Ўрта махсус таълим вазирлиги


ТЎР УСТИДАН ОЁҚ ВА БОШДА ТЎП ОШИРИШ ЎЙИНИ


Download 1.45 Mb.
bet145/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

ТЎР УСТИДАН ОЁҚ ВА БОШДА ТЎП ОШИРИШ ЎЙИНИ
Ўйинга тайёрланиш. Волейбол майдончасини туридан ҳар-хил томонида 5-8 кишидан бўлиб икки команда ўйинчилари жойлашадилар. Тўр баландлиги 180-200 см га тенг.
Ўйин таснифи. Раҳбарни хуштаги бўйича командани ўйинчиларидан бири рақиб томонига тур устида тўпни оёқ (кул) билан текиб ўтказади. Тўп тушган томондаги-ўйинчиларни вазифаси уч марта оёқ ёки бош билан уриб тур устидан ўтказишлари керак. Агар командалардан бири хатога йўл қўйса, ўйин тўхтатилади, хатога йўл қўйган команда очко ёки тўпни узатиш ҳуқуқини йўқотади. Ҳисоб худди волейбол ўйинидаги каби юритилади. Тўп оширилгач, (тўп оширган команда хатога йўл қўйганидан кейин), ўйинчилар майдон бўйлаб волейбол ўйинидагидек, соат мили бўйлаб силжийдилар.
Ўйин 3 партия ўйналади ҳар бир партия 10 очкогача ўйналади. Ҳар бир партиядан кейин ўйинчилар майдон жамоаларини алмашадилар.
Ўйин қоидаси. Агар битта ўйинчига қўли билан икки марта тегса, деворга урилса (майдонча чизиғи ташқарисига) ёки тўр тагидан ўтса, хато ҳисобланади.


СУЗИШ МАШҒУЛОТЛАРИДА БЕРИЛАДИГАН ҲАРАКАТЛИ
ЎЙИНЛАР
Сузувчининг умумий жисмоний тайёргарлиги учун ҳар хил ўйинлар ва югуриш, сакраш ва улоқтириш элементлари билан ўйналадиган эстафеталар (“Квадрат ичида курашиш”, “Югурувчиларни ҳимоя қилиш”, “Байроқ учун кураш”, “Қирқ оёқ”, “Чехарда” (сакраб ўтиш), “Тўп учун кураш”, “Арғамчилар билан эстафета”, “Арқон тортиш”), шунингдек тўпни олиб юриш, узатиш, отиш, баскетбол, қўл тўпи, волейбол тўпини узатиш ва илиб олиш техникасини эгаллаш мақсадида ўйиндан фойдаланилиб, бу айниқса сув полоси учун жуда муҳим. Улар соддалаштирилган қоидалар бўйича сузувчиларга ҳам тавсия қилинади.
Сузувчиларнинг бошлангич тайёгарлигида, шунингдек сувда ўтказиладиган кейинги босқичларда ҳам ўйинлар муҳим ўрин эгаллайди. Улардан бири ёшлар учун–чуқур бўлмаган жойда ўтказилиб, оддий вазифалардан иборат. Бошқалари спортчилар билан ўтказиладиган машғулотларда, сузишни такомиллаштиишда ва тезкорлик-кучланиш шаротини мустаҳкамлашга йўналтирилган, сувда транспорт воситасида ташиш, калла ташлашни спорт ва амалий усулларини техникаси махсус эпчилликни тарбиялаш қўлланилади.
Ёш спортчилар учун сувга кўникма ҳосил қилиш, қўрқувни енгиб ўтишга кўмаклашадиган машқларга қуйидагилар киради.

  • сув остига тушиш ва унинг тагида сузиш;

  • сувда ётиб, сув устига қалқиб чиқиш;

  • сувда нафас чиқариш, кўзни очиш;

  • сув бўйлаб сирпаниш, сувга тушиш, шўнғиш;

Кўкрак чуқурлигида ва ундан чуқурроқ жойда ўтказиладиган, ўйин ва эстафеталар мазмунига, сузиб ўтиш бўлакчалари киритилади.

  • қўл ёрдамисиз оёқ билан;

  • оёқ ёрдамисиз қўл билан;

  • қўлда ва оёқлар орасида тахтачалар билан;

  • транспортировка қилиш ва шўнғишни спорт ва малий усуллари билан;

  • тўп билан (ўғил болалар, ўсмирлар сув полоси ўйинидаги каби тайёрланади).

Шунингдек, ўйин машғулотлар орасида сувда катта ҳажмдаги юк билан, шунингдек машғулот охирида (фаол дам олиш, эмоционал учун) ташкил этилади.
Шубҳасиз, табиий сув ҳавзаларида ўйинлар ўтказишда, айниқса техник хавфсизликни таъминлаш зарур.
Қуйида ҳар хил мақсадларда фойдаланиладиган тахминий ўйинларни мисол тариқасида келтирамиз.



Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling