисобланади.
Озиқ овқат маҳсулотларини ЎЮЧ ЭММ енергияси ёрдамида қайта ишловида албатта уларнинг диелектрик хусусиятлари маълум бўлиши керак. Маҳсулотнинг ўтказувчанлиги комплекси диелектрик ўтказувчанлиги билан тавсифланади ва диелектрикнинг (маҳсулотлар) диелектрик хусусиятини унинг ток ўтказувчанлиги характерланади. [193; -206б; 194; 340 б. ]
Диелектрикда бўладиган комплекс текисликда комплекс диелектрик хусусияти ҳақиқий вектор билан тавсифланади ва поляризацион жараёнлар билан характерланади ва улар “аралаш” токлар ва унинг “миним” қисми ўтказувчи ток билан тавсифланади. (расм -4)



Download 5.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling