Рўйхат рақами 398


-бўлим. Молиявий инструментлар турлари ва Банк инвестиция портфелининг тузилиши


Download 185 Kb.
bet3/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

4-бўлим. Молиявий инструментлар турлари ва Банк инвестиция портфелининг тузилиши

4.1. Банк инвестиция портфели бошқа корхоналар қимматли қоғозларини сотиб олиш ва устав капиталига улуш киритиш йўли билан шакллантирилади.


Амалдаги қонунчиликдан фойдаланган ҳолда, Банк ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтган қуйидаги қимматли қоғозлар билан операцияларни амалга оширади:

  • Акциялар;

  • Облигациялар;

  • Ғазна мажбуриятлари;

  • Депозит сертификатлар;

  • Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари;

  • Векселлар.

    1. Банкнинг инвестиция портфели қўйилмалари қуйидаги кўринишларга бўлинади:

  • Давлат қимматли қоғозлари (ишончли ва ликвидли қоғозлар);

  • Корпоратив қимматли қоғозлар (турли хўжалик субъектларининг қимматли қоғозлари).

Банк томонидан улушли ва қарзли корпоратив қимматли қоғозлар олиниши мумкин. Қимматли қоғозлар портфели параметрлари Банкнинг ҳар йили тасдиқланадиган Бизнес-режасида белгиланади.
4.3. Банкнинг инвестиция портфели қўйилмалари қуйидаги типларга бўлинади:

  • Олди-сотди қимматли қоғозлари;

  • Мавжуд бўлган ва сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга инвестициялар;

  • Шўъба ва тобе хўжалик жамиятлари ҳамда қўшма корхоналарга қилинган инвестициялар;

  • Сўндириш муддатигача ушлаб қолинадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар;

  • Репо битимлари бўйича сотиб олинган қимматли қоғозлар.



5-бўлим. Инвестиция портфелининг диверсификацияси ва корпоратив қимматли қоғозлар инвестиция даражасига минимал талаблар

5.1. Банк инвестиция портфели диверсификацияси қуйидагича бўлинади:



  • Қимматли қоғозлар турлари ва кўринишлари бўйича;

  • Эмитентлар бўйича (инвестиция қилиш учун танланадиган кенг турдаги тармоқлар, ҳар хил фаолият турлари);

  • Қўйилмалар муддатлари бўйича.

5.2. Қарз қимматли қоғозларга нисбатан муддат бўйича босқичма-босқич сўндириш тизими қўлланилади.
5.3. Банкнинг битта корхона устав капиталига, шунингдек, шу корхонанинг бошқа қимматли қоғозларга киритилган инвестициялари миқдори биринчи даражали Банк регулятив капиталининг 15 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу норматив Банкнинг битта эмитентнинг нодавлат қимматли қоғозларига қўйилмаларини ҳисобга олган ҳолда «Инвестициялар» ва «Қимматли қоғозлар олди-сотдиси» ҳисобварақлари бўйича аниқланади.
5.4. Банкнинг барча эмитентлар устав капиталига ва бошқа қимматли қоғозларга киритган инвестициялари миқдори биринчи даражали Банк регулятив капиталининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
5.5. Олди-сотди учун нодавлат қимматли қоғозларига киритилган Банк инвестициялари миқдори биринчи даражали Банк регулятив капиталининг
25 фоизидан ошмаслиги керак.
5.6. Банк бевосита ёки билвосита (шўъба корхоналар орқали) бошқа корхона устав капиталининг 26 фоизидан ортиқ қисмига эгалик қила олмайди, бироқ қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

  • Банкнинг суғурта ва лизинг ташкилотлари устав капиталидаги иштироки;

  • Банкнинг нобанк кредит ташкилотлари устав капиталида, шунингдек, молиявий бозор инфратузилмасининг бир қисми бўлган ёки банкларга ахборот ва маслаҳат хизматлари кўрсатадиган юридик шахслар устав капиталидаги иштироки;




  • Банкнинг хусусийлаштирилаётган корхоналар акцияларининг 50 фоизгача миқдорини ўрнатилган тартибда бирламчи бозордан харид қилишдаги иштироки;

  • Банкнинг қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритадиган юридик шахслар (тижорат банкларининг устав капиталидаги иштироки бундан мустасно) устав капиталидаги иштироки;

  • Банкнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Фармойиши ва Қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Қарорлари билан белгиланган корхоналар устав капиталидаги иштироки.

5.7. Банкнинг бошқа банкларнинг устав капиталида иштирок этиши (чет эл капитали иштирокидаги банклар ва шўъба банкларини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати Қарорларига асосан банклар устав капиталларида қатнашиш ҳоллари бундан мустасно) таъқиқланади.
5.8. Банкнинг ўз устав капиталининг ўн ёки ундан ортиқ фоиз улушига эга бўлган юридик шахснинг устав капиталида иштирок этиши таъқиқланади.
5.9. Банк эмитент-акциядорлик жамиятларининг жойлаштирилмаган, сотиб олинган ёки жамият тасарруфига бошқа йўллар билан келган акциялари билан «репо» битимларини амалга ошириши таъқиқланади.
5.10. Корпоратив қимматли қоғозларга Банк инвестицияларининг минимал миқдори қуйидагича:

  • Акциядорлик жамиятлари акцияларига 6,5 млрд. сўмдан кам бўлмаган;

  • Корпоратив облигацияларга 1,0 млрд. сўмдан кам бўлмаган;

  • Тижорат банклари депозит сертификатларига 100 млн. сўмдан кам бўлмаган.

Келтирилган қўйилмалар миқдори бозорда тегишли инструментлар мавжудлигида ва уларнинг ушбу Банк инвестицион сиёсати талабларига мос келганлигида бажарилиши керак.



Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling