Республикаси олий ва ўрта махсус таълим


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana11.01.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1088533
1   2   3   4
Bog'liq
2-тезис мах. конф.

Масъул муҳаррир: Б. Утанов, и.ф.ф.д., доцент 
Таҳрир ҳайъати: И. Ҳабибуллаев, т.ф.д., профессор 
З. Тошматов, и.ф.д., профессор 
Х. Хўжақулов, и.ф.н., доцент 
Б. Маматқулов, и.ф.н., доцент 
Д. Сапаев, и.ф.ф.д., катта ўқитувчи 
А. Жумаев, и.ф.ф.д., в.в.доцент 
И. Жалолов, и.ф.ф.д., катта ўқитувчи 
Р. Урунов, катта ўқитувчи 
Ғ. Исмоилов, катта ўқитувчи 
А.Жамалдинова, катта ўқитувчи 
Тақризчилар: А.Набиходжаев, и.ф.н., доцент 
Қ.Жумаев, и.ф.н., доцент 
Мазкур тўпламга киритилган маъруза тезисларнинг мазмуни, ундаги статистик 
маълумотлар ва меъёрий ҳужжатлар санасининг тўғрилиги ҳамда танқидий фикр 
мулоҳазаларга муаллифларнинг ўзлари масъулдирлар. 
Тошкент молия институти, 2021 йил 



“O’ZBEKISTONDA MILLIY STATISTIKA TIZIMINI
TAKOMILLASHTIRISHNING USTUVOR YO’NALISHLARI”
491 
Қодиров Б.Т. – Андижон иқтисодиёт ва қурилиш
институти мустақил тадқиқотчиси 
 
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШДА 
МУҚОБИЛ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ ЎРНИ ВА УЛАРНИНГ 
ТАҲЛИЛИ 
Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал 
ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик ва ишбилармонлик фаоллигини 
ошириш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга қаратилган 
кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, электр энергетика 
тармоғида ҳам мавжуд имконият ва салоҳиятдан етарлича фойдаланишга қаратилган 
кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимиз Президентимизнинг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий 
соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергияни тежовчи технологияларни 
жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2019 – 2022 йилларда Ўзбекистон 
Республикасида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия 
самарадорлигини янада ошириш, энергияни тежовчи технологияларни жорий этиш 
ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш комплекс дастури 
тасдиқланган. 
Мазкур дастурга мувофиқ, 2030 йилгача қайта тикланувчи энергия манбалари 
улуши электр энергиясини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажмидан 25 фоизгача 
етказилади.
Бунда замонавий қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иститгичларини 
босқичма-босқич ўрнатиш (иссиқлик таъминотининг марказлашган тизимларига 
уланган объектларни истисно қилганда), шунингдек, энергия самарадор иситиш 
тизимларини, бивалент тизимларни ўрнатиш, шу жумладан замонавий иссиқлик 
насослари ва рекуператорларни жорий этиш кўзда тутилган.


“O’ZBEKISTONDA MILLIY STATISTIKA TIZIMINI
TAKOMILLASHTIRISHNING USTUVOR YO’NALISHLARI”
492 
Шунингдек, биноларнинг иссиқлик ҳимоя тизимини яхшилаш, икки камерали 
ва энергия самарадор дераза блокларини, светодиодли манбаларни ўз ичига олган 
сенсорли датчиклар, шунингдек, ҳаво рекуператорлари ва бошқа тизимларни 
ўрнатиш;
- хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш 
сув иситкичларини (ўртача 200 литр) ўрнатиш;
- маиший истеъмолчиларнинг, шунингдек, юридик шахсларнинг ностандарт газ-
горелкали қурилмаларини замонавий ва энергия самарадор газ-горелкали 
қурилмаларга алмаштириш чоралари режалаштирилган. 
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 мартдаги 
“Ўзбекистон Республикасида электр энергетика тармоғини янада ривожлантириш ва 
ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги ПҚ-4249-сонли қарорига асосан 
«Ўзбекенерго» АЖ негизида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ, “Ўзбекистон 
миллий электр тармоқлари” АЖ ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ташкил 
этилган. 
Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол 
қилишнинг технологик жараёнининг ўзига хослиги ўзида “Иссиқлик электр 
станциялари”, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” ҳамда “Ҳудудий электр 
тармоқлари” 
акциядорлик 
жамиятларини 
ўзида 
мужассамлаштирган 
марказлаштирилган бошқарувни сақлашни талаб қилади. 
Маълумотларга кўра, 2018 йилда “Иссиқлик электр станциялари” АЖ иссиқлик 
электр станциялари томоиндан 56,3 млрд. кВт электр энергияси ишлаб чиқарилди, 
7,3 млн. Гкал иссиқлик энергияси етказиб берилди ва электр станцияларнинг умумий 
белгиланган қуввати 14 минг МВтни ташкил этган. 
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ тасарруфидаги электр энергиясини ҳосил 
қилувчи корхоналардан, умумий узунлиги 9,7 минг километрдан ортиқ бўлган 220-
500 кВ кучланишдаги магистрал электр тармоқлари орқали “Ҳудудий электр 
тармоқлари” АЖ тасарруфидаги корхоналарга электр энергиясини етказиб бериш 
ишлари “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан амалга оширилади. 


“O’ZBEKISTONDA MILLIY STATISTIKA TIZIMINI
TAKOMILLASHTIRISHNING USTUVOR YO’NALISHLARI”
493 
Республикада якуний истеъмолчиларига электр энергиясини сотиш “Ҳудудий 
электр тармоқлари” АЖ тасарруфидаги, ҳар бир ҳудудий тузилмада акционерлик 
жамияти сифатида фаолият кўрсатувчи ўн тўртта тақсимловчи ва сотувчи ҳудудий 
электр тармоқлари корхоналари томонидан амалга оширилади. Корхоналар 
балансида кучланиши 110 кВгача бўлган умумий узунлиги 250,4 минг километрдан 
ортиқ электр тармоқлари ва 1700 та подстанциялар мавжуд.
Республика истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш асосан энг 
сертармоқ кучланишга эга 0,4-6-10 кВли, узунлиги 223,8 минг километрдан ортиқ 
бўлган электр тармоқлари орқали амалга ошрилади. 
“Иссиқлик электр станциялари”, “Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари” 
ҳамда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятлари лойиҳалаш, қурилиш-
монтаж ва созлаш ишларини бажарувчи ҳамда электр станциялари ва 
тармоқларининг асосий ва ёрдамчи ускуналарини таъмирлаш ва ишлатиш билан 
шуғулланувчи ягона ишлаб чиқариш мажмуаси ҳисобланади. 
Ривожланган ишлаб чиқариш базаси ва юқори малакали ходимларнинг 
мавжудлиги электр хўжалиги объектларининг юқори даражада фойдаланиш 
имконини беради. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасининг 
электр энергетикасини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш стратегияси 
тўғрисидаги қарорига мувофиқ вазирлик томонидан 2030 йилгача бўлган даврда 
ишлаб чиқариш қувватини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилмоқда, бу умумий 
қуввати 27 ГВт бўлган янги энерго блокларини қуриш билан ишлаб чиқариш 
қувватини ошириш бўйича умумий қиймати 35 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 
йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни назарда тутади. Шу билан бирга 
иссиқлик электр станцияларидаги маънан ва жисмонан эскирган умумий қуввати 6,4 
ГВт бўлган энерго блоклар эксплуатациядан чиқарилади. 
Иссиқлик энергетикаси соҳасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши 
энерго блокларнинг самарадорлиги 60 фоизга тенг юқори самарали буғ-газ 


“O’ZBEKISTONDA MILLIY STATISTIKA TIZIMINI
TAKOMILLASHTIRISHNING USTUVOR YO’NALISHLARI”
494 
турбинали станцияларга асосланган замонавий энергия ишлаб чиқариш 
технологияларини жорий этишни таъминлайди. 
Республикада қуввати 2,4 ГВт бўлган биринчи атом электр станциясини 
қуришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
“Яшил” иқтисодиётга ўтиш жараёнида замонавий, умумий қуввати 6,7 ГВт 
бўлган қуёш ва шамол электр станцияларини яратиш электр энергетикасини 
ривожлантиришнинг устувор йўналиши ҳисобланади. 
Барқарор электр энергиясини етказиб бериш учун умумий қиймати 2,4 млрд. 
АҚШ долларига тенг бўлган 2,7 минг км узунликдаги 220-500 кВ кучланишдаги 
электр тармоқлари ҳамда 9 та янги подстанцияларни қуриш зарур. 
Шу билан биргаликда, умумий қиймати 9,9 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган 
мавжуд 39,6 минг та трансформатор подстанциялари ва 140,9 минг км узунликдаги 
0,4-10-35-110 кВ кучланишдаги электр тармоқларида реконструкция ва янгилаш 
ишларини амалга ошириш зарур. 
Хулоса қилиб айтганда, электроэнергетикага зарур инвестицияларни фақат 
мавжуд давлат энергетика компаниялари маблағлари ҳисобидан амалга ошириш 
мумкин эмас. Шунинг учун тормоқни кенгайтириш ва мавжуд ишлаб чиқариш 
қувватларини оширишни жадаллаштириш учун чет эл инвестицияларини жалм этиш 
лозим. 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling