Рўйхат рақами 398


Download 185 Kb.
bet9/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

Ликвидлик коэффициенти (ЛК) – энг ликвид активларнинг (ЭЛА) қисқа муддатли мажбуриятларга (ҚМ) нисбати сифатида ҳисоблаб топилади, ЛК = ЭЛА/ҚМ, бу ерда:
Энг Ликвид Активлар қуйидагилардан ташкил топади:

  • пул маблағлари (баланснинг 330+340+350+360 сатрлари)

  • тез реализация қилинадиган талаблар (баланснинг 220+230+240+250 +260+270+280+300+310 сатрлари)

  • қисқа муддатли мажбуриятлар (баланснинг 610+620+630+640+650 +660+670+680+690+700+710+720+730+740+750+760 сатрлари).

Бу кўрсаткич маъносига кўра қоплаш коэффициентига ўхшаб кетади, аммо у жорий активларнинг янада торроқ доираси орқали ҳисоблаб топилади, чунки бу ерда уларнинг камроқ ликвидли бўлган қисми – ишлаб чиқариш захиралари ҳисобга олинмайди. Ушбу коэффициент жорий қарздорликнинг бир қисми яқин муддат ичида қай тарзда тўланиши мумкинлигини кўрсатади. Мазкур коэффициент динамикасини таҳлил этишда унинг ўзгаришини келтириб чиқарувчи омилларни эътибордан қочирмаслик керак.
Қиймат КЛ < 0,5 бўлса, қоидага кўра, ликвидлик етарли даражада эмаслигини кўрсатади, бироқ таҳлил чоғида энг ликвид активлар ва қисқа муддатли мажбуриятларнинг вақтинчалик хусусиятга эга эканлиги омилини ҳисобга олиш мумкин.


Автономия коэффициенти (АК) – баланс пассиви I бўлимининг (ўз маблағлари манбалари, ЎММ) таъсисчилар қарздорлигини айирган ҳолда (актив, ТҚ) баланс пассиви умумий миқдорига (БП) нисбати сифатида ҳисоблаб топилади, АК = (ЎММ-ТҚ)/БП*100%.
Ушбу коэффициент хўжалик юритувчи субъект эгалари унинг фаолият юритиши учун молиялаштирилган маблағларнинг умумий суммасидаги ҳиссасини ифодалайди. Бу ҳисса қанчалик катта бўлса, хўжалик юритувчи субъектнинг мустақиллиги (автономияси) шунчалик юқори бўлади. Бироқ ушбу коэффициентга хўжалик юритувчи субъект олиб бораётган фаолият тури нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этилади. Хусусан, саноат корхоналари учун автономия коэффициентининг оптимал қиймати АК > 50%, айни вақтда, бу кўрсаткичнинг лизинг, савдо ташкилотлари учун мақбул қиймати жалб этилган маблағларнинг таркибини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

Банклар учун ликвидлик коэффициенти, капиталнинг етарлилиги ва левераж каби кўрсаткичларнинг динамикаси кўриб чиқилади. Ушбу кўрсаткичларни таҳлил қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 06.11.2004 й.даги 584-сонли қарори билан тасдиқланган. Тижорат банкларининг банк назоратига оид ҳисоботларини тўлдириш бўйича Тавсияларига мувофиқ тузилган ҳисоботлардан фойдаланилади.


Акцияларга ва устав фондига маблағ киритиш учун қўшимча равишда қуйидаги кўрсаткичлар ҳам таҳлил қилиниши шарт:





Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling