Рўйхат рақами 398


Устав капиталининг рентабеллиги


Download 185 Kb.
bet10/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

Устав капиталининг рентабеллиги (УКР) – Соф фойданинг (СФ) устав капиталининг қийматига (УК) нисбати сифатида ҳисоблаб топилади УКР = СФ/УК, бу ерда УК – устав капиталининг молиявий ҳисобот санасига аниқланган қиймати. Ҳисобот даврида устав капитали бир мунча ўсган бўлса, ҳисоб-китобда унинг ўртача арифметик қийматидан фойдаланилади. Бу коэффициент динамика жараёнида таҳлил қилинади ва унинг ўсиб бориши мақбул тенденция сифатида баҳоланади. УКР < 0,3 қиймати қоидага кўра, капитал рентабеллиги даражаси юқори эмаслигини билдиради. Аммо бу кўрсаткич вақтинчалик пасайиши ҳам мумкин (масалан, устав капитали кескин кўпайтирилган, ёхуд фойда мавсумга боғлиқ равишда пасайган ҳолатларда ва ҳ.к.).


Китобий қиймат” (book value per share) – ўз маблағлари суммасининг чиқарилган акцияларнинг умумий миқдорига нисбати сифатида ҳисоблаб топилади ва ҳар битта акцияга мос келадиган ўз маблағлари суммасини акс эттиради. Китобий қиймат 1 акциянинг номинал қийматидан кам бўлмаслиги, ёхуд, қимматли қоғозларни сотиб олиш ҳолатида 1 акциянинг таклиф этилаётган нарҳидан паст бўлмаслиги шарт.


Китобий коэффициент”– МЧЖ (масъулияти чекланган жамиятлар) учун ҳисоблаб топилади ва ўз маблағлари суммасининг жамият устав капиталига нисбати сифатида ҳисоблаб чиқарилади ва жамият устав капиталига қуйилмаларнинг ҳар бир сўмига тўғри келадиган ўз маблағлари суммасини акс эттиради. Устав фондидаги улушни сотиб олиш чоғида ушбу коэффициент таклиф этилаётган нарҳдан паст бўлмаслиги шарт.

Зарур ҳолларда таҳлил чоғида статистика органларининг маълумотларидан, биржа рисолаларидан, Банкнинг жадвал ва аналитик материалларидан фойдаланилади, шунингдек бошқа молиявий кўрсаткичларнинг ҳисоб-китоблари чиқарилади.


Умуман олганда, эмитент молиявий аҳволи қониқарли бўлиши, банкротликнинг аниқ ифодаланган белгиларига эга бўлмаслиги даркор. Эмитент даромад келтирувчи хўжалик фаолияти билан шуғулланаётган бўлиши, ликвидли балансга эга бўлиши зарур. Айрим ҳолатларда эмитентнинг аввалги фаолиятига нисбатан салбий молиявий кўрсаткич мавжуд бўлишлигига ва/ёки у ноликвид балансга эга бўлишлигига ҳам йўл қўйилади, фақат бу ҳолат объектив сабабларга кўра вужудга келган бўлиши шарт.
РЕПО битимларини тузишда қўшимча равишда РЕПО битими Ташаббускорининг молиявий аҳволи таҳлилдан ўтказилади. РЕПО битими Ташаббускорининг молиявий аҳволи юқорида келтирилган талабларга жавоб бериши шарт. РЕПО Ташаббускорининг молиявий ахволи мақбул келмаган ҳолатда, банк томонидан тузилаётган РЕПО битими учун қўшимча таъминот (гаров) қабул қилиш масаласи кўриб чиқилади. Гаров мулкининг қиймати баҳоловчи ташкилот томонидан битимни тузишдан 3 ойдан ортиқ бўлмаган муддат ичида баҳоланган бўлиши шарт.
Тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ғазначилик Департаментининг хулосаси тайёрланади, бу қоидадан Ҳуқумат қарорлари ва юқори ташкилотларнинг қарорлари асосида амалга оширилган инвестиция ажратиш ҳолатлари истисно этилади.
Мазкур Хулоса ёки тегишли Ҳукумат ёки юқори ташкилотнинг қарори “Zo’r” банк Инвестиция қўмитасининг, Бошқарувининг ва Банк Кенгашининг муҳокамасига берилган ваколатлар доирасида инвестиция маблағларини киритишга оид тегишли қарорни қабул қилиш учун киритилади.

III. Қўйилмалар амалга оширилганидан кейин барча инвестициялар бўйича ҳар чоракда мониторинг ўтказилади, у қуйидаги талабларни ўз ичига олиши шарт:



  • эмитентларнинг молиявий аҳволини ушбу Услубиятнинг II бўлимида кўрсатилган даврлар учун тақдим этилган молиявий ҳисоботи бўйича ўтказилган таҳлили;

  • “Тошкент” РФБ нинг расмий биржа бюллетенлари маълумотларини мониторинг ўтказилаётган санадан аввалги бир йиллик маълумотларини “Zo’r” банк портфелида мавжуд қимматли қоғозларнинг биржа нархларини аниқлаш мақсадида кўриб чиқилиши;

  • эмитентнинг ташкилий-ҳуқуқий тузилишида, унинг молиявий-хўжалик фаолиятида рўй берадиган ҳар қандай ўзгаришларни доимий равишда кузатиб бориш;

  • Эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолиятига таъсир этиши мумкин бўлган муҳим фактларни, оммавий ахборот воситалари орқали кузатиб бориш.

Ўтказилган мониторинг натижалари бўйича Банк Инвестиция қўмитасига амалга оширилган қуйилмалар бўйича мос равишда захира яратиш масаласи киритилади.
Эмитент молиявий-хўжалик фаолиятида Банк киритган маблағларнинг йўқотилишига олиб келиши мумкин бўлган жиддий ўзгаришлар аниқланган ҳолатда, “Zo’r” банк раҳбарияти эътиборига тегишли ахборот тақдим этилади ва Инвестиция Қўмитаси йиғилиши томонидан ушбу қуйилмалар бўйича тегишли заҳира яратиш бўйича қарор қабул қилинади.


Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling