Ўрта махсус, касб-хунар


Газ, нефт, сув пайдо бўлишини олдини олиш


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Газ, нефт, сув пайдо бўлишини олдини олиш.  Газ, нефт, сув пайдо 
бўлиши кутилса қуйидаги чоралар кўрилади: қудуқ устидан назорат 
кучайтирилади; бурғилаш эритмаси катталиклари (ρ, О, Т) ва қабул қилувчи 
идишлардаги сатх тўхтовсиз кузатилади; шлам таркибининг ўзгариши 
ўрганилади; захирадаги бурғилаш ва шлам насосларининг ишга яроқлилиги 
текшириб кўрилади; отилишга қарши ускуналар ва захирадаги бурғилаш 
эритмасининг миқдори ва катталиклари текшириб кўрилади, бурғилаш 
бригадаси, механиклар, слесарлар, электриклар билан қўшимча инструктаж 
ўтказилади. 
Бурғилаш тизмаси орқали газнинг харакатланишини олдини олиш учун 
тизмага кутиладиган босимга мўлжаланган тескари клапан ўрнатилади. 
Газ, нефт, сув пайдо бўлишини олдини олишда энг асосий чора булиб – (1) 
тенгсизлик бажарилишини таъминламасликдир. Бурғилаш эритмасининг 
зичлиги шундай танланадики, қудуқдаги гидростатик босим қатлам 
босимидан тахминан 2-5% ортиқча бўлиши керак. 
Газ, нефт, сув пайдо бўлишини бартараф этиш. Агар газ, нефт, сув 
пайдо бўлишини олдини олиш учун юқорида кўрсатилган чора– тадбирлар 
самара бермаса, қатлам босими, газ, нефт ва сув чиқадиган қатламнинг ётиш 
чуқурлиги, тектоник бузилган оралиқларнинг жойлашиши, очилган 
қатламнинг гидроёрилиш босими, ютилувчи қатлам катталиги аниқланади. 
Кам ўрганилган қидирув майдонларида қатлам босими газ, нефт, сув 
пайдо бўлишидан кейин қудуқ устидаги босим Р
у 
га қараб баҳоланади. 
Ру
Рк
P
Р



 гр
пл
(8.13) 
Бу ерда: Р
гр
- бурғилаш тизмасидаги газсизлантирилмаган эритманинг
устун босими;
Р
к
– тескари клапан очилиши учун зарур бўлган босим ўзгариши.
Қатламдан чиқадиган флюидларнинг таркибини, хоссаллари ва 
тахлилини маълум усуллар билан – бурғилаш эритмасининг таркиби ва 
хоссаларини ўрганиш, газли ва хроматографик тахлиллар асосида амалга 
оширилади. 
Ёнғин содир бўлганда аланга рангига қараб қуйидагилар аниқланади: 
тўлиқ газли фавора (оч-сариқ); нефтли фавора (қора тутун ва зарғалдок ранг); 
газ-нефтли фаввора (зарғалдок ранг, вақти-вақти билан қора тутун). 


105 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Кучсиз фавворалар – газнинг дебити 0,5 млн. м
3
/сутка (аланганинг 
баландлиги 50 метр);
Ўртача фавворалар – газнинг дебити 1 млн. м
3
/сутка (аланганинг 
баландлиги 70 метргача);
Кучли фавворалар – газнинг дебити 1 млн. м
3
/суткадан ортиқ 
(аланганинг баландлиги 70 метрдан ортиқ). 
Жуда хам кучли фаввораларни ёпиш учун қийшиқ қудуқлар қазиб 
борилади.

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling