Ўрта махсус, касб-хунар
Грифонлар, қувур орти ва қувурлар оралиғида газ
Download 5.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Олдини олиш ва бартараф этиш усуллари.
Грифонлар, қувур орти ва қувурлар оралиғида газ, нефт, сув пайдо бўлиши. Грифонлар - қудуқ усти чегарасидан бошқа жойларда газ, нефт, сув пайдо бўлишидир. Қувурлар оралиғида пайдо бўлишлар деб - қуйилиш, отилиш ва фаввораларни химоя тизмалари оралиғидаги халқа оралиғидан чиқиши тушунилади. Қувурлар ортидан нефт, газ, сув пайдо бўлишлари эса - химоя тизмалари, кондуктор, йўлланма тизмалари ортидан қудуқ устида пайдо бўлишлар ҳисобланади. Бурғилаш жараёнида қудуқ билан кесишадиган тектоник бузилишлар зонасидаги аниқ ёриқлардан катта босим билан газ, нефт, сувнинг юқорига томон харакатланиши натижасида грифонлар хосил бўлади. Қувурлар оралиғида газ, нефт, сув пайдо бўлиши остки юқори босимли қатлам флюидлари юқориги қувур орти оралиғига (цемент қоришмаси билан ёпилмаган) ўтиши натижасида ҳосил бўлади. Қувур орти ва қувурлар оралиғида газ, нефт, сув пайдо бўлишининг бошқа сабаблари - химоя қувурининг резьбали боғланишларида яхши, тўлиқ, қотирилмаганлик; Қудуқни бурғилашда ва тўхташлар жараёнида қатлам флюидларининг бир горизонтдан бошқасига ўтиши; Қудуқни ювишда, бурғилаш тизмасини туширишда ва кўтаришда босимнинг кескин ўзгариши натижасида. Юқорида айтилганидек бундай пайдо бўлишлар - қудуқда жуда катта босим қаршилиги бўлганида, бурғилаш эритмаси жуда ҳам оғирлаштирилганда, ўпирилишлар содир бўлганида - циркуляцияни йўлга қўйишда, босим таъсирида синаб кўришда (опрессовка) ҳосил бўлиши ёки кучайиши мумкин. Грифонлар ва қувурлар оралиғидан газ, нефт, сув пайдо бўлиши - жуда хам хавфли ҳисобланади ва уларни бартараф этиш жуда хам қийиндир. Олдини олиш ва бартараф этиш усуллари. Грифонлар, қувур орти ва қувурлар оралиғидан газ, нефт, сув пайдо бўлишини олдини олиш учун қуйидагиларга амал қилиш керак: 106 Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 1) Қудуқнинг лойихадаги профили ва жойлашиш ўрнини тектоник бузилиш ва ёриқлар бўлган жойдан узоқроқ танлаш; 2) Барча юқори босимли ва ютилувчи горизонтларни ишончли ёпиш. Кондуктор ортидан цемент эритмасини қудуқ устигача чиқариш, бошқа химоя тизмалари ортидан эса цемент эритмасини - минимум олдинги химоя тизмасининг башмаги ёпилишигача таъминлаш; 3) Барча химоя тизмаларини герметиклигини таъминлаш, талабга жавоб берадиган қувурларни танлаш, уларни боғлаш учун герметикликни сақловчи мойлаш материалларидан фойдаланиш, бошланғич химоя тизмалари қотирилишини қаттиқ назорат қилиш; 4) Қарши босимнинг катта бўлишига йўл қўймаслик, О 1,10 , Т, n катталикларни, сальниклар ҳосил бўлиши, ўпирилишларни катта бўлиб кетишига йўл қўймаслик. Химоя тизмаси туширилмаган оралиқда бурғилаш тизмаси ва қудуқ девори орасидаги оралиқни иложи борича каттароқ танлаш, бурғилаш тизмасини қудуққа тушириш тезлигини чеклаш. Бошланган грифонни бартараф этиш учун қуйидагилар амалга оширилади: • грифон қайси қудуқдан чиқаётганини аниқланади; • ёриқлар билан бузилган қатламга босимни иложи борича пасайтириш; • бошқа қудуқлар орқали газли қатламдан газ олишни кучайтириш. Керак бўлганда бурғиланаётган қудуқдан ҳам вақтинчалик газ олиш ва кейин эса ёриқлар билан бузилган қатламни цемент эритмаси ёки тампонаж материаллари билан ёпиб ташлаш. Қувурлар оралиғидан пайдо бўлган нефт, газ, сувларни бартараф этишда, қудуқ устида босим катталиги аниқланади, перфоратор ва тешувчи мосламалар билан химоя тизмаси тешилади, пайдо бўлишларни йўқотиш учун бурғилаш эритмаси хайдалади, кейин эса цемент эритмаси хайдалади. Download 5.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling