Рўйхат рақами 398


Бўлим. Давлат қимматли қоғозлари билан битимларни амалга ошириш мезонлари


Download 185 Kb.
bet6/10
Sana16.06.2023
Hajmi185 Kb.
#1499408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
731 Инвестиция Сиёсати

8 Бўлим. Давлат қимматли қоғозлари билан битимларни амалга ошириш мезонлари



    1. Давлат қимматли қоғозларига қуйидагилар: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органи томонидан чиқарилган Ўзбекистон Республикасининг ғазна мажбуриятлари ва облигациялари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки облигациялари; ҳамда бошқа давлат қимматли қоғозлари киради.

    2. Шу турдаги қимматли қоғозлар келишуви (олди-сотди, репо-келишувлар) Ўзбекистон Республикаси Валюта биржасининг (ЎзРВБ) махсус электрон савдо майдони орқали амалга оширилади ва бунда банк бирламчи Дилер сифатида фаолият олиб боради.

8.3. Давлат облигацияларига қўйилмаларни амалга оширишда қуйидаги мақсадлар кўзланади:

  • солиққа тортилмайдиган, кафолатли даромад олиш;

  • даромад олиб келадиган активларни ликвидлигига кўмаклашиш;

  • қимматли қоғозлар портфелини диверсификациялаш;

  • портфел хатарини пасайтириш, мадомики ушбу қимматли қоғозлар бўйича мажбуриятлар Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамма активлари ҳисобидан таъминланади.



9 Бўлим. Инвестиция портфелининг мониторинги

9.1.Инвестиция портфели умуман ва инвестиция портфелининг ҳар бир тури, эмитентнинг молиявий ҳолати ва бозорнинг ҳолати қуйидаги йўналишлар бўйича комплекс мониторинг қилинади:


- қимматли қоғознинг қиймати ўзгариши динамикаси;
- инвестицияларнинг даромадлилик даражаси таҳлили;
- расмий ва норасмий манбалардан қушимча маълумотлар келиб тушиши;
- бозорда эмитент фаолияти ва қимматли қоғоз котировкасига таъсир эта оладиган ўзгаришлар кузатилиши;
- қимматли қоғознинг ликвидлик даражаси ўзгариши;
- қимматли қоғозлар бозорида амалиётларнинг ривожланиш динамикаси;
- банкнинг қимматли қоғозлар бозорида фаолиятига таъсир қилувчи қонунчиликдаги ўзгаришлар.
9.2.Кутилмаган вазиятлар вужудга келган ёки олдиндан келишилган шартлар ўзгартирилиши ҳолларида банк дарҳол инвестиция қилишдан ва кўрсатилган қимматли қоғозлар бўйича тўловларни йўқотиш таваккалчилигини бартараф этиш ёки қисқартиришга қаратилган чораларни қўллайди.
9.3. Эмитентнинг молиявий аҳволи ёмонлашиши ҳолати аниқланганда банк томонидан 2015 йил 14 июлдаги 2696-сонли “Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-боб 34-бандида белгиланган миқдорда эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси яратилади.
9.4. Ғазначилик департаменти ҳар чорак якуни бўйича банк Инвестицион қўмитасига қимматли қоғозларга ва корхоналарнинг устав фондларига қилинган инвестициялар бўйича маълумот беради.



Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling