Ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.45 Mb.
bet148/151
Sana31.03.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1313261
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151
Bog'liq
СПОРТ ВА ҲАРАКАТЛИ ЎЙИНЛАР ВА УНИ ЎҚИТИШ МЕТОДИКАСИ

Ўйин қоидаси. Олдинда турган ўйинчилар мусобақа пайтида жойларидан қўзғалмаслиги ёки чиқиб кетмасликлари керак.


АРҚОНГА ТЕГМА
Ўйинга тайёрланиш. Раҳбар ўйин қатнашчиларини жуфт-жуфт қилиб бўлади.
Ўйин таснифи. Ўйинчилар (3-4 жуфтлик) қўлларига бокс қўлқопини киядилар. Улар сигнал билан рингга чиқиб бир–бири билан бокс тушиб, айлана бошлайдилар. Гавданинг бирор қисми билан арқонга тегиш рухсат этилмайди. Бу қоидани бузган ўйинчи раҳбар кўрсатмаси билан рингни ташлаб чиқиб кетади. Рингда қолган ўйинчи хоҳлаган ўйинчига ҳужум қилиши мумкин.
Ғолибдан ташқари барча ўйинчилар рингни ташлаб чиқиб кетганларидан кейин ўйин тугайди.
Ўйин қоидаси. Орқадан ҳужум қилиш ва арқонга итариш ман этилади. Бундан ўйин қатнашчилари гуруҳ бўлиб олишганида ҳам, ўйиндан чиқарилади.


БУРЧАККА ҚУВИБ КИРИТИШ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйинчилар ринг олдида сафланиб турадилар.
Ўйин таснифи. Раҳбар яккама-якка олишув учун бир ёки икки жуфтликни чақиради. Ҳар бир жуфтлик битта ўйинчисининг қўлида тўлдирма тўп ва бошқа қўлида қўлқоп бўлади. Қўлига қўлқоп кийган ўйинчи, рақиби қўлидаги тўпга зарба беради. Ҳужум қилувчи ўйинчининг вазифаси рақибини бурчакка “хайдаб” киритиш, қўлида тўлдирма тўп ушлаган ўйинчининг вазифаси – устомонлик билан ва алдамчи ҳаракат ёрдамида бурчакка тушмаслик. Уч дақиқадан кейин ўйин тўхтатилади. Ҳимояланувчи ўйинчилар неча марта бурчакда бўлганлиги, ҳисобланади. Шундан сўнг ўринлар алмашиниб, икки марта уч дақиқали олишув якунига кўра умумий натижа чиқарилади.
Ўйин қоидалари. 1.Ҳимояланувчилар қўлига ёки юзига қўлқоп тегса, ҳужумчига жарима очкоси берилади. 2.Ҳимояланувчига тўпни тўғри чизиқ бўйлаб рақиб томонига боришига рухсат этилмайди.


ТЎПНИ ТОРТИБ ОЛ
Ўйинга тайёрланиш. Ўйин майдон ёки рингда ўтказилади. Ўйинчилар сонига (6-8 киши) мос равишда қўлқоп, енгил тўлдирма тўп, ниқоб керак. Ўйинчилар доира ҳосил қилиб турадилар. Ўйинбоши қўлқоп ва ниқобда ўртага чиқади.
Ўйин таснифи. Ўйинчилар бир-бирига тўпни оёқ билан ҳоҳлаган йўналишда узатадилар. Ўйинбоши тўпни ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Ўйинбоши яқинлашганида ўйинчилар уни тўпдан ҳайдаб, зарба беришлари ҳам мумкин. Ўйинбоши тўпни олиб, жавобан зарба бермай, ҳимояланади. Доирада турганлардан биридан тўпни олиб, улар билан жой алмашади. Ўйин 8-10 дақиқа давом этади. Бир марта ҳам ўйинбоши ролида бўлмаган, ўйинчи ғолиб бўлади.
Ўйин қоидалари. 1.Доирадан ташқарига чиққан тўп, доирада турганларнинг бирига қайтариб берилади. 2.Доирада турган ўйинчилар доира ўртасига югуриб чиқиши, ўйинбоши эса зарбага жавоб бериши мумкин эмас. 3.Ўйин қоидалари ўзлаштириб олинганидан кейин, уни ўйинчиларнинг силжиши билан ўтказиш мумкин.

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   143   144   145   146   147   148   149   150   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling