Ўрта махсус таълим вазирлиги


ЧИҚИБ КЕТИШ БИЛАН ВОЛЕЙБОЛ


Download 1.45 Mb.
bet144/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ЧИҚИБ КЕТИШ БИЛАН ВОЛЕЙБОЛ
Ўйинга тайёрланиш. Икки команда волейбол майдончасида ўз томонида (волейбол ўйинидаги каби) жойлашади.
Ўйин таснифи. Раҳбар сигнали бўйича волейбол ўйини бошланади. Командалардан бирининг ўйинчиси учинчи хатога йўл қўйса, уни ҳакам ўйиндан чиқаради. Камчилик бўлиб қолган команда ўйинни қайтадан тиклаб, тўпни рақиб томонига оширади. Агар ўйин давомида команда яна хатога йўл қўйса (хато ҳисоб бўйича олтинчиси бўлса), унда ўйинчилар сони яна биттага камаяди.
Иккала томон ҳам ўйинчиларини “йўқотганида” ҳам ўйин давом этади, бироқ навбатдаги, учинчи хатога йўл қўйган команда (тактик тушунишдан келиб чиқиб, ўйинчини ўйиндан чиқариш ёки олдинги таркибда қолдиришни, қарама-қарши команда ўйинчисининг майдончага қайтиб келишини ҳал этади (бу қоидани иложи борича қўлламаслик зарур. Ўйин 3-5 партиядан иборат. Ҳар бир команда, улардан бирининг сҳнгги ўйинчиси майдонни ташлаб чиқиб кетганидан сўнг ўйин тугайди. Ҳар бир партия вақти–12-15 дақиқа. Ҳар партияда кўпроқ ўйинчиси қолган команда ғолиб ҳисобланади.
Ўйин қоидаси. 1.Хато волейбол ўйини қоидалари бўйича қайд қилинади. 2.Ўйин қатнашчиси ўйиндан чиққанидан кейин, тўпни хатога йўл қўйган команда ўйинга киритади. 3.Ўйин қатнашчилари ўйинга қайси кетма-кетликда чиқиб кетган бўлса, шу тартибда қайтиб келадилар. 4. Ўйинчилар навбат билан, майдонда тўпни соат мили бўйлаб ўйинга киритадилар (волейбол ўйинидаги каби)


ДЕВОРГА ТЎП ТЕПИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Майдонча ўртасидан чизиқ ўтказиб иккига бўлинади. Деворнинг олд томонидан 1,5 м баландликда чизиқ ўтказилади. Полдан то чизиққача бўлган бўшлиқ ёки зона дарвоза вазифасини ўтайди. Ўйинчилар 5-8 кишидан бўлиб икки командага бўлинадилар. Ҳар бир команда ўз майдонининг истаган томонини танлайди.
Ўйин таснифи. Икки ўйинчи ўртасига тўп ташланади. Майдончанинг бир томонига ўтган тўпни, ўйинчилар бир-бирига ошириб, қулай вақт пойлаб нишонга зарба берадилар. Тўпсиз команда тўп қаерда бўлса, ўша зонага қарши ҳимояни ташкил этади, “девор” қўйилади, яккама-якка тўпни ушлаш қўлланади. Агар ҳужумчилар тўпни дарвоза зонасига йўналтира олсалар (майдоннинг олд чизиғига) улар очко оладилар. Шундан кейин рақиб ўз навбатида тўпни бир-бирига ошириб, ҳужумни якунлашга ҳаракат қилади. Тўпни оёқ, гавда билан ушлаш, бошда қайтариш мумкин. Ўйин 10 дақиқа давом этади, шундан сўнг командалар майдон томонларини алмашадилар. 20 дақиқа ичида энг кўп очко тўплаган команда ўйинда ғолиб чиқади. Ўйинни иккита тўп билан ўйнаса ҳам бўлади.
Ўйин қоидаси. 1.Ўрта чизиқдан ўтиш, тўпни қўл билан ушлаш ман этилади. 2.Зарба берувчи команда тепган тўпи девордан сапчиб қайтиб майдонга тушса, (ҳимоячиларга тегмаса), тўп рақибга қайтариб берилади. 3.Қўл билан тўпга тегилса ёки уч марта “дарвоза” чизиғи битта ўйинчи билан ҳимоя қилинаётган, шартли дарвозанинг ўрта чизиғидан зарба берилади.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling