Рўйхат рақами 398


-бўлим. Корпоратив қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва жамиятлар устав капиталларига қўйилмаларни амалга ошириш мезонлари


Download 185 Kb.
bet5/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

7-бўлим. Корпоратив қимматли қоғозлар билан битимлар тузиш ва жамиятлар устав капиталларига қўйилмаларни амалга ошириш мезонлари

7.1. Корпоратив қимматли қоғозларга хўжалик субъектларининг улушли ва қарз қимматли қоғозлари киради.


7.2. Спекулятив битимларни амалга оширишда иккиламчи бозор ҳолати, сотиб олинаётган қимматли қоғозларга талаб ва таклиф мавжудлиги тахлили ўтказилади.
7.3. Репо битимлари, корпоратив қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган битимлар, жамиятларнинг устав капиталларига маблағларни инвестиция қилиш қарори қабул қилинишида қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • йиллик молиявий ҳисобот, охирги 2 йиллик ва жорий йилнинг охирги чораги учун тақдим этилган ҳисоботларга кўра молиявий коэффициент ва ҳисоб кўрсаткичлари мазкур сиёсатнинг 1-сонли иловаси асосида эмитентнинг молиявий ҳолати таҳлил қилинади;

  • қимматли қоғозлар эмитенти тегишли бўлган тармоқни ривожлантириш истиқболлари;

  • қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг таҳлили;

  • Банк Инвестиция Қўмитасининг қарорига асосан Лойиҳаларни молиялаштириш департаменти қимматли қоғозлар операциялари ҳисобига молиялаштирилаётган инвестиция лойиҳаларини (ТИА) банкнинг бизнес-режаси асосида таҳлил қилади.

7.4. Қарз қимматли қоғозлар бўйича қуйидагилар қўшимча кўриб чиқилади:

  • Қимматли қоғозлар эмиссия рисоласидан келиб чиққан ҳолда:

- чиқарилаётган ва муомалада бўлган қимматли қоғозлар ҳажми;
- муомала муддатлари;
- даромадлилик ва фоизларнинг тўланиш даврийлиги;

  • Банкнинг амалдаги (хулосани тайёрлаш санасига) Кредит сиёсати методикасига кўра, хўжалик субъектларининг кредитга лаёқатлилигини ҳисоблаш;

  • Таъминот тури: суғурталаш, мулк гарови ёки учинчи шахслар кафиллиги, бунда суғурта компанияси бўйича маълумотлар таҳлили ўтказилади, кафиллик берувчининг молиявий ҳисоботи, шунингдек гаров предмети кўриб чиқилади.

7.5. Улушли қимматли қоғозлар ва жамиятлар устав капиталларига қўйилмалар бўйича қуйидагилар қўшимча ўтказилади:

  • Қимматли қоғозлар бозори, «китоб»* ва номинал нархлари нисбати таҳлили;

  • Масъулияти чекланган жамиятлар учун «китоб» коэффициенти** динамикаси таҳлили;

  • Дивидендлар тўлови ёки жамият устав капиталига қўйилма бўйича даромад миқдори тарихи;

  • Имконият қадар, акциядорлар (жамият қатнашчилари) ўртасида эмитент акциялари (улушлари) тақсимланиши тузилишини, шунингдек эмитент репутациясини ва менежмент даражасини кўриб чиқиш.

    1. Репо-битимлар учун қуйидагилар қўшимча ўтказилади:

  • Контрагент бўйича маълумотлар таҳлили;

  • Таъминоти бўлиши мумкин бўлган битимлар бўйича таҳлил: суғурта, мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, учинчи шахслар кафолати.

7.7. Қимматли қоғозларга қуйилмалар киритиш бўйича (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида қилинган инвестициялар ва Давлат қимматли қоғозларидан ташқари) ижобий қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:

  • Эмитентларнинг қарз қимматли қоғозларига қилинадиган қўйилмалардан, шунингдек Репо-битимлари бўйича уч йилдан ортиқ муддатга олиниши кўзда тутилган даромаднинг миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаслиги (барча даромадларни ҳисобга олган ҳолда) ва банкнинг инвестиция портфели даромадлилигини ошишига таъсир этиши керак. Эмитентларнинг қарз қимматли қоғозларига, шунингдек Репо-битимларга қилинадиган қўйилмалар бўйича олинадиган даромад, қўйилма муддатига кўра уч йил муддатгача бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасининг 60 фоизидан (барча даромадларни ҳисобга олган ҳолда) кам бўлмаслиги керак;

  • жамиятларнинг устав капиталларига, эмитентларнинг улушли қимматли қоғозларига, шунингдек Репо-битимлари бўйича қилинадиган қўйилмалардан кўзда тутилган даромад Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кам бўлмаслиги (барча даромадларни ҳисобга олган ҳолда) ва банкнинг инвестиция портфели даромадлилигини ошишига кўмаклашиши керак. Айрим ҳолатларда инвестициялар киритилишига рухсат берилади ва корхонани бошқариш функцияларини амалга ошириш, шунингдек мижозларни жалб этиш, банкнинг стратегик мақсадларига эришиш учун йўналтирилади (қонунчилик талабларига риоя этилган тартибда).

…………………………………………………………............................................................


* акцияларнинг «китоб» нархи (book value per share), ўз маблағлари суммасини чиқарилган акцияларнинг умумий сонига бўлиниши йўли билан ҳисобланади ва бир дона акцияга тўғри келадиган ўз маблағлари суммасини кўрсатади.
** «китоб» коэффициенти, ўз маблағлари суммасини жамиятнинг устав капитали суммасига бўлиниши йўли билан ҳисобланади ва жамият устав капиталига қўйилган бир сўмга тўғри келадиган ўз маблағлари суммасини кўрсатади.



  • Инвестиция амалга оширилгандан сўнг уч йилгача бўлган муддат ичида корхоналарнинг тегишли равишда даромад олишига имкон берувчи истиқболнинг мавжудлиги ёки қарз қимматли қоғозлар борасида – эмиссия рисоласида ва/ёки чиқарилиш шартларида белгиланган муддат ичида даромад олишга имкон берувчи истиқболнинг мавжудлиги ҳолларида.




Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling