Ўрта махсус, касб-хунар


Download 5.05 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/112
Sana16.08.2023
Hajmi5.05 Mb.
#1667485
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   112
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

Ютилиш белгилари. Қудуқда бурғилаш эритмасининг ютилиши содир 
бўлганида, қудуқдан чиқаётган эритманинг сарфи камаяди, насоснинг қабул 
қилувчи идишларида сатх (уровень) пасайиб кетади. Айрим холларда 
ютилиш белгилари кўринмайди, қайсики бундай ютилиш билан биргаликда 


102 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
нефт–сув пайдо бўлиши содир бўлганида. Ютилиш жараёнида қудуқ тубида
шлам чўкмаси ҳосил бўлади.
Бундан ташқари қудуқ стволида шламнинг йиғилиб қолиши, бунинг 
натижасида эса сальниклар ҳосил бўлиши ва бурғилаш тизмалари қисилиб 
қолиши мумкин. 
Қатламга бериладиган қарши босимни тушириш натижасида эса қудуқ 
деворларининг ўпирилиши ва газ, нефт, сув пайдо бўлишига олиб келиши 
мумкин. 
Ютилишларни олдини олиш. Ютилишни олдини олиш учун 
қудуқдаги устун босимини камайтириш керак. Босимни камайтириш учун 
бурғилаш ёки тампонаж эритмасининг зичлиги пасайтирилади. 
Энг катта хатарни бурғилаш ёки химоя тизмаларини туширишда ёки 
бурғилаш насосларини ишга тушириш вақтида ҳосил бўладиган 
гидродинамик босим келтиради. Бу босим қатламга жуда қисқа муддат 
таъсир этади ва бунинг натижасида тоғ жинсларининг гидроёрилишига сабаб 
бўлиши мумкин. Шунинг учун бурғилаш ва химоя тизмаларини энг кичик 
тезликда тушириш, бурғилаш насосларини секин қўшиш, насосни қўшишдан 
олдин бурғилаш асбобини секингина харакатга келтириб бурғилаш 
эритмасининг тузилмасини (структура) бузиш керак. 
Қудуқда газ, нефт, сув пайдо бўлиши. 
 
Қудуқда газ, нефт, сув пайдо бўлиши деб – қатлам флюидларининг 
бурғилаш эритмаси таркибига кириши ва бурғилаш қувурлари ёки қувурлар 
оралиғи орқали қудуқ юзасига чиқиши тушунилади. 
Қуйилиш (переливы) - қудуққа бурғилаш эритмаси хайдалмаган ҳолатда, 
қудуқ устида суюқлик чиқиши тушунилади. 
Отиш (выброс) - суюқлик ёки газ-суюқликли аралашмани қудуқ устидан 
маълум бир баландликка отилиши. 
Отилиш (фаввора) - катта миқдордаги қатлам флюидларини қудуқ 
устидан тўхтовсиз отилиши. 
Очиқ фонтан - бошқарилмайдиган фаввора. 
Ёпиқ фонтан - бошқариладиган фаввора. 
Газ, нефт, сув пайдо бўлишининг асосий сабаби - қатлам босими Р
пл
қудуқдаги босим Р
с
дан қандайдир Z чуқурлигида ΔР
2
катталигида ортиб 
кетишидир. Бунда бошланғич босим градиенти ΔР
нг
ва қудуқ стволида 
қатлам флюиди оқимининг қаршилиги ΔР
n
ва ΔР
кп
ошиб кетиши сабаб 
бўлади: 
г
пл
Рн
Рс
Р


(8.11) 
пл
п
п
гр
Р
Рк
Рc
Ру
P






(8.12)
ΔР
кп
катталиги - халқа оралиғида қудуқни ювиш, бурғилаш асбобини 
тушириш ва кўтаришда хамда штуцер ускунаси ва қудуқ устидаги 


103 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
тартиблаштирувчи зулфинларда (Р
у
) оқим йуқотилиши сабабли босим 
ўзгариши билан топилади. 
Бурғилаш 
эритмасининг зичлиги етарли бўлмаганда, ютилиш 
натижасида унинг хажми камайиб кетганида, қудуқ устида қарши босимнинг 
камайиши натижасида, бурғилаш эритмасини тўлдиришсиз кўтарганда 
қатлам флюидлари қудуққа ўтиши кутилади. 
Газли горизонтларни очишда қудуқ деворлари, тупроқли қобиқ орқали 
хам маълум бир миқдордаги газ, қатламдан қудуққа ўтади (агар Р
с
>P
пл
бўлганида ҳам). Бунинг сабаби циркуляция узоқ вақт тўхтатилиши 
натижасида диффузион, термодиффузион ва осмотик жараёнларнинг содир 
бўлишидир. 
Қатламдан қудуққа ўтадиган газ кенгайиши натижасида бурғилаш 
эритмасининг зичлиги пасайиб кетади ва қудуқдаги босим хам камаяди. 
Бунинг натижасида қатламдаги газ қудуққа кўпроқ ўта бошлайди. 
Бурғилаш эритмаси таркибидаги газ циркуляция тўхтатилганда ва 
бурғилаш насосларининг босими камайитирилганда , эритма таркибидаги газ 
тўлиқ тозаланмаганда – ортиб кетади. Бурғилаш эритмаси таркибига 
қатламдаги нефт ва минерал сувларнинг ўтиши натижасида, эритманинг 
зичлиги пасайиб кетади; силжишнинг статик ва динамик кучланиши хамда 
пластик қовушқоқлик ортиб кетади. 

Download 5.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling