Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи
Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш компонентлари
Download 1.39 Mb. Pdf ko'rish
|
talabalarni globallashuv zharayonida ichki tahdidlardan himoyalash texnologiyasini takomillashtirish
- Bu sahifa navigatsiya:
- Даражалар Юқори Ўрта Паст
- “Педагогик тажриба-синовни ташкил этиш ва уни ўтказиш”
Талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш компонентлари,
мезонлари ва даражалари. Ички таҳдидлардан ҳимоялаш компонентлари Даражалар Юқори Ўрта Паст Масъулиятлилик - шахснинг жамият томонидан қўйиладиган ахлоқий - ҳуқуқий қонуниятларга онгли амал қилиши Топшириқни бажаришга иштиёқ билан тайёрлик, ишни бажаришда масъулиятни зиммасига олиш Ички норозилик билан топши-риқни бажариш, гуруҳ билан ишлашга тайёрлик, якка тартибдаги топшириқлардан қочиш Топшириқни бажаришни хоҳламаслик Иродалилик - қўйилган мақсадга эришишда тизимлилик ва қатъиятлилик Мақсадни мустақил қўя олиш, уларни бажаришга мотивация ва ишонч Қатъийликнинг ҳамма вақт намоён бўлмаслиги, қийинчиликларга сабрсизлик Аниқ мақсад қўя олмаслик, қатъийликнинг етишмаслиги Ватанпарварлик- ҳар бир кишининг ўз уйига, туғилиб ўсган юртига, энг яқин кишилари ота-она, ака-ука, опа-сингилларига бўлган муносабати. Шахснинг ватанпарварлик ҳисси билан яшаши. Атроф- муҳит, яқинлари билан қадриятли муносабатда бўлиши Миллий қадриятларга эътиборсизлик, лоқайдлик, Кўп ҳолларда ўзини ўйлаш, ғарб маданияти-нинг устуворлиги Эътиқодлилик - шахснинг ўз қарашлари, тамойиллари, дунёқарашига мос равишда ҳаракат қилишга ундовчи, англанилган эҳтиёжлар тизими. Топшириқларни бажаришга сидқидилдан киришиш, мустақил ҳаракат қилиш, креатив ёндашиш Топшириқларни тез бажаришга киришиш, бироқ хатоларга йўл қўйиш, мулоҳаза юритиш Доимий иккиланишнинг мавжудлиги Ташаббускорлик - шахснинг креатив фикрлаши, ижодкорлиги, ўз ғояларини ҳимоя қилиши, сўз ва ҳаракатининг Ижтимоий воқеликка онгли муносабатда бўлиш Йўриқномасиз, буйруқларсиз ишнинг зарур қисмини бажариш Кўрсатмага таянган ҳолда вазифани бажариш 18 бирлиги Мустақиллик - муаммони аниқлаш ва ҳал қилиш, мақсадга эришиш йўлларини топиш, теран ва ижобий фикр юритиш Топшириқларни мустақил бажариш, самарали натижага эришиш малакаси, атрофдагиларни ишонтира олиш Топшириқларни бажаришда бошқаларнинг кўмагига эҳтиёж сезиш Ишни бажаришда ўзгаларнинг ёрдамига таяниш Ташкилотчилик - мақсадга эришиш йўлида ўзининг ҳамда атрофдагиларнинг фаолиятини ташкил этиш малака ва компетенцияси Лидерлик қобилиятини намоён қилиш, ўз гуруҳини тузиш, эзгу ғояларни тарғиб қилиш Асосий топшириқларни бажаришда ишончнинг етишмаслиги, вазифаларни охиригача етқазмаслик Жамоада мулоқотга кириша олмаслик ва руҳан яқин бўлолмаслик Тадқиқот ишида талабаларни ички таҳдидлардан ҳимоялашда турли усуллар ва методлардан фойдаланилганда, ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги муносабат ҳалолликка, масъулиятлиликка, бир-бирларини қўллаб- қувватлашга, ҳурмат қилишга асосланган бўлиши лозимлиги тадқиқ этилган. Тадқиқот ишининг “Педагогик тажриба-синовни ташкил этиш ва уни ўтказиш” деб номланган учинчи бобида тажриба-синовнинг мақсад - вазифалари ва ўтказиш тартиби, ТС натижаларининг самарадорлик даражаси ва унинг математик-статистик методлардан фойдаланиб таҳлили ёритилган. ТСда Наманган (294 нафар), Бухоро (293 нафар), Қарши (293 нафар), Термиз (297 нафар) давлат университетларидаги “Бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш” йўналишининг жами 1177 нафар талабаси иштирок этди. Талабалар билан олиб борилган сўровномалар натижасида уларда таркиб топган ички таҳдидларга қарши тура оладиган сифатларни мезонлар бўйича баҳолашни қуйидаги 2-жадвалда келтириб ўтдик. Бунда тадқиқот ишимиз мақсадига кўра, тажриба (587 нафар) ва назорат (590 нафар) гуруҳларини белгилаб олдик. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling